НАВОИЙ ШАҲАР ҲОКИМИНИНГ ҚАРОРИ
Навоий вилояти ҳокимининг 2021 йил 24 апрелдаги
"Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 21 апрелдаги
|
Ёшларнинг
тадбиркорликка оид ташаббуслари, стартап-лойиҳалари
ва амалий тадқиқотлари натижаларининг рўёбга чиқарилишига кўмаклашиш, ёш
тадбиркорлик субъектларининг саноат ва хизмат кўрсатиш соҳаларидаги
лойиҳаларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, шунингдек,
2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор
йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини "Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли
саломатлигини мустаҳкамлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастурида
белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида,
Қ А Р О Р Қ И Л А М А Н:
1. Навоий вилояти
ҳокимининг 2021 йил 24 апрелдаги "Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021
йил 21 апрелдаги "Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналари фаолиятини ташкил этиш
ҳамда ёшларнинг тадбиркорликка оид ташаббусларини қўллаб-қувватлаш
чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-5088-сонли қарори ижросини таъминлаш
тўғрисида”ги
Қ-64-сонли қарори ижро учун қабул қилинсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг мазкур қарори билан қуйидагилар:
Инвестициялар ва
ташқи савдо вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт
ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Молия вазирлиги, Савдо-саноат палатаси
ҳамда Ёшлар ишлари агентлигининг Навоий шаҳри бўйича
1-иловага мувофиқ рўйхатда кўрсатилган ҳудудда ёшлар саноат ва тадбиркорлик
зоналарини (кейинги ўринларда – Ёшлар саноат зоналари) ташкил этиш тўғрисидаги
таклифи маъқулланганлиги;
ташкил этилаётган Ёшлар саноат зоналарининг асосий вазифалари белгиланганлиги;
Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналарини йўл-транспорт, муҳандислик-коммуникация инфратузилмаси билан таъминлашнинг манзилли дастури (кейинги ўринларда – Манзилли дастур) тасдиқланганлиги;
Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигида юридик шахс мақомига эга бўлмаган Ёш тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси (кейинги ўринларда – Жамғарма) ташкил этилиши белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
3. Шаҳар ҳокими ўринбосарлари (Ш.Джонузоқов ва Б.Қодиров) 1-иловага мувофиқ кўрсатилган ҳудудда ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналари ташкил этилишини таъминласин.
4. Шаҳар инвестициялар ва ташқи савдо бўлими (Д.Бобомуродов) мутасадди бўлим ва ташкилотлар билан биргаликда:
1-иловада келтирилган Ёшлар саноат зонаси – 2021 йил 1 сентябргача тўлиқ ишга туширилишини таъминласин.
5. Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зонасиини йўл-транспорт, муҳандислик-коммуникация инфратузилмаси билан таъминлашнинг манзилли дастури ижроси бўйича масъуллар 2-иловага мувофиқ бириктирилсин.
6. Ёшлар саноат зоналарига жойлаштириш учун инвестиция лойиҳаларини танлаб олиш бўйича тузилган ишчи гуруҳ таркиби 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори билан қуйидагилар белгилаб қўйилганлиги инобатга олинсин:
б) Ёшлар саноат зоналари муҳандислик-техник коммуникациялари мавжуд бўлган ёки ўтказиш осон бўлган, фаолият кўрсатмаётган ишлаб чиқариш майдонлари ва қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер майдонларида ташкил этилади;
в) Ёшлар саноат зоналарига жойлаштириш учун инвестиция лойиҳалари туман (шаҳар) ҳокимлари раҳбарлигида тузилган ишчи гуруҳлари томонидан танлаб олинади;
г) Ёшлар
саноат зоналари ҳудудида майдони 1000 м² гача бўлган
ер участкалари, истисно тариқасида, электрон аукцион савдоси ўтказмасдан, халқ
депутатлари туман (шаҳар) Кенгашларининг қарори билан ажратилади. Бунда, бўш
бино ва иншоотлар (давлат кўчмас мулк объектлари) шартнома асосида ҳар йили
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар
ҳокимликлари томонидан давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун
белгиланадиган ижара тўловининг энг кам миқдоридан ошмаган ставкаларида ижарага
берилади;
е) Жамғарма маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган инвестиция лойиҳалари доирасида:
тижорат банкларига инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш учун молиявий ресурслар Жамғарманинг мавжуд маблағлари доирасида, миллий валютадаги кредитлар бўйича йиллик 10 фоиз, хорижий валютадаги кредитлар бўйича йиллик 2 фоиз ставкалари билан тақдим этилади;
тижорат банклари миллий валютадаги кредитларни ўз
маржаси миқдорини
4 фоиздан оширмасдан йиллик 14 фоиз, хорижий валютадаги кредитларни – ўз
маржаси миқдорини 1 фоиздан оширмасдан йиллик фоиз ставкасини 3 фоиз миқдорида
белгилаган ҳолда ажратади;
тижорат банклари ажратилган молиявий ресурсларнинг мақсадли фойдаланилиши ва тўлиқ қайтарилишини доимий мониторинг қилиб боради;
тижорат банклари томонидан ёш тадбиркорлик субъектларига биноларни лизинг асосида бериш миллий валютада йиллик 14 фоиз ставкасини қўллаган ҳолда амалга оширилади.
