<a href="#"><b>JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!</b></a><p></p> <a href="#"><b>ENG YOSH, SANOATI VA IQTISODI RIVOJLANGAN NAVOIY!</b></a><p></p> <a href="#"><b>JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!</b></a><p></p>
Навоий шахар хокимлиги расмий сайти » Deputatlar kengashi » Deputat va matbuot » “ДИНИЙ ЭКСТРЕМИЗМ ВА ФУНДАМЕНТАЛИЗМ” ТУШУНЧАСИ ТЎҒРИСИДА

“ДИНИЙ ЭКСТРЕМИЗМ ВА ФУНДАМЕНТАЛИЗМ” ТУШУНЧАСИ ТЎҒРИСИДА

18-09-2014 14:40 Deputatlar kengashi » Deputat va matbuot  
“ДИНИЙ ЭКСТРЕМИЗМ ВА ФУНДАМЕНТАЛИЗМ”  ТУШУНЧАСИ ТЎ&#1170;РИСИДА
  Мамлакат ва жамият хавфсизлиги азалдан давлатнинг асосий масалаларидан бўлиб келган. Айниқса, юртимиз мустақиллика эришгач, хавфсизликни таъминлаш вазифаси долзарб аҳамият касб эта борди. Чунки дунё майдонида терроризм ва диний ақидапарастлик оқими, буюк давлат шовинизми каби ёвуз ниятни кўзловчи оқимлар ўзга давлатларнинг ривожланишига таҳдид солиш ва бу орқали дунёга ҳукмронликка эришишга интилмоқда. Жаҳон миқёсида инсон онги ва қалби учун кураш шиддат билан давом этмоқда. Мухтарам Президентимиз И.А Каримов таъкидлаганларидек, бугун мафкура полигонлари ядро полигонларидан ҳам хатарли. Чунки мафкура полигонлари бу инсон онгидир. Унда синаш учун қуйилган ғоя агар қалбдан жой олса, инсонни маълум мақсад йўлида ҳаракатга келтиради. 
Ўзбекистон пойтахти Тошкент шахрида 1999 йил 16 февралда содир этилган террористик актлар халқимизни янада бир эзгу улуғвор ғоя остида бирлашишга мажбур этган бўлса, 2001 йилнинг 11 сентябрида АҚШда амалга оширилган террористик хуружлар Муҳтарам юртбошимизнинг терроризм иллатига жаҳон миқёсида биргаликда курашиш лозимлиги борасидаги таклифини айни ҳақиқат эканлигини кўрсатди. 
Ўта глобаллашган фан-техника асрида инсон онги ва қалби синовдан ўтказилмоқда. Инсон онгига ақидапараст кучлар ёт ғояларни қуйишга ва бу билан маълум мамлакатларнинг ичида сиёсий тарқоқлик, бошбошдоқликни келтириб чиқаришга ва шу билан ҳокимият тепасига келишга интилмоқдалар. Худди шу каби бизнинг озод ва обод ватанимизнинг тинчлиги, осойишталигини кўролмаётган баъзи кучлар мамлакатимизнинг барқарорлигига рахна солишга интилаётирлар. 
Юртбошимизнинг “Ўзбекистон XXI аср бўсағасида: хавфсизликка таҳдид, барқарорлик шартлари ва тараққиёт кафолатлари” асарида мамлакатимиз тинчлиги ва суверенитетига тажовуз этувчи турли таҳдидларни ва уларни бартараф этиш вазифаларини аниқ ва изчил ёритиб берганлар. 
Мамлакатимизнинг ички ва ташқи тинч, осйишта ҳаётига таҳдид солувчи асосий омиллардан бири диний экстремизм ва фундаментализмдир.
Хўш, диний экстремизм ва фундаментаизм тушунчалари нимани англатади. Аввало, ушбу жиҳатга тўхталишимиз лозим.  
