JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

ENG YOSH, SANOATI VA IQTISODI RIVOJLANGAN NAVOIY!

JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

Навоий шахар хокимлиги расмий сайти » Navoiy shahri » НАВОИЙ ШАҲРИДА ЯПОН ТИЛИ ҲАМДА ХИТОЙ ТИЛИГА ИХТИСОСЛАШТИРИЛГАН СИНФЛАР ФАОЛИЯТ КЎРСАТМОҚДА

НАВОИЙ ШАҲРИДА ЯПОН ТИЛИ ҲАМДА ХИТОЙ ТИЛИГА ИХТИСОСЛАШТИРИЛГАН СИНФЛАР ФАОЛИЯТ КЎРСАТМОҚДА

05-05-2021 14:25 Navoiy shahri, Yangiliklar

Бугунги кунда Навоий шаҳридаги умумий ўрта таълим мактабларида 330 нафар чет тиллари ўқитувчилари фаолият юритиб келмоқда. Уларнинг 325 нафари инглиз тили фани ўқитувчилари ҳисобланади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 10 декабрдаги ет тилларни ўрганиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори асосида Навоий шаҳридаги чет тиллари ўқитувчиларининг 63 нафарига базавий лавозим маошларига ойлик 15-30 фоиз миқдорда устама ҳаққи тўлаб берилмоқда.

— Шаҳримиздаги 12 нафар ўқитувчилар халқаро IELTS, test DAF, Aptis for teachers каби бошқа Халқаро сертификатларни, 51 нафар ўқитувчилар CEFR сертификатларини эса қўлга киритган, — дейди Навоий шаҳар халқ таълими бўлими мудири Раъно Ҳайитова. —Бундан ташқари, Навоий шаҳридаги 11-умумий ўрта таълим мактаби инглиз тили фани ўқитувчилари Вазира Азимова ҳамда Аҳад Ахмедов Буюк Британиянинг нуфузли олий таълим муассасаларида ўз малакаларини ошириб келди. Албатта, педагогларимизнинг бу каби ютуқлари ўқувчиларимизнинг чет тилини мукаммал ўрганишларида муҳим асос бўлиб хизмат қилади.

Шу боис, 2020-2021 ўқув йилида Навоий шаҳар мактабларида таълим олаётган 103 нафар ўқувчилар хорижий тиллар бўйича халқаро сертификатларни қўлга киритган. Мамлакатимизда биринчи маротаба Навоий шаҳар 2-умумтаълим мактабининг 5-синф ўқувчиси Анора Арзиева инглиз тилини билиш даражаси бўйича имтиҳон топшириб, 11 ёшида  6 баллик натижага эришди ва энг ёш халқаро сертификат соҳибига айланди.

Ҳозирги кунда таълим муассасаларида фаолият кўрсатаётган
165 та хорижий тиллар фан тўгаракларида ўз касбининг фидоийси бўлган ўқитувчилар 2000 дан ортиқ ўқувчиларга хорижий тилларни мукаммал ўргатмоқда.

2020-2021 ўқув йилидан бошлаб, Навоий шаҳридаги
8-умумий ўрта таълим мактабида япон тилига ҳамда 5-умумий ўрта таълим мактабида хитой тилига ихтисослаштирилган синфлар ташкил этилди.

Навоий шаҳридаги мавжуд 60 дан ортиқ нодавлат ўқув марказларининг 15 таси хорижий тилларни мукаммал ўргатишга ихтисослашган.

Шунингдек, шаҳарда Жанубий Кореялик ҳамкорлар билан
"УЗ-KOРЕЯ” ўқув маркази фаолиятини бошлаганига икки йилдан ортиқроқ вақт ўтганига қарамасдан, бу ерда таълим олган ўнлаб ёшлар корейс ва инглиз тилини ўрганиб, хорижий олий таълим муассасаларида таълимни давом эттириш ҳамда ишлаш имкониятини қўлга киритишди.
НАВОИЙ ШАҲРИДА ЯПОН ТИЛИ ҲАМДА ХИТОЙ ТИЛИГА ИХТИСОСЛАШТИРИЛГАН СИНФЛАР ФАОЛИЯТ КЎРСАТМОҚДА

https://t.me/Navoiy_shahar_axborot_xizmat

Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.

Mashhur maqolalar
Fotosuratlar
barchasini ko?rish
Ish tartibi

Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba
Ishonch telefonlari:792201019, 792230990

murojaat tartibi
Давлат муассалари билан мулокот килиш максадида Интернет xизматларидан фойдаланганмисиз?

Ха, ва куп маротаба
Йук, ёки айтарли натижага эга булмаганман
Шахсан муассанинг узига мурожаат этганман
Бу хизматлардан бохабар эмасман

Veb-sayt bo`yicha mas`ul

Nasirov Shuxrat Fayzulloevich
Tel: 0436-223-6250
E-mail: navoi@nv.uz

murojaat tartibi
© 2011-2018. Sensorika ishlanmasi Saytdan ma'lumot ko?chirilganda giper havola majburiy!