JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

ENG YOSH, SANOATI VA IQTISODI RIVOJLANGAN NAVOIY!

JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

Навоий шахар хокимлиги расмий сайти » Navoiy shahri » РАМАЗОН — ЭЗГУЛИК, ХАЙРУ САХОВАТ ВА МЕҲР-ОҚИБАТ ОЙИ

РАМАЗОН — ЭЗГУЛИК, ХАЙРУ САХОВАТ ВА МЕҲР-ОҚИБАТ ОЙИ

12-05-2021 13:52 Navoiy shahri, Yangiliklar

Азиз ҳамшаҳарлар ва шаҳримиз меҳмонлари!

Халқимизнинг маънавий ҳаётида олийжаноблик, миннатдорчилик, эзгулик, раҳмдиллик, ҳамжиҳатлик фазилатлари белгиланишида Рамазон ҳайити байрами муҳим аҳамият касб этади.

Фурсатдан фойдаланиб, барчангизни жонажон юртимиздаги улуғ айём – Рамазон ҳайити билан чин қалбимдан самимий муборакбод этаман.

Бу қутлуғ байрамда барчамиз аввало шундай файзли ва барокатли кунларга етказгани учун Яратганга чексиз шукроналар айтамиз.

Рамазон ойи сабр-бардош, саховат, ибодат, меҳр-оқибат, эзгулик ойи бўлиб, бу кунлардаги умумбашарий ва миллий қадриятларимиз даражасига кўтарилган муносабатлар йил ўн икки ойга ўз аксини бериб туради.

Халқимиз азал-азалдан Рамазонни интиқиб кутади. Бу ой учун ҳам руҳан, ҳам маънан катта тадориклар кўрамиз. Шукроналик ойида дуолар, эзгу ниятлар, тилаклар, катта режалар қилиб, ишларимизга ривож тилаймиз. Халқимиз томонидан ҳар бир ишда, ниятда бир ҳикмат бор, деган сўз бежизга айтилмаган.

Ҳурматли Президентимизнинг "Рамазони шариф эзгулик, хайру саховат ва меҳр-оқибат ойи сифатида эл-юртимизнинг ижтимоий-маънавий ҳаётида азал-азалдан алоҳида ўрин эгаллаб келади”, деган пурмаъно сўзлари муқаддас айёмга берилган энг юксак баҳодир.

Дарҳақиқат, Рамазон ҳайити ҳамиша халқимиз маънавий ҳаётида тарбиявий жиҳатлари билан алоҳида ўрин тутиб, ўз моҳиятида яхшилик, сабр-қаноат, эзгулик каби олийжаноб фазилатларни мужассам этган муқаддас байрамдир.

Эътироф этиш жоизки, мамлакатимиз мустақилликка эришганидан сўнг халқимизнинг маънавий қадриятларига ҳурмат билан муносабатда бўлиш, уларни асраб-авайлаш ва келгуси авлодларга етказиш давлат сиёсати даражасига кўтарилди.

Истиқлол бизга муқаддас ислом дини таълимоти, миллий урф-одат ва анъа-наларимиз, бебаҳо тарихий меросимизнинг тикланиши ва ривожланиши учун барча шарт-шароитларни яратиб берди.

Айни қутлуғ кунларда Рамазон ҳайити муносабати билан буюк алломалар, азиз-авлиёларимизнинг қадамжоларини обод этишга алоҳида эътибор қаратаяпмиз.

Хусусан, вилоятимизнинг барча ҳудудларида бўлгани каби, шаҳримизда ҳам фазилатли айём муносабати билан кўчалар, маҳалла гузарлари, зиёратгоҳлар, қабристон ва масжидларда кенг кўламли ободонлаштириш ишлари амалга оширилди.

Буюк бобомиз Имом Бухорийнинг ҳадисларида: "Чинакам мусулмон ўзига раво кўрган барча яхшиликларни бошқа инсонларга ҳам раво кўради”, дея эътироф этилган.

Шундан келиб чиқиб, ижтимоий ҳимояга муҳтож, эҳтиёжмандлар ҳолидан хабар олиниб, шу кунларда халқимизга хос бўлган саховатпешалик, инсонийлик, шукроналик фазилатлари яна бир бор ёрқин намоён бўлмоқда.

Бундай ҳамжиҳатлик муҳитида инсон ўзини бахтли ҳис этиб, ҳаётидан рози бўлиб яшайди, албатта.

Қадрли ҳамшаҳарлар!

Сизларни муқаддас айём билан самимий қутлаган ҳолда барчангизга мустаҳкам сиҳат-саломатлик, оилавий бахт, тинчлик ва хотиржамлик тилайман!

Муқаддас ойда қилинган ибодатлар ижобат бўлсин. Ҳар бир хонадондан аҳиллик файзу-барака аримасин! Жонажон Ватанимизни Яратган ҳамиша ўз паноҳида асрасин!

Барчангизга муқаддас айём – Рамазон ҳайити муборак бўлсин!

РАМАЗОН — ЭЗГУЛИК, ХАЙРУ САХОВАТ ВА МЕҲР-ОҚИБАТ ОЙИ

Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.

Mashhur maqolalar
Fotosuratlar
barchasini ko‘rish
Ish tartibi

Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba

murojaat tartibi
Интерактив хизматлар хакида эшитганмисиз ва улардан фойдаланганмисиз?

Ха, фойдаланганман
Йук, улар хакида эшитмаганман
Нима у?
Ушбу хизматларни хаётга кенгрок татбик этишса
Интернетдан фойдаланмайман

Veb-sayt bo`yicha mas`ul

Nasirov Shuxrat Fayzulloevich
Tel: 0436-223-6250
E-mail: navoi@nv.uz

murojaat tartibi
© 2011-2018. Sensorika ishlanmasi Saytdan ma'lumot ko‘chirilganda giper havola majburiy!