1. Диний экстремизм – баъзи диний ташкилотлар ёки айрим диндорларнинг жамият қонун-қоидаларига мос келмайдиган мафкураси ва фаолиятидир. Диний экстремизм кўпчилик динларда мавжуд бўлиб, унинг тарафдорлари ўз олдига сиёсий мақсадларни қўяди. Ислом эктремизмининг ақидасига кўра, биринчидан, гўё барча ҳозирги замон мусулмон жамоалари исломий тусларини йўқотганлар ва “жоҳилия” асри жамиятларига айланганлар. Бундай ёндашув ҳукумат ва унинг олиб бораётган сиёсатини кескин танқид этиш учун “асос” бўлиб хизмат қилади. Иккинчидан, гўё фақат “ҳақиқий” мусулмонлар ҳокимиятга келгач, барпо бўлажак “исломий тартиб”ни ўрнатиш учун кескин ва агрессив ҳаракат қилмоқлари лозим. Бундай ҳаракатнинг қонунга мувофиқлиги масаласи улар томонидан умуман ўртага қўйилмайди, зеро, улар фақат шариатга (бу ҳам уларнинг тор талқинида) таяниб иш кўрадилар ва ўзларини исломдан чекинган ҳокимиятни ағдаришга гўё ҳақли деб биладилар. Ислом экстремизмининг “нозик” томони унинг “дин”га (ҳақиқий динга эмас) асосланганидадир. Гуруҳ раҳбарлари ўз қўл остидаги аъзоларининг онгига шу даражада таъсир ўтказадиларки, улар ҳатто ўзларини қурбон қилишга, муайян мақсад йўлида “шаҳид” ёки “камикадзе” бўлишга тайёр турадилар. “Мусулмон-биродарлар” ҳаракати (Миср, 1928 йил) дан етишиб чиққан Саййид Қутб (1906-65) ҳозирги замон ислом экстремизмининг ғоявий асосчиси сифатида тан олинган. Унинг “назария”сига кўра, ўзини мусулмон деб ҳисобловчиларнинг кўпчилиги аслида мусулмон эмас ва умуман, барча давлатлар исломга қаршидирлар. Демак, мақсад – ислом давлатини барпо қилиш ва жамиятни тўлиғича исломлаштиришдир. 
Христиан динининг баъзи секталарига асосланган кўплаб диний экстремистик ҳаракатлари ҳам мавжуд. Айниқса, “яхвечилар”, “пятидесятниклар”, “ташаббускор баптистлар” умуман қонуний ҳокимият ва дунёвий қонунларни тан олмайдилар. Уларнинг фикрича, гўё черков давлатдан юқори. Пятидесятникларнинг баъзи гуруҳлари эса ўз тобеларини ўта шафқатсизлик билан адо этиладиган ибодатларга зўрлайдилар, дунё неъматларидан воз кечиб, таркидунёчилик билан яшашга даъват этадилар.
Диний экстремизм ёки ашаддий ақидапарстлик турли кўринишларда намоён бўлиши мумкин. Масалан, Ольстердаги “ультра” протестантлар, Яқин ва Ўрта Шарқдаги “мусулмон-биродарлар”, Марказий Осиё ва Кавказда пайдо бўлган ваҳҳобийлар (Ваҳҳобийлик) ва бошқалар. Улар жамиятга ва Қонунларга деярли бир услубда қарши кураш олиб борадилар. 