Бунда, ёш тадбиркорлик субъекти бошланғич тўлов сифатида лизингга бериладиган бино қийматининг 10 фоизини ташкил қилувчи қисмини тўлайди.
8. Шаҳар инвестициялар ва ташқи савдо бўлими (Д.Бобомуродов) Марказий банкнинг вилоят бош бошқармаси (Х.Пардаев) билан келишган ҳолда ҳамда мутасадди бўлим ва ташкилотлар, мазкур қарорнинг 7-бандида назарда тутилган белгиланган тартибларга қатъий риоя этилишини таъминласин.
9. Шаҳар инвестициялар ва ташқи савдо бўлими (Д.Бобомуродов) зиммасига Ёшлар саноат зоналари фаолиятини мувофиқлаштириб бориш вазифаси юклатилсин.
10. Шаҳар ҳокимининг Мотбуот котиби (О.Аслонов) бир кун муддатда ушбу қарор лойиҳасини Навоий шаҳар ҳокимлигининг (navoiy.uz) веб-сайтида ҳамда оммавий ахборот воситаларида ёритилишини таъминласин.
11. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш шаҳар ҳокими ўринбосари Ш.Джонузоқов зиммасига юклансин.
Шаҳар ҳокими М.Базаров
Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.
mavzuga doir o‘xshash maqolalar:
- Adliya boshqarmasi
- Sog'liqni saqlash boshqarmasi
- Xalq ta'limi boshqarmasi
- O'rta maxsus kasb-hunar ta'lim boshqarmasi
- Viloyat qishloq va suv xo'jaligi boshqarmasi
- Statistika boshqarmasi
- "Yermulkkadastr" xizmati
- "Navoiy dori-darmon"
- Kasaba uyushmalari tashkilotlari birlashmasi
- Sinov va sertifikatlashtirish markazi davlat korxonasi
- "Qizilqumtcement" OAJ
- Navoiy davlat konchilik instituti
- Navoiy davlat pedagogika instituti
- Navoiy tog'-metallurgiya kombinati
- Arxiv boshqarmasi
- "Kamolot" YOIH
- "Navoiypaxtasanoat" XAB
- Navoiy xalqaro aeroporti
- Navoiy elektr tarmoqlari
- "Navoiazot" OAJ
- Viloyat davlat veterinariya boshqarmasi
- "Navoiy issiqlik elektr stantciyasi" OAJ
- Navoiy viloyati "Qishloqxo'jalikkimyo" XAJ
- GUP "Navoiy neftebazasi"
- Mehnat boshqarmasi
- Madaniyatva sport boshqarmasi
- Davlat raqobat boshqarmasi
- Arxitektura boshqarmasi
Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba
Ishonch telefonlari:792201019,
792230990
- O?zbekiston Respublikasi hukumati portali
- O?zbekiston Respublikasi Prezidenti axborot xizmati
- O?zbekiston Respublikasi Oliy Majlisi sayti
- O?zbekiston Respublikasi Oliy Majlis Senati sayti
- O?zbekiston Respublikasi Kasaba uyushmalari federatsiyasi portali
- Navoiy viloyati hokimligi
- O?zbekiston Respublikasi Oliy sudi sayti
- O?zbekiston Respublikasi qonun hujjatlari milliy bazasi