JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

ENG YOSH, SANOATI VA IQTISODI RIVOJLANGAN NAVOIY!

JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

Навоий шахар хокимлиги расмий сайти » Deputatlar kengashi » Maqolalar » КИЧИК БИЗНЕС СУБЪЕКТЛАРИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

КИЧИК БИЗНЕС СУБЪЕКТЛАРИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

21-08-2014 15:50 Deputatlar kengashi » Maqolalar
http://navoiy.uz/uploads/posts/2014-08/1408618233_bezymyannyy.jpg
Навоий эркин индустриал-иқтисодий зонасида фаолият олиб бораётган корхоналарни моддий ва молиявий қўллаб-қувватлаш жараёнлари тобора жадал ривожланиб бормоқда. Навоий эркин индустриал-иқтисодий зонасида инвесторларни жалб қилиш бўйича ҳам амалга ошириладиган ишлар ижобий дейиш мумкин, лекин, глобаллашув шароитида бу борада ишларни кенгайтириш лозимдир.
2008 йилдан "Навоий” эркин индустриал-иқтисодий зонаси ҳудудида хорижий инвесторлар 19 та инвестиция лойиҳа амалга оширишга киришилди. Ана шу лойиҳалар доирасида жаҳон бозорида харидоргир замонавий маҳсулот ишлаб чиқарадиган 7 та корхона фойдаланишга топширилди. Хориж тажрибасидан келиб чиқиб, кичик тадбиркорлик учун шарт-шароит яратиш икки йўналишда амалга оширилади. Маҳаллий ҳамжамият ҳудудидаги имкониятдан унумли фойдаланиш масаласида стимул ва имтиёзлар  ситемасини ишлаб чиқиш ҳамда уни "Бизнес-инкубатор”ларни ташкил этиш, шу мақсадда тадбиркорларни ва илмий тадқиқотларни ўзлаштиришда ёрдам беришдан иборатдир.
Юқорида келтирилган кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришнинг устувор йўналишларини ва хорижий тажрибани ўз ичига қамраб олувчи Ўзбекистон Республикаси Навоий эркин индустриал-иқтисодий зонасида 2014-2019 йилларда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик секторини янада ривожлантириш дастури”ни ишлаб чиқиш мақсадга мувофиқ бўлади. Уни ишлаб чиқиш жараёнида қуйидаги таклифларга алоҳида эътибор бериш лозим:
- кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликка Навоий эркин индустриал-иқтисодий зона ҳудудида кенг ўрин ажратиш лозим;
-кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларини реал сектордаги аҳамиятини ошириш;
- вилоят ялпи  ички маҳсулотида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг улушини кўпайтиришга доир асосий чора-тадбирларни ишлаб чиқиш;
- Навоий эркин индустриал-иқтисодий зонасига хорижий инвесторларни кичик бизнес ва хусусуий тадбиркорлик субъектларини жалб қилишга, эътиборини қаратишга, рағбатлантиришга кенг йўл очиш лозим;
- кичик корхоналарга имтиёзли суғурталаш имконини бериш;
-импорт юкларини жойлаштириш билан шуғулланувчи тадбиркорларга фойда ва кўчмас мулкдан кўриладиган даромаддан солиқда имтиёзлар бериш;
-кичик бизнес билан ишловчи банклар ва кўмаклашув жамғармаларига фоизлар масаласида имтиёзлар бериш бўйича маълумот олишни бепул йўлга қўйиш мақсадга мувофиқдир.
К.Рашидов
Навоий давлат кончилик институти

Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.

Deputatlar Kengashi
Ish tartibi

Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba
Ishonch telefonlari:792201019, 792230990

murojaat tartibi
Интерактив хизматлар хакида эшитганмисиз ва улардан фойдаланганмисиз?

Ха, фойдаланганман
Йук, улар хакида эшитмаганман
Нима у?
Ушбу хизматларни хаётга кенгрок татбик этишса
Интернетдан фойдаланмайман

Veb-sayt bo`yicha mas`ul

Nasirov Shuxrat Fayzulloevich
Tel: 0436-223-6250
E-mail: navoi@nv.uz

murojaat tartibi
© 2011-2018. Sensorika ishlanmasi Saytdan ma'lumot ko?chirilganda giper havola majburiy!