“QIZILQUMSEMENT”АЖ – БИРИНЧИ БЎЛДИ
Вилоятимиз марказидаги "Аладдин” сунъий қопламали спорт майдонида мини-футбол бўйича Навоий шаҳар "Ҳоким кубоги” мусобақаси ўтказилди.
Унда Навоий шаҳар ва Конимех туманидан ташриф буюрган йигирма тўрт жамоа ўзаро баҳсга киришди. Қизғин ва муросасиз кечган баҳслар иштирокчиларнинг пухта тайёргарлигини намоён қилди. Икки кун давом этган беллашувлар кучлиларни аниқлаб берди. Учинчи ўрин соҳиби бўлган Конимех туманидаги иқтисодиёт ва хизмат кўрсатиш коллежи жамоасининг сардорини суҳбатга тортдик.
– Турнир ташкилотчиларига раҳмат. Ҳар бир иш ниҳоятда аъло даражада бажарилди. Йигирма тўрт жамоа ичидан фахрли ўринни эгаллаш биз учун кутилмаган омад. Бунга ҳар биримиз астойдил меҳнат қилиб эришдик, – дейди Ерлан Туримуратов.
Фахрли иккинчи ўринни вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси тасарруфидаги спортнинг ўйин турлари ва енгил атлетикага ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар спорт мактаби жамоаси эгаллади. Жамоа йўриқчи-услубчиси Дилмурод Давронов турнирда олган таассуротларини қуйидагича изоҳлади:
– Шаҳар ҳокимлигидан миннатдормиз. Мини-футбол билан шуғулланувчилар учун бу турнир келажакда катта мусобақаларда қатнашиш олдидан сабоқ бўлди. Биз ҳар йили "Ҳоким кубоги”да иштирок этамиз. Аммо бу йил қилган меҳнатларимиз, ўйин услубини тўғри танлай олганимиз, футболчиларнинг шижоати билан совриндорлар сафидан жой олдик.
Барча учрашувларда мухлисларга кўтаринки руҳ бахшида этган, шунингдек, юқори спорт маҳоратига эга бўлган "Qizilqumsement” АЖ футболчилари биринчи бўлишди.
– Тан олиш керакки, бу йилги рақиблар жуда кучли. Улар мусобақага астойдил тайёргарлик кўрганини исботлай олишди ҳам, – дейди ғолиб жамоа ҳужумчиси Маъруф Тиллаев. – Асосийси, спорт инсонни ҳар томонлама чиниқтиради. Унга ошно бўлганлар асло ютқазмайди.
Шаҳар ҳокими Умарбек Халилов турнир сўнгида ғолиб ва совриндорларни кубок, диплом ҳамда замонавий телевизор, фаол қатнашчиларни эса қимматбаҳо эсдалик совғалари ҳамда фахрий ёрлиқлар билан тақдирлади.
Мусобақанинг муҳим жиҳати шундаки, беллашувга ташриф буюрган бобо-бувилар, ота-оналар бу спорт турига янада иштиёқманд бўлдилар. Қолаверса, кубокда ғайрат-шижоат кўрсатган, ўз жамоасининг шаънини ҳимоя қилган ўйинчилар мухлису томошабинлар олқишига сазовор бўлишди.
Сайдулла ХУДОЙБЕРДИЕВ,
Навоий шаҳар
жисмоний тарбия ва
спорт бош мутахассиси.
Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.
mavzuga doir o‘xshash maqolalar:
Davlat boshqaruv organlari rasmiy saytlari
- Adliya boshqarmasi
- Sog'liqni saqlash boshqarmasi
- Xalq ta'limi boshqarmasi
- O'rta maxsus kasb-hunar ta'lim boshqarmasi
- Viloyat qishloq va suv xo'jaligi boshqarmasi
- Statistika boshqarmasi
- "Yermulkkadastr" xizmati
- "Navoiy dori-darmon"
- Kasaba uyushmalari tashkilotlari birlashmasi
- Sinov va sertifikatlashtirish markazi davlat korxonasi
- "Qizilqumtcement" OAJ
- Navoiy davlat konchilik instituti
- Navoiy davlat pedagogika instituti
- Navoiy tog'-metallurgiya kombinati
- Arxiv boshqarmasi
- "Kamolot" YOIH
- "Navoiypaxtasanoat" XAB
- