JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

ENG YOSH, SANOATI VA IQTISODI RIVOJLANGAN NAVOIY!

JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

Навоий шахар хокимлиги расмий сайти » Hokimiyat » Tadbirlar, uchrashuvlar » АРМИЯ – МАРДЛИК, МАТОНАТ ВА ЖАСОРАТ МАКТАБИ

АРМИЯ – МАРДЛИК, МАТОНАТ ВА ЖАСОРАТ МАКТАБИ

Президентимиз томонидан 2017 йилнинг 7 декабрида қабул қилинган "Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил топганлигининг 26 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармойишига мувофиқ, Навоий шаҳар марказий ўйингоҳида навқирон авлодни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларда эл-юрт тақдирига дахлдорлик туйғусини юксалтириш мақсадига йўналтирилган "Миллий армиямиз – ёшларнинг мардлик, матонат ва жасорат мактабидир” шиори остида байрам тадбири ўтказилди.

Унда ҳарбий округ ҳарбий хизматчилари, вилоят мудофаа ишлари, Ички ишлар, фавқулодда вазиятлар бошқармалари, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят ва шаҳар кенгаши, мудофаага кўмаклашувчи "Ватанпарвар” ташкилоти ходимлари, олий ўқув юрти талабалари, коллеж ва лицейлар ҳамда умумтаълим мактаблари ўқувчилари, вилоят туман ва шаҳарларидан таклиф этилган меҳмонлар, шаҳар аҳолиси иштирок этди.

Дастлаб тадбир доирасида Олимпия захиралари коллежи ва спорт жамоалари марафонига старт берилди. Шундан сўнг N-сонли ҳарбий қисм десантчилари томонидан ватанимиз сарҳадларини ҳимоя қилишда қудратли миллий армиямиз томонидан қўлланиладиган энг замонавий ҳарбий техникалар ва қурол-аслаҳа ҳамда қутқарув-қидирув хизматининг моддий таъминот базаси кўргазмалари ташкил этилди.

Бундан ташқари, Республика "Ҳунарманд” уюшмасининг Навоий вилоят бошқармаси ва унинг шаҳар, туман бўлимларига қарашли ҳунармандлар томонидан келтирилган тикув ва бичув ишланмалари, биссерлар, ўйинчоқлар, сўзана ва каштачилик ҳамда бошқа юзлаб ҳунармандчилик намуналари байрам иштирокчиларида катта тассурот қолдирди. Шунингдек, тадбир доирасида Халқ таълими бошқармасига қарашли тасвир ва амалий санъат йўналиши бўйича таълим муассасалари ўқувчиларининг Ватанга муҳаббат ва ҳарбий ватанпарварлик ғояларини тараннум этувчи қўлда чизилган энг сара асарлари кўргазмаси ҳам намойиш этилди.

– Шу вақтгача ҳарбий техника ва қуролларни фақат телевизорда ёки киноларда кўрар эдик, – дейди Навоий давлат кончилик институти 1-курс талабаси Ўлмасжон Ашуралиев. – Бугун эса нафақат томоша қилиш, балки бу ҳарбий қурол-яроғларни ушлаб кўриш имкониятига ҳам эга бўлдик. Мазкур байрамона тадбир кайфиятимизни янада кўтарди, миллий армиямиз ҳақидаги тасаввурларимизни кенгайтирди.

Шунингдек, ҳарбий оркестор ва республика ҳамда вилоят санъат усталари ва бадиий ҳаваскорлик гуруҳларининг концерт дастури, ҳарбий хизматчиларнинг қўл жанги усуллари, аскарларнинг команда таркибида тантанали саф кўриклари ёшларимизда фахр-ифтихор туйғуларини уйғотди.

Тадбирда Навоий вилоят ҳокими Қобул Турсунов иштирок этди.

Ў. САНОҚУЛОВ

Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.

Mashhur maqolalar
Fotosuratlar
barchasini ko‘rish
Ish tartibi

Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba

murojaat tartibi
Давлат муассалари билан мулокот килиш максадида Интернет xизматларидан фойдаланганмисиз?

Ха, ва куп маротаба
Йук, ёки айтарли натижага эга булмаганман
Шахсан муассанинг узига мурожаат этганман
Бу хизматлардан бохабар эмасман

Veb-sayt bo`yicha mas`ul

Nasirov Shuxrat Fayzulloevich
Tel: 0436-223-6250
E-mail: navoi@nv.uz

murojaat tartibi
© 2011-2018. Sensorika ishlanmasi Saytdan ma'lumot ko‘chirilganda giper havola majburiy!