JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

ENG YOSH, SANOATI VA IQTISODI RIVOJLANGAN NAVOIY!

JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

Навоий шахар хокимлиги расмий сайти » Navoiy shahri » Yangiliklar » ИНСОН ҲУҚУҚ ВА МАНФААТЛАРИ ҚОНУН ҲИМОЯСИДА

ИНСОН ҲУҚУҚ ВА МАНФААТЛАРИ ҚОНУН ҲИМОЯСИДА

01-12-2014 14:02 Navoiy shahri » Yangiliklar

“Давлат ўз фаолиятини инсон ва жамият фаровонлигини кўзлаб, ижтимоий адолат ва қонунийлик принциплари асосида амалга оширади.”

Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, 14-модда.

ИНСОН ҲУҚУҚ ВА МАНФААТЛАРИ ҚОНУН ҲИМОЯСИДА

Ўзбекистон Республикаси ҳар бир фуқаросининг қонуний ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, уларнинг манфаатларини қўллаб-қувватлаш ҳуқуқий органлар идоралари олдида турган масъулиятли бурчдир.

Бу борада Навоий вилоят адлия бошқармаси томонидан амалга оширилаётган ишлар ўзининг ижобий натижасини бермоқда. Бошқарманинг Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўлими мутахассислари фуқаролар томонидан келиб тушаётган мурожаатларни чуқур ўрганиб, масалага ижобий ечим топиш ҳаракатида бўлаяпти. Жумладан, жорий йилнинг тўққиз ойи мобайнида инсон ҳуқуқларига оид жами 179 та, шундан Адлия вазирлиги орқали 20 та фуқароларнинг мурожаатлари келиб тушган. Уларни ўрганиш жараёнида 135 та мурожаат кўриб чиқилиб, шундан 81 таси ёки 60 фоизи қаноатлантирилди. 94 та мурожаат бўйича муаллифларга ҳуқуқий тушунтириш берилди ҳамда тааллуқлилиги бўйича бошқа идораларга юборилди.

Келиб тушган мурожаатлар таҳлили уларнинг 9 таси банк соҳасига, 46 таси меҳнат муносабатларига, 1 таси таълим соҳасига оид, 25 таси ижтимоий ҳимояга доир қонунлар юзасидан, 4 таси уй-жой масалаларига, 88 таси бошқа масалаларга тегишли эканлигини кўрсатади. Ҳар бир мурожаатни кўриб чиқишда унда кўрсатилган важларга холисона баҳо берилиб, фуқароларнинг бузилган ҳуқуқларини тиклашга асосий эътибор қаратилмоқда. Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, бошқармада “Ишонч телефони”га келиб тушаётган ҳар бир мурожаат алоҳида назоратга олиниб, мутахассислар томонидан кўриб чиқилмоқда.

Шунингдек, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишга оид масалалар юзасидан фуқаролик ишлари бўйича судларга даъво аризалари киритилиб, уларнинг манфаатлари қонуний ҳимоя қилинган ҳолда суд томонидан қаноатлантирилаяпти.

Масалан, Хатирчи туманида яшовчи фуқаро Э.Бобоназаров ва бошқаларнинг “Хатирчи пахта тозалаш” ОАЖдан ойлик иш ҳақларини ундириб беришда амалий ёрдам сўраб ёзган мурожаати ўрганиб чиқилди.

Мурожаатдаги масала юзасидан фуқароларнинг манфаатини кўзлаб, “Хатирчи пахта тозалаш” ОАЖга нисбатан Фуқаролик ишлари бўйича Кармана туманлараро судига ариза киритилиб, даъво ариза асосида жавобгар “Хатирчи пахта тозалаш” ОАЖдан фуқароларга тўланмаган иш ҳақини ундириш юзасидан суд буйруғи қабул қилинди.

Феруз НОРҚУЛОВ, вилоят адлия бошқармаси Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўлими бош маслаҳатчиси

Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.

Mashhur maqolalar
Fotosuratlar
barchasini ko?rish
Ish tartibi

Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba
Ishonch telefonlari:792201019, 792230990

murojaat tartibi
Давлат муассалари билан мулокот килиш максадида Интернет xизматларидан фойдаланганмисиз?

Ха, ва куп маротаба
Йук, ёки айтарли натижага эга булмаганман
Шахсан муассанинг узига мурожаат этганман
Бу хизматлардан бохабар эмасман

Veb-sayt bo`yicha mas`ul

Nasirov Shuxrat Fayzulloevich
Tel: 0436-223-6250
E-mail: navoi@nv.uz

murojaat tartibi
© 2011-2018. Sensorika ishlanmasi Saytdan ma'lumot ko?chirilganda giper havola majburiy!