БИЛИМ ВА МАҲОРАТ СИНОВИ
Куни кеча Навоий шаҳридаги "Ёшлар маркази”да "Қадриятлар бешигисан, азиз маҳаллам!” шиори остида "Маҳалла-менинг тақдиримда” кўрик-танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди. Унда танловнинг туман ва шаҳар босқичларида ғолибликни қўлга киритган ёшлар ўз билим ва маҳоратларини синовдан ўтказишди.
Танловда вилоят ҳокими ўринбосари Ф.Солиев сўзга чиқиб, маҳалланинг жамиятда тутган ўрни, анъана ва удумларимизнинг умрбоқийлиги ва ривожланишини таъминлашда ёшларнинг иштироки хусусида сўз юритди ҳамда танлов иштирокчиларини самимий қутлади.
– Маҳаллаларни ҳар томонлама ривожлантиришда ёшларнинг ролини ошириш, уларда ўзи яшаб турган маҳалласидан фахрланиш туйғусини шакллантиришда, бу борада амалга оширилаётган ислоҳотларнинг самараси ҳақида кенг тасаввур ва билимга эга бўлишида мазкур танловнинг аҳамияти жуда юқори, – дейди вилоят маҳаллалар кенгаши диний-маърифий масалалар бўйича ўринбосари Р. Шербўтаева. – Кўрик-танловнинг туман ва шаҳар босқичларида иштирок этган ёшларнинг маҳалла тизими ва унинг фаолиятига, ижтимоий-сиёсий жараёнларда иштирок этишга бўлган қизиқишлари мақтовга лойиқ эканлигига гувоҳ бўлдик.
Танлов якунига кўра, Учқудуқ тумани "Мустақиллик” маҳалласининг "Истиқбол” жамоаси биринчи ўринга лойиқ топилиб, республика босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди. Иккинчи ўрин Нурота тумани "Алишер Навоий” МФЙнинг "Айнул Ҳаёт” жамоасига насиб этди. Зарафшон шаҳар "Геолог” МФЙ нинг "Зарли замин ёшлари” ҳамда Навбаҳор тумани "Юқори Бешработ” МФЙнинг "Шижоаткор ёшлар” жамоалари эса учинчи ўринга эга бўлишди.
Танлов қатнашчилари Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича вилоят кенгашининг диплом, фахрий ёрлиқ ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланишди.
Д.РАЗЗОҚОВА,
жамоатчи мухбир.
Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.
mavzuga doir o‘xshash maqolalar:
Davlat boshqaruv organlari rasmiy saytlari
- Adliya boshqarmasi
- Sog'liqni saqlash boshqarmasi
- Xalq ta'limi boshqarmasi
- O'rta maxsus kasb-hunar ta'lim boshqarmasi
- Viloyat qishloq va suv xo'jaligi boshqarmasi
- Statistika boshqarmasi
- "Yermulkkadastr" xizmati
- "Navoiy dori-darmon"
- Kasaba uyushmalari tashkilotlari birlashmasi
- Sinov va sertifikatlashtirish markazi davlat korxonasi
- "Qizilqumtcement" OAJ
- Navoiy davlat konchilik instituti
- Navoiy davlat pedagogika instituti
- Navoiy tog'-metallurgiya kombinati
- Arxiv boshqarmasi
- "Kamolot" YOIH
- "Navoiypaxtasanoat" XAB
- Navoiy xalqaro aeroporti
- Navoiy elektr tarmoqlari
- "Navoiazot" OAJ
- Viloyat davlat veterinariya boshqarmasi
- "Navoiy issiqlik elektr stantciyasi" OAJ
- Navoiy viloyati "Qishloqxo'jalikkimyo" XAJ
- GUP "Navoiy neftebazasi"
- Mehnat boshqarmasi
- Madaniyatva sport boshqarmasi
- Davlat raqobat boshqarmasi
- Arxitektura boshqarmasi
Mashhur maqolalar
Ish tartibi
Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba
Ishonch telefonlari:792201019,
792230990
Davlat organi saytlari
- O?zbekiston Respublikasi hukumati portali
- O?zbekiston Respublikasi Prezidenti axborot xizmati
- O?zbekiston Respublikasi Oliy Majlisi sayti
- O?zbekiston Respublikasi Oliy Majlis Senati sayti
- O?zbekiston Respublikasi Kasaba uyushmalari federatsiyasi portali
- Navoiy viloyati hokimligi
- O?zbekiston Respublikasi Oliy sudi sayti
- O?zbekiston Respublikasi qonun hujjatlari milliy bazasi
Интерактив хизматлар хакида эшитганмисиз ва улардан фойдаланганмисиз?
Ха, фойдаланганман
Йук, улар хакида эшитмаганман
Нима у?
Ушбу хизматларни хаётга кенгрок татбик этишса
Интернетдан фойдаланмайман
Veb-sayt bo`yicha mas`ul