КЎНГИЛЛАР ЧАРОҒОН БЎЛДИ
Вилоят маданият бошқармасининг концертлар залида Навоий шаҳар ҳокимлигининг маданият бўлими, "Маҳалла” хайрия жамоат фонди шаҳар бўлинмаси ҳамда Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш "Нуроний” жамғармасининг Навоий шаҳар бўлинмаси ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда 50 ёшдан ошган фахрийлар қатнашди. Уларнинг миллий қўшиқчилик санъати ва номоддий маданий меросни ўзида мужассам этган мумтоз ҳамда лирик қўшиқлар, лапар, ёр-ёр, алла ва ўланлар, миллий рақслар ва якка соз ижрочилиги бўйича чиқишлари томошабинлар томонидан қизғин олқишлар билан кутиб олинди.
– Кўрик-танловдан кўзланган асосий мақсад унут бўлаётган миллий қўшиқчилик санъати анъаналарини тарғиб қилиш, ривожлантириш ва ёш авлодга етказиш, кекса санъаткорларни рағбатлантириш, қўллаб-қувватлаш ҳамда миллий маданий мерос намуналарини ижро этиш имкониятларини кенгайтиришдир, – дейди Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш "Нуроний” жамғармаси Навоий шаҳар бўлинмаси раиси Раҳматулла Улуғбердиев. – Тадбир давомида ҳар бир қатнашчининг чиқиши томошабинларда катта қизиқиш уйғотганлиги ҳам тадбирнинг нечоғли фойдали бўлганлигини кўрсатди.
Чиндан ҳам кекса санъаткорларнинг юксак ижрочилик маҳорати, халқимизнинг азалий орзу умидлари, интилишлари ифодаланган мумтоз қўшиқлар, лапар ва миллий рақслардан кўнгиллар чароғон бўлди, қалблар эзгуликлар-ла йўғрилди.
Ҳакамлар ҳайъати қарорига кўра Камола Боқиева кўрик-танлов ғолибаси деб топилди. Бақо Саидов ҳамда Фазлиддин Бўроновлар фахрли иккинчи ва учинчи ўринларни эгаллашди. Тадбирда иштирок этган Навоий шаҳар ҳокимининг ўринбосари Умрзоқ Муродуллаев уларга ва турли номинациялар бўйича ғолибларга тегишли даражали дипломлар ва ташкилотчиларнинг эсдалик совғаларини топширди.
Шундан сўнг кўрик-танлов қатнашчилари ҳамда унга ташриф буюрган отахон ва онажонлар учун тўкин дастурхон безатилиб, ош тортилди.
Нилуфар ТАШБАЕВА, шаҳар Маданият
бўлими оммавий
тадбирлар режиссёри.
Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.
mavzuga doir o‘xshash maqolalar:
- Adliya boshqarmasi
- Sog'liqni saqlash boshqarmasi
- Xalq ta'limi boshqarmasi
- O'rta maxsus kasb-hunar ta'lim boshqarmasi
- Viloyat qishloq va suv xo'jaligi boshqarmasi
- Statistika boshqarmasi
- "Yermulkkadastr" xizmati
- "Navoiy dori-darmon"
- Kasaba uyushmalari tashkilotlari birlashmasi
- Sinov va sertifikatlashtirish markazi davlat korxonasi
- "Qizilqumtcement" OAJ
- Navoiy davlat konchilik instituti
- Navoiy davlat pedagogika instituti
- Navoiy tog'-metallurgiya kombinati
- Arxiv boshqarmasi
- "Kamolot" YOIH
- "Navoiypaxtasanoat" XAB
- Navoiy xalqaro aeroporti
- Navoiy elektr tarmoqlari
- "Navoiazot" OAJ
- Viloyat davlat veterinariya boshqarmasi
- "Navoiy issiqlik elektr stantciyasi" OAJ
- Navoiy viloyati "Qishloqxo'jalikkimyo" XAJ
- GUP "Navoiy neftebazasi"
- Mehnat boshqarmasi
- Madaniyatva sport boshqarmasi
- Davlat raqobat boshqarmasi
- Arxitektura boshqarmasi
Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba
Ishonch telefonlari:792201019,
792230990
- O?zbekiston Respublikasi hukumati portali
- O?zbekiston Respublikasi Prezidenti axborot xizmati
- O?zbekiston Respublikasi Oliy Majlisi sayti
- O?zbekiston Respublikasi Oliy Majlis Senati sayti
- O?zbekiston Respublikasi Kasaba uyushmalari federatsiyasi portali
- Navoiy viloyati hokimligi
- O?zbekiston Respublikasi Oliy sudi sayti
- O?zbekiston Respublikasi qonun hujjatlari milliy bazasi