JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

ENG YOSH, SANOATI VA IQTISODI RIVOJLANGAN NAVOIY!

JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

Навоий шахар хокимлиги расмий сайти » Navoiy shahri » Yangiliklar » Қутлуғ айём шукуҳидан қалблар сурурга тўлди

Қутлуғ айём шукуҳидан қалблар сурурга тўлди

03-12-2018 12:11 Yangiliklar, Shahar tarixi
Қутлуғ айём шукуҳидан қалблар сурурга тўлдиНавоий шаҳри ва Навоий кон-металлургия комбинатининг 60 йиллик тантаналари шаҳарликлар ва меҳмонлар учун ҳақиқий шодиёнага айланиб кетди. Шу куни Навоий шаҳри хорижлик ва республикамиздан ташриф буюрган меҳмонларни байрамона кайфиятда кутиб олар экан, буюк мутафаккир шоир, давлат арбоби номи билан аталган бу сўлим гўша ўзининг озодалиги, гўзаллиги ва навқиронлиги билан катта қизиқиш уйғотиб, ҳайратга солди. Маржондек тизилган замонавий кўркам бинолар, ям-яшил майдонлар, кўчалар атрофидаги анвойи гуллар, боғлар, турфа рангларда ёниб турган чироқлар шаҳарни янада кўркамлаштириб юборди.

23 ноябрь куни Фарҳод маданият саройида бўлиб ўтган тантанали маросимда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А. Арипов Ўзбекистон республикаси Президентининг  "Навоий кон-металлургия комбинати” давлат корхонаси жамоаси ва Навоий шаҳри аҳлига табригини ўқиб эшиттирди.  Шундан сўнг А. Арипов Навоий шаҳри ва кон металлургия комбинатининг олтмиш йиллиги муносабати билан тақдирланган турли соҳалардаги ишлаб чиқариш илғорлари, жамоатчилик вакиллари ҳамда меҳнат фахрийларига ҳукуматимизнинг юксак мукофотларини тантанали равишда топширди.

Тантанали маросимда вилоят ҳокими К. Турсунов очиб, НКМК бош директори Қ. Санақулов барчани бугунги қутлуғ сана билан табриклади ҳамда навқирон шаҳар ва Навоий кон металлургия комбинатининг мамлакатимиз тараққиётидаги ўрни ҳақида сўзлади.

Шуни алоҳида эътироф этиш лозимки, Республикамизда ўзининг юксак салоҳияти, ишлаб чиқариш қувватлари билан эътироф этилган шаҳримиз ўтган тарихий давр ичида ўзининг матонатли, меҳнаткаш халқи, амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар туфайли мамлакатимиз саноатида етакчи кучган айланди. Мустақиллик йилларида, айниқса, Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг юксак эътибори билан шаҳримиз барча ҳавас қиладиган, миллий қадриятларимиз билан уйғунлашиб кетган замонавий архитектура  намуналарини ўзида мужассам этган кўп қаватли уйлар, ижтимоий соҳа объектлари ва юзлаб ишлаб чиқариш корхоналари билан кўркам масканга айланди.

Албатта, шаҳарнинг бунёд этилиши ўзининг тарихий санасини нишонлаётган Навоий кон-металлургия комбинат тақдири билан чамбарчас боғлиқ. Чунки, бундан олтмиш йил муқаддам комбинатнинг ташкил этилиши билан шаҳарга биринчи тамал тоши қўйилганди. Бугун  мамлакатимиз тараққиётига улкан ҳисса қўшиб келаётган Навоий кон –металлургия комбинати ҳам ўзининг олтмиш йиллигини улкан ютуқлар билан кўтаринки кайфиятда нишонламоқда.

-Бугун мамлакатингиз саноатида етакчи бўлган Навоий кон-металлургия комбинати ва навқирон Навоий шаҳрининг олтмиш йиллигига бағишланган тантанали байрамда иштирок этаётганимдан мамнунман. Қарийб чорак асрдирки компаниямиз НКМК билан ҳамкорлик қилиб келади. Бу ўзаро манфаатли алоқалар ўзининг самрали натижаларини бериб келаётир. Биз келажакда бу ҳамкорликни янада кучайтирамиз,-дейди Германиянинг "Enjinering Dobersek” компанияси бош директори А. Доберсек.

