JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

ENG YOSH, SANOATI VA IQTISODI RIVOJLANGAN NAVOIY!

JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

Навоий шахар хокимлиги расмий сайти » Navoiy shahri » САОДАТГА ЭЛТУВЧИ МИСРАЛАР…

САОДАТГА ЭЛТУВЧИ МИСРАЛАР…

17-02-2016 10:34 Navoiy shahri, Yangiliklar
Алишер Навоий ўз ижоди, бебаҳо ва пурҳикмат асарлари орқали бутун инсоният ҳаёти, унинг эзгулик, меҳр-оқибат ва бахт туйғуларини тараннум этган мутафаккир шоирдир. Унинг бизгача етиб келган ҳар бир асарида олам-олам маъно, ҳаёт ҳикмати мужассам бўлиб, бу беихтиёр ўқувчини фалсафий мушоҳадага чорлайди, тафаккур оламини чархлайди, демакки саодатга етаклайди. Мен ҳар сафар шоир китобларини мутолаа қилганимда, унинг шеъру ғазалларида, достонларида аввало, инсон улуғланганини, Навоий уни ҳаёт гултожи, чексиз сир-синоатлар, гўзаллик ва буюк қудрат соҳиби дея таърифлаганини кўраман. Жумладан, унинг мана бу мисраларида ҳам инсон ризвон гули, яъни жаннат гулига қиёсланиб таърифланади:
Очилғон бу гулшанда инсон гули,
Не инсон гули, боғи ризвон гули.
Ҳазрат Навоий шунингдек, ўз асарларида инсон характери, унинг эзгу хислатлари, бу хислатлари билан у атрофидагиларга эзгуликлар улашиши лозимлигини, агар у бировларга яхшилик қилолмас экан, ёмонлик ҳам қилмаслиги зарурлигини таъкидлайди. Ахир, бу хислат ҳам яхшилик қилиш билан баробардир. Шоирнинг мана бу қитъасида шу фикр илгари сурилади:
Ҳар кишиким топса даврон ичра жоҳу эътибор
Ким анинг зотида бедоду ситам бўлғай қилиғ.
Яхшилиғ гар қилмаса, бори ёмонлиғ қилмаса,
Ким ёмонлиғ қилмаса, қилғанча бордур яхшилиғ.
Бундан ташқари, шоир асарлари орқали кишиларни доим камтар, хушфеъл, ростгўй бўлишга, оз гапириб, донолар ўгитларини кўп тинглашга ундайди. Биргина мисол.
Навоий, тилинг асрағил зинҳор,
Десангким, емай даҳр ишидин фусус.
Яъни бу қитъасида у "Тилингга эрк берма, бошингга кўп кулфатлар келиб, сўнг афсус чекиб қолмай десанг, оғзингдан чиқаётган ҳар бир сўзни ўйлаб гапир”, дейди. Шоир илгари сурган бундай ғоялар нафақат Навоий даврида, балки бугунги замонамизда ҳам шахс камолотида муҳим тарбиявий аҳамиятга эгадир. Бу дунёда яшар экан, киши ҳаёти давомида, албатта, билим олиши, бирор касб-корни эгаллаб, Ватанига, элига хизмат қилиши лозим. Бундай одам оилада, жамиятда ўз ўринни топади, эзгу амалларга, бунёдкорлик ишларига қўл уради. Навоий мана бу қитъасида ҳам инсонларни илмли, касб-ҳунарли бўлишга чақиради. Илмсизлик, жаҳолатни қоралайди ва бу дунёга келиб, билим, касб эгалламаган кишини у худди ҳаммомга кириб, ювинмай, нопок чиқиб кетаётган одамга ўхшатади. Яъни:
Камол эт касбким, олам уйидин,
Санга фарз ўлмағай ғамнок чиқмоқ.
Жаҳондин нотамом ўтмоқ биайниҳ,
Эрур ҳаммомдин нопок чиқмоқ.
Шуни таъкидлаш лозимки, шоирнинг бу боқий мисралари, унда илгари сурилган ғоялар бугунги кунда ҳам ўз аҳамиятини йўқотган эмас. Яъни мен бугунги ёшларимизни ҳам замонавий билимларни пухта эгаллашга, касб-корли бўлишга чорлаб, Навоийнинг мана шу пурмаъно мисраларини ўқиб, уқиб олишларини, саодатманд бўлишларини истардим. Мухтасар қилиб айтганда, буюк мутафаккир шоирнинг ҳар бир асари бамисоли ҳикматлар хазинаси, маънавият сарчашмасидир. Ахлоқий баркамолликка, маънавий гўзалликка эришишни истаган ҳар бир киши ҳамиша мана шу сарчашмадан баҳра олиб, шоирнинг ўлмас асарларини қайта-қайта ўқимоғи лозим. Зеро, Президентимиз Ислом Каримов "Юксак маънавият – енгилмас куч” асарида таъкидлаганларидек, "Инсон қалбининг қувончу қайғусини, эзгулик ва ҳаёт мазмунини Навоийдек теран ифода этган шоир жаҳон адабиёти тарихида камдан-кам топилади”.

Муҳаббат ТЕМИРОВА,

Навоий шаҳар ҳокими ўринбосари, шаҳар хотин-қизлар қўмитаси раиси.

Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.

Mashhur maqolalar
Fotosuratlar
barchasini ko?rish
Ish tartibi

Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba
Ishonch telefonlari:792201019, 792230990

murojaat tartibi
Интерактив хизматлар хакида эшитганмисиз ва улардан фойдаланганмисиз?

Ха, фойдаланганман
Йук, улар хакида эшитмаганман
Нима у?
Ушбу хизматларни хаётга кенгрок татбик этишса
Интернетдан фойдаланмайман

Veb-sayt bo`yicha mas`ul

Nasirov Shuxrat Fayzulloevich
Tel: 0436-223-6250
E-mail: navoi@nv.uz

murojaat tartibi
© 2011-2018. Sensorika ishlanmasi Saytdan ma'lumot ko?chirilganda giper havola majburiy!