“ЖАНУБИЙ” МАҲАЛЛАСИ УЧУН ЗАМОНАВИЙ БИНО БУНЁД ЭТИЛДИ
Бугундан эътиборан Навоий шаҳридаги "Жанубий” маҳалласи янги бинода иш бошлади.
"Обод маҳалла” Давлат дастури доирасида янгидан бунёд этилган маҳалла биносининг тантанали очилиш маросимида сўзга чиққанлар бугун мамлакатимизда Президентимиз томонидан ўзини ўзи бошқариш органларини ривожлантиришга қаратилаётган юксак эътибор хусусида тўхталиб ўтишди.
Айни кунда "Жанубий” маҳалласида 1800 нафардан ортиқ аҳоли истиқомат қилади. Жорий йил "Обод маҳалла” дастури бўйича ҳудуддаги мавжуд 21 та кўп қаватли уйларда жорий таъмирлаш ишлари, шунингдек, ҳудуддаги йўллар, сув тармоқлари, электр энергия тизимларида ободончилик ишлари амалга оширилди. Бу каби ўзгаришлар бугун маҳалла аҳли кайфиятида ҳам ўз ифодасини топмоқда.
Таъкидлаш жоизки, мустақиллик йилларида маҳалла институтининг нуфу-зини оширишга устувор вазифа сифатида қаралиб, унинг фуқаролик жамиятини ривожлантиришда ишончли таянч ва таъсирчан куч бўлиб хизмат қилиши учун барча ҳуқуқий асос ва шарт-шароитлар яратилди.
Амалга оширилган кенг кўламли ташкилий-ҳуқуқий чора-тадбирлар натижасида маҳалла ноёб, дунёда ўхшаши бўлмаган тузилмага айланди.
— Барча соҳаларда олиб борилаётган туб ислоҳотлардан кўзланган мақсад ҳуқуқий демократик давлат – эркин фуқаролик жамиятини шакллантиришга қаратилган.Бугун Навоий шаҳрида 30 маҳалла фуқаролар йиғини мавжуд бўлиб, уларда 100 дан ортиқ турли миллат вакиллари аҳил ва иноқликда истиқомат қилаяпти, — дейди Навоий шаҳар Маҳаллалар кенгаши бошқаруви раиси Рустам Ғаффоров. — Ана шу маънода ушбу жамиятнинг таянчи фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари бўлиб, унинг жамиятимизда тутган ўрни тобора мустаҳкамланиб бораётганини алоҳида эътиборга лойиқдир.
Давлатимиз Раҳбарининг 2017 йил 3 февралдаги "Маҳалла институтини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолияти самарадорлигини оширишда янги босқични бошлаб берди, десак ҳар томонлама тўғри бўлади.
Навоий шаҳрида бугун фойдаланишга топширилган "Жанубий” маҳалласининг янги биноси ҳам Давлатимиз раҳбарининг соҳага бўлган юксак эътиборлари ва ғамхўрликларининг яна бир амалий ифодаси бўлди.
Янгидан қад ростлаган замонавий ва кўркам бинода барча қулай шарт-шароитлар яратилган. Умумий қиймати 820 миллион сўм бўлган мазкур бино Бош қомусимиз – Конститутициямиз қабул қилинганлигининг 27 йиллиги байрамида маҳалла аҳли учун муносиб туҳфа бўлди.
Тадбирнинг очилиш маросимида Навоий шаҳар ҳокими М.Базаров ва вилоят ҳокимининг ўринбосари Ф.Солиев иштирок этди ва нутқ сўзлади.
👉Навоий шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати:@Navoiy_shahar_axborot_xizmat
Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.
mavzuga doir o‘xshash maqolalar:
- Adliya boshqarmasi
- Sog'liqni saqlash boshqarmasi
- Xalq ta'limi boshqarmasi
- O'rta maxsus kasb-hunar ta'lim boshqarmasi
- Viloyat qishloq va suv xo'jaligi boshqarmasi
- Statistika boshqarmasi
- "Yermulkkadastr" xizmati
- "Navoiy dori-darmon"
- Kasaba uyushmalari tashkilotlari birlashmasi
- Sinov va sertifikatlashtirish markazi davlat korxonasi
- "Qizilqumtcement" OAJ
- Navoiy davlat konchilik instituti
- Navoiy davlat pedagogika instituti
- Navoiy tog'-metallurgiya kombinati
- Arxiv boshqarmasi
- "Kamolot" YOIH
- "Navoiypaxtasanoat" XAB
- Navoiy xalqaro aeroporti
- Navoiy elektr tarmoqlari
- "Navoiazot" OAJ
- Viloyat davlat veterinariya boshqarmasi
- "Navoiy issiqlik elektr stantciyasi" OAJ
- Navoiy viloyati "Qishloqxo'jalikkimyo" XAJ
- GUP "Navoiy neftebazasi"
- Mehnat boshqarmasi
- Madaniyatva sport boshqarmasi
- Davlat raqobat boshqarmasi
- Arxitektura boshqarmasi
Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba
Ishonch telefonlari:792201019,
792230990
- O?zbekiston Respublikasi hukumati portali
- O?zbekiston Respublikasi Prezidenti axborot xizmati
- O?zbekiston Respublikasi Oliy Majlisi sayti
- O?zbekiston Respublikasi Oliy Majlis Senati sayti
- O?zbekiston Respublikasi Kasaba uyushmalari federatsiyasi portali
- Navoiy viloyati hokimligi
- O?zbekiston Respublikasi Oliy sudi sayti
- O?zbekiston Respublikasi qonun hujjatlari milliy bazasi