JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

ENG YOSH, SANOATI VA IQTISODI RIVOJLANGAN NAVOIY!

JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

БУ КУНЛАРГА ШУКРОНА АЙТАМАН

Шу йил давлатимиз мустақиллигининг 26 йиллигини кенг нишонлаймиз. Бу байрамга алоҳида тараддуд кўраётган халқимизни кўриб, мен ҳам шундай тинчликсевар, бахтиёр инсонлар қаторида яшаётганимдан қалбим фахру ифтихорга тўлди. Айниқса, яқинда ушбу энг улуғ, энг азиз байрам арафасида давлатимиз томонидан ногиронларга уйлар берилди. Бундан мен ва қизларимнинг бошимиз осмонга етди. Ўзим 2-гуруҳ ногирониман. Асли касбим ўқитувчи. Аммо  коксоартроз касаллигига, ундан кейин эса диск чурраси хасталигига чалинганим учун деярли ишлай олмадим.
Турмуш ўртоғим вафот этган. Бундан 20 йиллар олдин касаллигим туфайли ногиронлик пенсиясига чиқиб, шундан буён ногиронлик нафақасини олиб келаман. Ёлғиз ўзим ушбу нафақа пулига икки нафар фарзандимни тарбиялаб вояга етказдим. Аммо бу пул билан уй олишнинг имкони йўқ эди. Шу боис кўп йиллар давомида шаҳарда ижарада яшаб келдим. Уй олишда ёрдам беришларини сўраб, ўзим истиқомат қилган шаҳардаги "Хумо” маҳалла фуқаролар йиғинига ариза билан мурожаат этдим.
Маҳалламиз эътибори, Президентимиз раҳнамолиги ва давлатимиз ташаббуси билан Мустақиллик байрамининг 26 йиллиги арафасида Навоий шаҳридаги "Тинчлик” қўрғонида ногиронлар учун ажратилган уйдан менга ҳам бир хонали квартира берилди ва ушбу уйнинг сертификати топширилди.
Мен икки нафар қизим билан шу уйга кўчиб ўтдим. Ҳозирги вақтда бир қизим олий таълим муассасасида таҳсил олмоқда.
Янги уйимиз барча қулайликларга эга, меҳмонхона, ошхона ювиниш ва ётоқхоналаримиз алоҳида. Улар телевизор, диван, холодильник, шкаф, стол, стул, ошхона жиҳозлари билан жиҳозланган.  Яхши жиҳозланган, шинам, озода, кенг ва ёруғ уйга кирар эканман, шу кунларга етказгани учун Яратганга минг шукрона айтдим.
Бундан ташқари, шу куни бизга янги тикув машиналари ҳам берилди. Ўйлайманки, бу машина ҳам оиламизнинг яхши яшаши, фаровонлиги учун асқотади. Энди биз ҳам атрофдагилардан кам бўлмай, ўз уйимизда тинч, хотиржам яшаш имконига эга бўлдик.
Дарҳақиқат, мен мустақил Ўзбекистоннинг бахтиёр аёлларидан бириман. Шундай уйга, тикув машинасига эга бўлишимга яқиндан ёрдам берган муҳтарам Призидентимиз Шавкат Мирзиёевга ва бошқа давлатимиз раҳбарларига чин кўнгилдан миннатдорлик билдираман.
Юртимизда олиб борилаётган инсонпарварлик сиёсати туфайли давлатимиз томонидан биз ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилишга, қўллаб-қувватлашга мана шундай катта эътибор қаратилаётганидан хурсанд ва бахтиёрмиз.

Нодира ИБРАГИМОВА,
Навоий шаҳар ҳокимлиги Уй-жой ва ётоқхоналардан
фойдаланиш бошқармаси тасарруфидаги 13-ётоқхона яшовчиси.

Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.

Mashhur maqolalar
Fotosuratlar
barchasini ko?rish
Ish tartibi

Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba
Ishonch telefonlari:792201019, 792230990

murojaat tartibi
Интерактив хизматлар хакида эшитганмисиз ва улардан фойдаланганмисиз?

Ха, фойдаланганман
Йук, улар хакида эшитмаганман
Нима у?
Ушбу хизматларни хаётга кенгрок татбик этишса
Интернетдан фойдаланмайман

Veb-sayt bo`yicha mas`ul

Nasirov Shuxrat Fayzulloevich
Tel: 0436-223-6250
E-mail: navoi@nv.uz

murojaat tartibi
© 2011-2018. Sensorika ishlanmasi Saytdan ma'lumot ko?chirilganda giper havola majburiy!