Диний экстремизм муайян кўринишда Ўзбекистонда ҳам пайдо бўлди. Ислом экстремизми гуруҳи фаолияти натижасида 1997 йил декабрда Наманган шаҳрида бир неча қотилликлар юз берди. Ўтиш даврига хос иқтисодий қийинчиликлар, халқнинг диний қарашларга таъсирчанлиги ва диний урф-одатларга мойиллигидан фойдаланиб, экстремистлар очиқдан-очиқ куч билан Фарғона водийсида ижро ва суд ҳокимиятининг айрим вазифаларини ўзлаштиришга ҳаракат қилдилар. 1999 йил 16 февралда Тошкент шаҳрида юз берган воқеалар диний ақидапарастларнинг асл мақсади конституциявий тузумга зарба бериш ва ҳокимият тепасига келиш эканини кўрсатди. Диний экстремизмнинг Ўзбекистонга таҳдидини ақидапарастликни ёйиш орқали мавжуд давлатга ишончни йўққа чиқаришга уринишда кузатиш мумкин. Экстремистлар жамиятда эрксиз, муте, фаолиятсиз кишилар сафини орттириш, “сохта” ва “ҳақиқий” диндорлик белгилари бўйича қарама-қаршиликни келтириб чиқаришни кўзлайдилар. Улар ўз мақсадларига эришиш учун жангарларни тайёрлашга ҳам ҳаракат қилдилар. Ўзбекистонни Ғарбга “исломлаштирилган”, Шарққа эса, аксинча, “динсиз”, “даҳрий” шаклда кўрсатиб, Республикамизнинг халқаро обрўсига путур етказиш ниятида бўлдилар. Улар, умуман, ислом цивилизацияси билан ноисломий цивилизациялар ўртасида ялпи қарама-қаршиликларни кучайтириш каби ёвуз режаларни тузишдан ҳам қайтмадилар. 
2000 йилнинг кузида экстремистларнинг Ўзбекистонга қуролли ҳужум уюштиргани уларнинг Афғонистонда ин қуриб олган халқаро террорчилар ва наркобизнес билан уюшиб кетганидан далолат беради. Шу муносабат билан Мухтарам Президентимиз Ислом Каримов: “Бугун динимизни асраш керак, мўмин-мусулмонларни ҳимоя қилиш керак. Лекин динимизни биринчи галда, биринчи галда, ўзини “чин мусулмон” деб даъво қилаётган ана шу ёвуз кучлардан, ҳар қадамда “жиҳод” деб оғиз кўпиртириб, дин номидан бузғунчилик қилаётган қонхўр ва қотиллардан асраш керак”,-деган эдилар. 
Фақат 2001 йил 11 сентябрь куни Нью-Йорк ва Вашингтонда содир этилган террорчилик ҳужумларидан кейингина дунёдаги етакчи давлатлар АҚШ бошчилигида бу ёвуз иллатга қарши кенг миқёсда курашга бел боғлади...... (Аҳаджон Ҳасанов “ЎзМЭ”. 3-жилд, 306-бет)     
Фундаментализм – кенг маънода – муайян таълимот ақидаларининг ўзгармаслигини эълон қиладиган, эътиқодни ақл далилларидан устун қўядиган, илоҳий китоблардаги ваҳий қайси маънода баён этилган бўлса, шу маънода қабул қилинишини талаб этадиган, айни вақтда уларни мажозий маънода талқин этишга ҳар қандай уринишларни рад этадиган, дин асосларини оғишмай бажаришни қаттиқ талаб қиладиган ижтимоий, мафкуравий, диний йўналишлардир. Тор маънода – протестантизмдаги ортодоксал оқимлар. 1910 йилларда АҚШнинг жанубий штатларида пайдо бўлган. Улар христианликнинг анъанавий ақидаларига, айниқса, Библиянинг мутлақо мукаммаллигига ишончни мустаҳкамлашни, уни сўзма-сўз шарҳлашга қатъий риоя қилишни талаб қиладилар. 1919 йилда Филадельфияда Жаҳон христиан фундаменталистлари ассоциясига асос солинди.
20-асрнинг 70-йилларидан фундаментализм сўзи Исломга нисбатан қўлланила бошланди. Ислом фундаментализми Қуръон ва ҳадисларни сўзма-сўз талқин этиш ва илк Исломга қайтишни тарғиб қилади. Кейинги пайтларда мутаассиб мусулмонлар “фундаменталистлар” деб аталмоқда. Ислом фундаментализми турли йўналиш ва кайфиятдаги гуруҳларни ўз ичига олади. Уларнинг баъзилари террор усуллари билан қонуний ҳокимиятга қарши курашда ўзини намоён этса, бошқалари тарғибот-ташвиқот ишлари, диний таълим билан, турли жамоат ташкилотлари, мактаб, университет, оммавий ахборот воситаларига кириб бориш, аудио-видео кассеталарни тарқатиш билан шуғулланади. Ислом фундаментализмига хос бўлган ғоялар – ғарб турмуш тарзи ва ғарб товарларининг истеъмолига қарши кураш, динсиз ёки “соф исломдан чекинган” давлат раҳбарларини жисмонан йўқ қилиш, исломда ширкка барҳам бериш ва бошқалардир. 
