JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

ENG YOSH, SANOATI VA IQTISODI RIVOJLANGAN NAVOIY!

JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

Навоий шахар хокимлиги расмий сайти » Navoiy shahri » ОНА ВА БОЛА САЛОМАТЛИГИ ДОИМИЙ ЭЪТИБОРДА

ОНА ВА БОЛА САЛОМАТЛИГИ ДОИМИЙ ЭЪТИБОРДА

16-11-2015 16:50 Navoiy shahri, Yangiliklar
Аёл борки, олам мунаввар. У меҳрибон уй бекаси, хонадон чароғбони бўлиш билан бир қаторда келажагимиз бўлмиш ёш авлодни дунёга келтирувчи она ҳамдир. Унинг саломатлиги жамиятда соғлом муҳитнинг яратилишида асосий омилдир. Шу боис оила ва жамиятда репродуктив саломатликни мустаҳкамлаш, жисмонан ва маънан баркамол авлодни тарбиялаш муҳим аҳамият касб этади. Мамлакатимизда оналар ва болалар саломатлигини муҳофаза қилиш, замонавий тиббий хизмат кўрсатишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бу борада давлатимиз томонидан қатор меъёрий ҳужжатлар қабул қилиниб, улар ҳаётга татбиқ этилаяпти. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 65-моддасида "Фарзандлар ота-оналарнинг насл-насабидан ва фуқаролик ҳолатидан қатъи назар, қонун олдида тенгдирлар. Оналик ва болалик давлат томонидан муҳофаза қилинади” деб белгилаб қўйилганлиги ҳам фикримизнинг ёрқин ифодасидир. Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, бу борада давлатимиз раҳбарининг 2014 йил 1 августдаги "2014-2018 йилларда Ўзбекистонда аҳолининг репродуктив саломатлигини янада мустаҳкамлаш, оналар, болалар ва ўсмирлар соғлиғини муҳофаза қилиш борасидаги давлат дастури тўғрисида”ги Қарори барча тиббиёт ходимлари учун ҳам муҳим дастуриламал бўлмоқда. Қарор ижросига мувофиқ, Навоий шаҳрида ҳам салмоқли ишлар амалга оширилиб, тиббиёт ходимлари аҳоли саломатлиги йўлида фидокорона меҳнат қилишмоқда. – Оналик ва болаликни муҳофаза қилиш тиббий хизматининг миллий модели юқори баҳоланиб, ривожланган давлатларга намуна сифатида кўрсатилаётганлиги ҳам юртимизда олиб борилаётган амалий ишларнинг самарасидан далолатдир, – дейди 1-туғруқ бўлим мудираси Дилфуза Мусаева. – Туғиш ёшидаги аёллар чуқур тиббий кўрикдан ўтказилиб, соғломлаштирилгандан кейин ҳомиладорликка рухсат берилади. Ҳомиладорликнинг илк давридан давлат томонидан бепул поливитаминлар берилиши, болаларнинг соғлом туғилишига замин яратмоқда. Бундан ташқари, бугунги кунда ҳар бир ҳомиладор аёл тўлиқ УТТ, перинатал скринингдан ўтказилиб, туғма ривожланиш нуқсонлари ўз вақтида аниқланаяпти ва тиббий кўрсатма асосида ҳомиладорлик тўхтатиляпти. Ҳозирги кунда вилоят перинатал марказида ҳомиладорлар, оналар ва чақалоқларга кўрсатилаётган тиббий ёрдам ва парвариш жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилоти тавсиялари ва стандартларига мос келади. "Саломатлик 1”, "Саломатлик 2” лойиҳалари асосида марказ бўлимлари замонавий юқори технологияли тиббий ускуналар ва жиҳозлар билан таъминланган. "Бехатар оналик”, "Кўкрак сути билан боқиш”, "Соғлом ва бемор болалар парвариши”, "Янги туғилган чақалоқлар бирламчи реанимацияси” каби дастурлар асосида билим ва малакасини ошириб бораётган шифокорлар она ва бола саломатлиги муҳофазаси, ташхис қўйиш ва тиббий ёрдам кўрсатишда илғор тажриба ва замонавий ускуналардан самарали фойдаланмоқда. Бунинг натижасида иш сифати ошиб, марказда ҳомиладор аёллар