JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

ENG YOSH, SANOATI VA IQTISODI RIVOJLANGAN NAVOIY!

JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

Навоий шахар хокимлиги расмий сайти » Navoiy shahri » ДОНОР – САХОВАТЛИ ҚАЛБ ЭГАСИ

ДОНОР – САХОВАТЛИ ҚАЛБ ЭГАСИ

19-07-2017 12:14 Navoiy shahri, Yangiliklar

Ҳар йили республикамизда донорлар ҳиммати туфайли кўплаб юртдошларимизнинг ҳаёти сақлаб қолинади. Бугунги кунда респуб­ликамиздаги барча қон қуйиш станциялари замонавий жиҳозлар билан таъминланган ва қон хизмати учун барча қулай шароитлар мавжуд. Бу муассасаларда даволаш масканларини туну кун қон қисмлари билан таъминлаш кенг йўлга қўйилган. Ушбу таъминотнинг тўлиқлиги ва узлуксизлигини таъминлаш учун беғараз қон топширувчи инсонлар ҳамиша зарур.

Иш тажрибамдан шу нарса маълумки, беморлар учун олинган қон маҳсулотлари ўрнини бемор қариндошлари орқали тўлдириши керак бўлган бир пайтда унга қонни қон хизмати ходимлари топиб беришади. Бундай пайтда, албатта, олинган қоннинг ўрнини ҳам тўлдириб туришимиз зарур. Даволаш муассасаларини зарур бўлган миқдорда қон билан таъминлаш учун жуда кўп донор қони керак бўлади. Шу боис бизнинг қон қуйиш хизматимизда донорлар ҳурматли шахс ҳисобланади. Улар ўз халқига беғараз кўмак берувчи инсон, сахий қалб эгасидир.

18 дан 60 ёшгача бўлган ҳар бир соғлом киши ўзининг жинси, касбидан қатъи назар, донор бўлиши мумкин. Донор бўлишни хоҳлаган ҳар бир киши, аввало, тиббий кўрикдан ўтади. Чунки олинган қон унинг соғлиғи учун зарар келтирмаслиги ва унинг қони орқали бошқа бир бемор кишига ҳам бирор касаллик юқиш хавфи бўлмаслиги керак. Олинаётган қоннинг таркиби юқори технологиялар асосида текширилиб, қонда ҳеч қандай касаллик йўқлигига ишонч ҳосил қилингандан сўнггина улар керакли муассасаларга тарқатилади.

Бугунги кунда қон ва унинг таркибий қисмларига бўлган эҳтиёж жуда катта. Бағрикенглик намунасини кўрсатиб, ҳамюртлари эҳтиёжи учун қон топширган ҳар бир фуқаро юртимиз аҳолиси саломатлигини муҳофаза қилишга беқиёс ҳисса қўшган бўлади. Яъни донор оғир ётган беморлар ҳаётини сақлаб қолади. Айниқса, камқонлик, оққон, саратон каби касалликларда, туғруқ пайтида ва турли фавқулодда ҳолатларда, оғир жароҳатлар олганда, кўп қон кетиш ёки куйиш касалликларида беморга қуйиладиган қоннинг аҳамияти жуда катта.

Ҳар йили Халқаро қон донорлиги куни кенг нишонланади. Шу муносабат билан бу йил донорлар куни "Сиз нима билан ёрдам бера оласиз?” ва "Қон  топширинг. Уни ҳозир топширинг. Уни тез-тез топширинг” шиорлари остида ўтказилди.

Меҳрли ва саховатли азиз юртдошлар! Сиз ҳам беғараз инсонпарварлик хислатингизни намоён этинг ва донор бўлинг. Қоннинг ҳар томчиси ҳаёт демакдир ва у оғир ётган кўплаб беморлар ҳаётини сақлаб қолишга хизмат қилади. Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, донорлик инсон қалбида ватанпарварлик, эзгулик ва одамийлик туйғуларини уйғотади. Сизу биздан нажот кутиб турган кишилар ҳаётини сақлаб қолайлик, биз ҳам донор бўлайлик.

С. ТУРСУНОВ,

вилоят қон қуйиш

станцияси бош врачи.

Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.

Mashhur maqolalar
Fotosuratlar
barchasini ko?rish
Ish tartibi

Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba
Ishonch telefonlari:792201019, 792230990

murojaat tartibi
Давлат муассалари билан мулокот килиш максадида Интернет xизматларидан фойдаланганмисиз?

Ха, ва куп маротаба
Йук, ёки айтарли натижага эга булмаганман
Шахсан муассанинг узига мурожаат этганман
Бу хизматлардан бохабар эмасман

Veb-sayt bo`yicha mas`ul

Nasirov Shuxrat Fayzulloevich
Tel: 0436-223-6250
E-mail: navoi@nv.uz

murojaat tartibi
© 2011-2018. Sensorika ishlanmasi Saytdan ma'lumot ko?chirilganda giper havola majburiy!