Ислом фундаментализми талқинида азиз авлиёлар қабрини эъзозлаш ҳам бутпарастликка киради. Ҳозирги даврда ислом Фундаментализми вакиллари бутун дунёга ёйилиб, ҳар ерда ўз маслакдошларини топишга интилмоқда. (Абулҳасан Нуриймон . “ЎзМЭ”. 9 –жилд, 338-бет)
 2. Мухтарам Президентимиз “Ўзбекистон XXI аср бўсағасида: хавфсизликка таҳдид, барқарорлик шартлари ва тараққиёт кафолатлари” асарида шундай дейдилар: “Диний экстремизм ва фундаментализм бизнинг минтақамиз учун туғдириши мумкин бўлган хавф-хатарларни бевосита таҳлил қилишга киришишдан олдин эътиборни одамларнинг диний эътиқодлари билан боғлиқ ҳар қандай муаммо ғоят нозик эканлигига, уларнинг диннинг маънавий қадриятлари билан шиорлардан, хусусан, исломни қайта тиклаш шиоридан фойдаланаётган муайян кучлар кўзлаётган, динга алоқаси бўлмаган сиёсий ва бошқа тажовузкор мақсадлар ўртасидаги фарқни тушуниб олишларига эришиш зарурлигига қаратишни истардим.” (31-бет)
Ақидапарастларнинг асл ёвуз нияти нималардан иборат эканлигига тўхталар экан, Мухтарам Президентимиз шундай ёзадилар: “...Марказий Осиёдаги исломий маърифат таъқиқлаб қўйилган собиқ совет Республикаларида чин маънодаги билимдон ислом мураббийлари камайиб кетган эди. Натижада ҳар хил хурофий ирим-сиримлар, баъзан жаҳолатпараст удумлар ривож топди. Бундай “чаламуллалар” ҳозирги кунда баъзан энг олий ҳақиқатни фақат уларгина билишларини, уни бутун аҳолига зўрлаб қабул қилдиришни ва одамларнинг тақдирини ҳал этиш ҳуқуқини даъво қилиб чиқмоқдалар.” (36-бет) 
Шундай экан, биз бундай ҳолга асло лоқайдлик билан муносабатда бўлмаслигимиз, чуқур билим ва малака билан вазиятни оқилона баҳолашимиз ва қарор қабул қилишимиз, хавфсизликни таъминлаш чора-тадбирларини юқори даражада амалга ошириш даркор деб ўйлаймиз. 
Мухтарам Президентимиз таъкидлаганларидек, биз дин бундан буён ҳам аҳолини энг олий руҳий, ахлоқий ва маънавий қадриятлардан, тарихий ва маданий меросдан баҳраманд қилиши тарафдоримиз. Лекин биз ҳеч қачон диний даъватлар ҳокимият учун курашга, сиёсат, иқтисодиёт ва қонуншуносликка аралашиш учун байроқ бўлишига йўл қўймаймиз. Чунки бу ҳолни давлатимизнинг хавфсизлиги, барқарорлиги учун жиддий хавф-хатар деб ҳисоблаймиз. 
Ўзбекистонга нисбатан ислом фундаментализми – ақидапарастликнинг таҳдиди нималарда намоён бўлмоқда?