-Меҳнат фаолиятимни "Навоиазот” акционерлик жамиятида бошлаганман. Қарийб 40 йил шу заводда электрик бўлиб ишладим. Ҳозир нафақадаман. Меҳнат қилган корхонам, яшаб турган шаҳрим мен учун азиз бўлиб қолган. Бугун навқирон шаҳримизнинг муборак айёмида иштирок этаётганимдан хурсандман,-дейди меҳнат фахрийси Тошпўлат Расулов.

-Мен мана шу гўзал шаҳарда иш фаолиятимни бошлаганимдан фахрланаман. Ўқитувчи сифатида ёшларга билим бераётганимдан,она шаҳримнинг фаровонлигига ҳисса қўшаётганимдан ғурурланаман. Бугунги байрам менинг ҳаётимда унутилмас кун бўлиб қолади,-дейди фахр билан НДКИ ҳузуридаги 2-академик лицейнинг инглиз тили фани ўқитувчиси Дилафрўз Жўраева.

Эрта тонгдан шаҳар марказидаги Алишер Навоий номли маданият ва истроҳат боғида бошланган байрам тантаналари иштирокчиларига Навоий санъат коллежи, шаҳар маданият бўлими ижодий гуруҳлари ҳамда 1-сонли, 8-сонли болалар мусиқа ва санъат мактаби, Навоий ихтисослаштирилган маданият ва санъат мактаби ўқувчилари томонидан намойиш этилган дастурлар янада хушнудлик улашди. Шаҳар ва НКМКнинг 60 йиллигига бағишланган тадбирлар кечгача давом этди.

Айниқса, Фарҳод маданият саройида намойиш этилган лазер шоу дилларни янада хушнуд этди. Томошадан олам-олам завқ олган жажжи болажонларнинг қувончлари чексиз эди. Улар ўзлари туғилиб ўсган масканнинг шунчалик мафтункор эканлигини митти қалблари билан ҳис этганликлари юзларидаги порлаб турган қувончларида акс этиб турарди.

Пойтахтдан ташриф буюрган таниқли санъаткорлар, Ўзбекистон халқ артисти Фаррух Зокиров, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Севара Назархон, "Ниҳол” мукофоти совриндори Шерзод Давронов, таниқли эстрада хонандаси Б. Назаров каби элимиз суйган санъаткорлар томонидан ижро этилган қўшиқлар ва намойиш этилган рақслар байрамга бағишланган тантаналарга янада завқ бағишлади.

Исроил Холбоев.
Қутлуғ айём шукуҳидан қалблар сурурга тўлди
Қутлуғ айём шукуҳидан қалблар сурурга тўлди
Қутлуғ айём шукуҳидан қалблар сурурга тўлди
Қутлуғ айём шукуҳидан қалблар сурурга тўлди
Қутлуғ айём шукуҳидан қалблар сурурга тўлди
Қутлуғ айём шукуҳидан қалблар сурурга тўлди
Қутлуғ айём шукуҳидан қалблар сурурга тўлди
Қутлуғ айём шукуҳидан қалблар сурурга тўлди
Қутлуғ айём шукуҳидан қалблар сурурга тўлди
Қутлуғ айём шукуҳидан қалблар сурурга тўлди
Қутлуғ айём шукуҳидан қалблар сурурга тўлди
Қутлуғ айём шукуҳидан қалблар сурурга тўлди
Қутлуғ айём шукуҳидан қалблар сурурга тўлди
Қутлуғ айём шукуҳидан қалблар сурурга тўлди

Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.

Mashhur maqolalar
Fotosuratlar
barchasini ko‘rish
Ish tartibi

Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba

murojaat tartibi
Давлат муассалари билан мулокот килиш максадида Интернет xизматларидан фойдаланганмисиз?

Ха, ва куп маротаба
Йук, ёки айтарли натижага эга булмаганман
Шахсан муассанинг узига мурожаат этганман
Бу хизматлардан бохабар эмасман

Veb-sayt bo`yicha mas`ul

Nasirov Shuxrat Fayzulloevich
Tel: 0436-223-6250
E-mail: navoi@nv.uz

murojaat tartibi
© 2011-2018. Sensorika ishlanmasi Saytdan ma'lumot ko‘chirilganda giper havola majburiy!