JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

ENG YOSH, SANOATI VA IQTISODI RIVOJLANGAN NAVOIY!

JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

Навоий шахар хокимлиги расмий сайти » Navoiy shahri » ЁНҒИНГА ҚАРШИ КУРАШДА ҲАМКОРЛИК КУЧАЙМОҚДА

ЁНҒИНГА ҚАРШИ КУРАШДА ҲАМКОРЛИК КУЧАЙМОҚДА

17-08-2017 11:16 Navoiy shahri, Yangiliklar, Новости

Вилоятимизда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 23 майдаги "Ички ишлар органлари  ёнғин хавфсизлиги бўлинмалари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги
қарори ижросини таъминлаш юзасидан чора-тадбирлар белгиланиб, амалга оширилмоқда.

Вилоят ИИБ Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси ва унинг қуйи тизимлари томонидан жойларда мавжуд бино ва иншоотларнинг ёнғинга қарши техник ҳолатлари текширилиб, ушбу жойларда ёнғин хавфсизлигини таъминлаш мақсадида масканларнинг масъул ва жавобгар шахслари ҳамда ишчи-хизматчилар билан йиғилиш ва учрашувлар уюштирилмоқда.
Аҳоли яшаш жойлари, корхона, ташкилот ва муассасаларда кенг қамровли профилактик ишлари олиб борилмоқда. Фуқароларнинг оловдан фойдаланишдаги эҳтиётсизликлари, газ ва электр ускуналаридан нотўғ­ри фойдаланишлари, носоз иситиш печларни ишлатиш, ёш болаларнинг шўхлиги оқибатида содир бўлаётган ёнғинларнинг олдини олиш мақсадида омма орасида, мактаб, Меҳрибонлик уйлари ва болалар боғчаларида мунтазам равишда ёнғин хавфсизлиги хизмати ходимлари, ички ишлар идораларининг бошқа соҳавий хизматлари, корхона, ташкилот ва муассаса раҳбарлари ҳамда ўзини ўзи бошқариш органлари билан ҳамкорликда учрашувлар ташкил этилаяпти. Бундай тадбирларда содир бўлаётган ёнғинлар ва уларнинг аянч­ли оқибатлари тўғрисида маълумотлар берилиб, ушбу ҳолатларнинг олдини олиш йўллари тушунтирилмоқда. Маҳаллаларда мавжуд бинолар орасида ёнғинга қарши оралиқ масофаларга риоя этилишини, ёнғин ўчириш автомобилларининг эркин ҳаракатланиши учун бинолар ва ер ости сув олгичларига бориш йўлларини тўсиб қўйилмаслигини назорат қилиш ҳамда юзага келаётган камчиликларни ҳал этиш юзасидан зарур чоралар қўллаш мақсадида 2017 йилнинг ўтган даврида ҳокимликлар ва юқори мутасадди ташкилотларга 200 га яқин тақдимнома ва ахборотномалар киритилди.
Маҳаллаларда ёнғин хавфсизлигини ва фуқаролар осойишталигини таъминлашга қаратилган тадбирларни юқори савияда бажариш йўлида ҳудудий профилактика инспекторлари, ички ишлар идораларининг бошқа соҳавий хизматлари, маҳалла посбонлари ва ўзини ўзи бошқариш органлари ходимларининг ҳамкорлиги ташкил этилди. Ички ишлар идораларининг бошқа соҳа хизматлари билан жиноятчиликнинг олдини олиш борасида олиб борилаётган ишлар самарадорлигини ошириш, содир этилган жиноятларни иссиғида очиш, қидирувда бўлган шахсларни, катта миқдорда товар моддий бойликларни, ноқонуний қуролларни сақлаш, наркотик моддаларни сақлаш, сотиш, ўстириш ҳолатларини, ноқонуний спиртли ичимликларни ишлаб чиқариш ва сотиш ҳамда бошқа ҳолатларни аниқлаб, керакли ҳужжатларни расмийлаштирилган ҳолда чора кўриш учун тегишли соҳа хизматларига тақдим этилиши йўлга қўйилди.
Аҳоли тураржойлари, қишлоқ хўжалиги объектлари, корхона, ташкилот ва муассасаларда ёнғин­лар­нинг келиб чиқиши ва уларда фуқа­роларнинг тан жароҳати олиб, ҳалок бўлиш ҳолатларининг олдини олиш ҳамда ёнғин хавфсизлигини таъминлаш йўлида бир қатор ишлар амалга оширилди. Жумладан, инсонлар ҳаётини ёнғинлардан ҳимоя этиш, кенг омма орасида тарғибот-ташвиқот ва тушунтириш ишларини олиб бориш мақсадида республика ва маҳаллий телеканаллар орқали 68 та кўрсатув, радиотармоқларда 445 та эшиттиришлар ташкил этилди, даврий босма нашрлар саҳифалари ҳамда бошқа тарғибот воситаларида 115 та мақолалар чоп эттирилди.
Ёнғинларнинг аксарият қисми аҳоли тураржойларида содир бўлаёт­ганлигини эътиборга олиб, 75 минг 634 та аҳоли тураржойларида текширувлар ташкил этилиб, 178520 нафар фуқаро билан суҳбатлар ўтказилди.
Президент қарорига асосан ёнғинларнинг олдини олиш чора-тадбирлари бўйича янги дастурлар ишлаб чиқилди. Жумладан, вилоят ИИБ ЁХБда янги бино барпо этилиб, музей ва кутубхона ташкил этилди. Бундан мақсад ҳар бир ходимнинг касбга бўлган меҳрини ҳамда билим савияларини ошириш билан бир қаторда, таълим муассасаларида таҳсил олаётган ёш ўқувчи ва талабаларнинг ёнғин хавфсизлигига бўлган эътиборини оширишдан иборатдир. Коллеж ҳамда мактабларда ёшларни ёнғин хавфсизлиги касбига қизиқтириш мақсадида ёшлар ўртасида спорт мусобақалари ҳамда кўнгилли ёнғин ўчирувчи дружиналари ташкил этилди.
Ёнғиннинг салбий оқибатлари, инсониятга етказадиган моддий ва маънавий зарарини халқимиз яхши билади. Шу боис аҳоли билан ўтказиладиган тарғибот-тушунтириш ишлари самарадорлигини янада ошириш, бу борада маҳалла, шаҳар ва туман ҳокимликлари, профилактика инспекторлари билан ҳамкорликни кучайтиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Маҳалла ва таълим муассасаларида ёшлар ва аҳоли билан ўтказиладиган тадбирларда юз берган ёнғин оқибатлари видеороликлар орқали намойиш этилиб, чуқур тушунтирилмоқда.

Завқидин ФАРДАЕВ,
Навоий вилояти ИИБ ЁХБ
бошлиғи, подполковник.

Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.

Mashhur maqolalar
Fotosuratlar
barchasini ko?rish
Ish tartibi

Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba
Ishonch telefonlari:792201019, 792230990

murojaat tartibi
Интерактив хизматлар хакида эшитганмисиз ва улардан фойдаланганмисиз?

Ха, фойдаланганман
Йук, улар хакида эшитмаганман
Нима у?
Ушбу хизматларни хаётга кенгрок татбик этишса
Интернетдан фойдаланмайман

Veb-sayt bo`yicha mas`ul

Nasirov Shuxrat Fayzulloevich
Tel: 0436-223-6250
E-mail: navoi@nv.uz

murojaat tartibi
© 2011-2018. Sensorika ishlanmasi Saytdan ma'lumot ko?chirilganda giper havola majburiy!