биринчидан, ақидапарастликни ёйиш орқали диндор мусулмонларнинг ислоҳотчи давлатга ишончини йўққа чиқаришда кўринмоқда. Яхшилик йўлидаги ўзгаришларнинг устувор шартлари бўлган барқарорликни, миллий, фуқаролараро ва миллатлараро тотувликни бузиш йўлидаги уринишларда намоён бўлмоқда; 
иккинчидан, фундаменталистларнинг адолат ҳақидаги оломонбоп, “жозибадор”, аммо бақироқ ва асоссиз даъватларига кўр-кўрона эргашувчилар ўзгалар иродасининг қули бўлиб қолишини англашимиз лозим. Бу даъватлар охир-оқибатда бундай одамларнинг ақлигагина эмас, балки тақдирига ҳам ҳукмрон бўлиб олишини яққол англашимиз, айниқса, ёшларимиз буни аниқ тасаввур қилиши лозим; 
учинчидан, минтақалар аҳолиси ва ижтимоий қатламлар ўртасида “ҳақиқий” ва “сохта” диндорлик белгилари бўйича қарама-қаршилик келтириб чиқаришга ҳаракат қилинмоқда. Бундай ҳол Жазоирда, Афғонистонда миллатларнинг парчаланишига олиб келди;
тўртинчидан, Ўзбекистонга қўшни давлат бўлган Афғонистон мамлакатида сиёсий беқарорлик ҳолатининг тўхтамай, давом этиб келаётганлигида намоён бўлмоқда;
  бешинчидан, мусулмон ва номусулмон мамлакатлар, уларнинг жамоатчилиги орасида Ўзбекистон ҳақида кўнгилни совутадиган фикр туғдиришга уринишларда намоён бўлмоқда. Уларга бизни гоҳо динсий даҳрийлар қилиб, гоҳ эса давлатни исломлаштиришнинг яширинча тарафдорлари қилиб кўрсатишни истайдилар; 
олтинчидан, ислом цивилизацияси билан исломий бўлмаган цивилизация ўртасида ялпи қарама-қаршиликни шакллантиришда намоён бўлмоқда. Бу эса жаҳон ҳамжамиятига қўшилиш жараёнларига ғоят салбий таъсир кўрсатмоқда. Янги мустақил давлатларнинг қолоқлигини турғун бир ҳолатга айлантирмоқда;
 еттинчидан, омманинг онгида дин барча иқтисодий, сиёсий ва халқаро муаммолар ҳамда зиддиятларни ҳал қилишнинг универсал воситаси, деган фикрни қарор топтиришда кўринмоқда.  
3. Мазкур таҳдидларнинг олдини олиш, яъни миллий хавфсизлигимизни таъминлашнинг қандай тамойиллари, омиллари мавжуд? Ушбу тамойилларни Мухтарам Президентимиз “Ўзбекистон XXI аср бўсағасида: хавфсизликка таҳдид, барқарорлик шартлари ва тараққиёт кафолатлари” асарида барқарорлик шартлари ва тараққиёт кафолатлари деб атайдилар. Улар қуйидагилардир: 
1. Маънавий қадриятлар ва миллий ўзликни англашнинг тикланиши.
2. Давлатчиликни шакллантириш ва мудофаа қобилиятини мустаҳкамлаш.
3. Демократик институтларни ва фуқаролик жамияти асосларини шакллантириш.
4. Бозор муносабатларининг қарор топиши ва мулкдорлар синфининг шаклланиши.
5. Кучли ижтимоий сиёсат ва аҳоли ижтимоий фаоллигининг ортиши.
6. Жуғрофий-стратегик имкониятлар ва табиий хом ашё ресурслари.
7. Инсон салоҳияти, ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфраструктураси.
8. Кенг кўламли ўзгаришлар ва ҳамкорлик кафолатлари.
9. Жаҳон ҳамжамияти билан ҳамкорлик.  
Мустақилликни қўлга киритганимиздан сўнг, аввало, миллий қадриятларимизни тиклашга эътибор қаратилди. Бу халқимизнинг миллий ва мафкуравий онгини юксалтириш, улар қалбига миллий истиқлол ғояларини сингдиришда акс этди. Давлатчилигимизни мустаҳкамлаш ва мудофаани юксалтириш бўйича тадбирлар ишлаб чиқилди. Яна бир муҳим вазифа бозор муносабатларига асосланган эркин фуқаролик жамиятини шакллантиришга эътибор қаратилди. Аҳоли қатламини кучли ҳимоя қилиш, уларнинг ҳуқуқ ва имкониятларини рўёбга чиқариш бўйича оқилона сиёсат ўтказилмоқда. Шуларнинг самарали натижаси ўлароқ: 
1. Баъзи шаҳар ва туманларнинг эски номи ўзгартирилиб, уларга янги номлар берилди.
