ТАДБИРКОРЛИК – ФАРОВОН ҲАЁТ КАФОЛАТИ
Бу борада Юртбошимизнинг 2015 йил 15 майдаги "Хусусий мулк,
кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш, уларни
жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш чора-тадбирлари
тўғрисида”ги Фармони соҳа ривожида янги даврни бошлаб берди. Фармонга мувофиқ, ўттиз уч банддан иборат чора-тадбирлар
Дастури тасдиқланди. Унда тадбиркорлик фаолиятига ноқонуний аралашиш ва
тўсқинлик қилиш, хусусий мулкдорлик ҳуқуқларини бузганлик учун давлат, ҳуқуқни
муҳофаза қилиш кафолатини кучайтириш, тадбиркорлик фаолиятини тартибга
соладиган маъмурий ва жиноят қонунчилигини либераллаштириш жараёнини давом
эттириш режалаштирилган. Шунингдек, барча турдаги рўйхатдан ўтказиш, рухсат бериш ва
лицензиялаш ҳамда ташқи иқтисодий фаолиятни амалга ошириш билан боғлиқ
тартиб-таомилларни янада соддалаштириш, хусусий сектор ривожи учун зарур шароит
ва имконият яратиш, уларнинг моддий ва кредит ресурсларидан фойдаланишини
кенгайтириш ҳам назарда тутилган. Фармоннинг яна бир аҳамиятли томони, режали текширишлар
даврийлиги ва муддатлари, қўзғатилган жиноий ишлар бўйича текширишлар ўтказиш
тартибига ҳам ўзгартиришлар киритилди. Бундан ташқари, солиқлар ёки бошқа
мажбурий тўловларни тўлашдан бўйин товлаш жиноятини биринчи марта содир
этганлиги аниқланганда 30 кун ичида давлатга етказилган зарарни тўлиқ қоплаган,
пеня ва бошқа турдаги молиявий санкцияларни тўлаган шахсга нисбатан жиноий иш
қўзғатилмаслиги ва у жавобгарликдан озод қилиниши белгиланди. Амалдаги қонунчиликка асосан якка тартибдаги тадбиркор
ёлланма ишчи жалб қилиши мумкин эмас эди. Эндиликда эса фаолиятидан келиб
чиққан ҳолда, ҳар бир ёлланган ишчи учун бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига
энг кам ойлик иш ҳақининг 50 фоизи миқдорида суғурта бадали ва якка тартибдаги
иш берувчи учун ўрнатилган ставканинг 30 фоизи миқдорида қатъий белгиланган
солиқ тўлаш шарти билан 3 нафаргача ишчини иш билан таъминлаш ҳуқуқи берилди.
Бундан ташқари, ёлланган ишчи коллеж битирувчиси бўлса, юқорида қайд этилган 30
фоизлик қатъий белгиланган солиқдан 12 ойга озод этилади. Бу эса янада кўпроқ
ёшларимизнинг бандлигини таъминлашда муҳим омил бўлиб хизмат қилади. Таъкидлаш керакки, хусусий тадбиркорликни ривожлантириш,
уларнинг фаолиятига нисбатан ҳар қандай тўсиқ ва ғовларни бартараф этишда қонун
ҳужжатлари талабларига қатъий амал қилиш мамлакатимизда тадбиркорликни
ривожлантириш, уларнинг ишончли ҳуқуқий ҳимоясини таъминлаш, бу йўналишда қабул
қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳиятини тўғри англаган ҳолда
амалда тўлиқ ва бир хилда ижросини ташкил этиш – барча давлат идоралари ва
мансабдор шахсларнинг устувор вазифаси ҳисобланади.
Анвар РЎЗИЕВ, вилоят адлия бошқармаси бошлиғи.
Анвар РЎЗИЕВ, вилоят адлия бошқармаси бошлиғи.
Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.
mavzuga doir o‘xshash maqolalar:
Davlat boshqaruv organlari rasmiy saytlari
- Adliya boshqarmasi
- Sog'liqni saqlash boshqarmasi
- Xalq ta'limi boshqarmasi
- O'rta maxsus kasb-hunar ta'lim boshqarmasi
- Viloyat qishloq va suv xo'jaligi boshqarmasi
- Statistika boshqarmasi
- "Yermulkkadastr" xizmati
- "Navoiy dori-darmon"
- Kasaba uyushmalari tashkilotlari birlashmasi
- Sinov va sertifikatlashtirish markazi davlat korxonasi
- "Qizilqumtcement" OAJ
- Navoiy davlat konchilik instituti
- Navoiy davlat pedagogika instituti
- Navoiy tog'-metallurgiya kombinati
- Arxiv boshqarmasi
- "Kamolot" YOIH
- "Navoiypaxtasanoat" XAB
- Navoiy xalqaro aeroporti
- Navoiy elektr tarmoqlari
- "Navoiazot" OAJ
- Viloyat davlat veterinariya boshqarmasi
- "Navoiy issiqlik elektr stantciyasi" OAJ
- Navoiy viloyati "Qishloqxo'jalikkimyo" XAJ
- GUP "Navoiy neftebazasi"
- Mehnat boshqarmasi
- Madaniyatva sport boshqarmasi
- Davlat raqobat boshqarmasi
- Arxitektura boshqarmasi
Mashhur maqolalar
Ish tartibi
Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba
Ishonch telefonlari:792201019,
792230990
Davlat organi saytlari
- O?zbekiston Respublikasi hukumati portali
- O?zbekiston Respublikasi Prezidenti axborot xizmati
- O?zbekiston Respublikasi Oliy Majlisi sayti
- O?zbekiston Respublikasi Oliy Majlis Senati sayti
- O?zbekiston Respublikasi Kasaba uyushmalari federatsiyasi portali
- Navoiy viloyati hokimligi
- O?zbekiston Respublikasi Oliy sudi sayti
- O?zbekiston Respublikasi qonun hujjatlari milliy bazasi
Давлат муассалари билан мулокот килиш максадида Интернет xизматларидан фойдаланганмисиз?
Ха, ва куп маротаба
Йук, ёки айтарли натижага эга булмаганман
Шахсан муассанинг узига мурожаат этганман
Бу хизматлардан бохабар эмасман
Veb-sayt bo`yicha mas`ul