ва чақалоқларга кўрсатилаётган тиббий ёрдам ва парвариш кескин даражада яхшиланди. – Замонавий неонатал жиҳозлар туфайли туғилаётган жуда кам вазнли, бемор чақалоқлар орасида ўлим ҳолатлари ва асоратлар камайишига эришилди, – дейди перинатал марказ бош неанатологи Эркин Сафаров. – Айни пайтда тана вазни 500 граммдан юқори туғилган ҳар бир чақалоқни даволаш учун марказда тўлиқ шароитлар яратилган. Туғилган чақалоқлардан профилактик эмлашлар ва скрининг текширувлар учун таҳлиллар олинмоқда. – Тизимдаги бундай изчил ислоҳотлар самараси Навоий вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази ҳам замонавий тиббий жиҳозлар билан бойиди, – дейди марказнинг 2-болалар касалликлари бўлими мудири Нодира Қудратова. – Мурғак қалбларга керакли тиббий ёрдам кўрсатиш учун чақалоқлар бўлимига ҳам янги тиббий жиҳозлар олинди. Масалан, фототерапия лампаси ранги сарғайган чақалоқларни даволашга мослаштирилган. Боланинг ранги соғлом болаларникидек бўлиши учун уларни лапма ёруғлигида сақлаймиз. Кўтариб юришга мослаштирилган УЗИ аппарати ҳам оғир аҳволда ётган беморларни жойида текшириб кўришда жуда қўл келаяпти. Бундан ташқари, марказнинг 1 ва 2-болалар касалликлари бўлимларида аллергология, пулманология, гематология, нефралогия, гастроэнтерология, кардиоревматология касалликларини даволаш имкониятлари ҳам кенгайди. Оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, уларнинг соғлигига жиддий эътибор қаратиш мақсадида шаҳар тиббиёт бирлашмасида ҳам қатор ишлар амалга оширилди. Жумладан, бирлашмага қарашли 23404 нафар туғиш ёшидаги аёлларни соғлигини мустаҳкамлаш учун жорий йилнинг 10 ойи давомида 22971 нафари тиббий кўрикдан ўтказилди. – Шу вақт ичида тиббиёт бирлашмаси бўйича 1585 нафар ҳомиладор аёл назоратга олинган бўлиб, бу кўрсаткич ўтган йилгига нисбатан 30 нафарга кўпайган, – дейди шаҳар тиббиёт бирлашмаси бош гинекологи Меҳриносо Алимова. – Уларда ирсий касалликлар ва болаликдан ногиронликни олдини олиш мақсадида ҳомиладорликнинг 10-14 ҳафтасигача 1326 нафар ҳомиладор аёл 1-босқич скрининг текширувидан ўтказилди ва 70 нафарида турли хил патологик ўзгаришлар аниқланиб, ҳомиладорлик тўхтатилди. Бу текширувлар нафақат жамиятимизда она-болани хасталанишини, балки оилада нуқсонли фарзанднинг дунёга келишини олдини олади. Бу каби саъй-ҳаракатлар аҳоли репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш, соғлом бола туғилиши, жисмоний ва маънавий баркамол авлодни вояга етказишда муҳим омил бўлмоқда. Чунки, соғлом онадан, соғлом бола дунёга келиши айни ҳақиқат. Зеро, аёл жамият кўрки эканлигини асло унутманг.

Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.

Mashhur maqolalar
Fotosuratlar
barchasini ko?rish
Ish tartibi

Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba
Ishonch telefonlari:792201019, 792230990

murojaat tartibi
Давлат муассалари билан мулокот килиш максадида Интернет xизматларидан фойдаланганмисиз?

Ха, ва куп маротаба
Йук, ёки айтарли натижага эга булмаганман
Шахсан муассанинг узига мурожаат этганман
Бу хизматлардан бохабар эмасман

Veb-sayt bo`yicha mas`ul

Nasirov Shuxrat Fayzulloevich
Tel: 0436-223-6250
E-mail: navoi@nv.uz

murojaat tartibi
© 2011-2018. Sensorika ishlanmasi Saytdan ma'lumot ko?chirilganda giper havola majburiy!