2. Улуғ алломаларимиз номини абадийлаштириш, хотирасини тиклаш мақсадида:
а) уларнинг номи билан аталувчи давлат мукофотлари, орденлари таъсис этилди;
б) қатор таълим муассасалари, идора ва ташкилотлар, кўчалар, истироҳат боғлари улуғ алломаларимиз номи билан атала бошланди;
в) олий ўқув юртларининг иқтидорли талабалари учун улуғ мутафаккирларимиз номи билан аталувчи давлат стипендиялари жорий этилди.
3. Мустақил юрт кишиларининг меҳнатини муносиб қадрлаш, уларни эзгу ғоялар сари ундаш мақсадида янги номдаги давлат мукофотлари, орден ва медаллари таъсис этилди. 
4. Кўҳна тарихий обидалар ва қадамжоларни қайта таъмирлаш, ободонлаштириш, уларни кўз қорачиғидек асраб-авайлаш, муборак зиёратгоҳларга айлантириш борасидаги улкан тадбирлар ташкил қилинди. 
5. Тарихий шаҳарларнинг юбилейларини нишонлаш тадбирлари кенг кўламда амалга оширилди.
6. Олий ўқув юртлари ташкил қилинди. 
7. Кўплаб нуфузли халқаро ташкилотларга мамлакатимиз ҳам мустақил давлат сифатида қабул қилинди. 
8. Миллий маънавиятимиз, маданиятимиз ва тарихимизни, доно аждодларимизнинг чексиз билими ва тафаккурини  тараннум этувчи турли бадиий, саҳна асарлари, ҳужжатли ва бадиий фильмлар яратилди. 
9. Кўҳна байрамларимизни нишонлаш учун эркин шароит яратилди. 
10. Эркин тарихий кузатишлар, археологик изланишлар натижасида юртимиз худудидан қатор кўҳна маданият манзилгоҳлари топилди. 
Хулоса қилиш керакки, давлатимизнинг миллий хавфсизлигига таҳдидлар маълум тизимнинг эмас, балки мамлакатимизда фаолият кўрсатиб келаётган барча соҳанинг барқарор ривожланишига катта салбий таъсир кўрсатади, унинг издан чиқишига олиб келади. Шуларни назарда тутган ҳолда ҳар бир соҳа вакиллари, аввало, огоҳлик ва ҳушёрликни оширган ҳолда, юқори савиядаги маънавий-маърифий, сиёсий дунёқараш билан юксак профессионаллик асосида ишга ёндашиши, фаолияти давомида юртимиздаги ва жаҳондаги ислоҳотлар моҳияти ҳамда аҳамиятини ўз вақтида англаб етиб, қонун доирасида иш юритиши мақсадга мувофиқдир.  
Ҳалқ депутатлари Навоий
шаҳар Кенгашининг депутати
Р.Арзиев


Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.



Deputatlar Kengashi
Ish tartibi

Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba
Ishonch telefonlari:792201019, 792230990

murojaat tartibi
Интерактив хизматлар хакида эшитганмисиз ва улардан фойдаланганмисиз?

Ха, фойдаланганман
Йук, улар хакида эшитмаганман
Нима у?
Ушбу хизматларни хаётга кенгрок татбик этишса
Интернетдан фойдаланмайман

Veb-sayt bo`yicha mas`ul

Nasirov Shuxrat Fayzulloevich
Tel: 0436-223-6250
E-mail: navoi@nv.uz

murojaat tartibi
© 2011-2018. Sensorika ishlanmasi Saytdan ma'lumot ko?chirilganda giper havola majburiy!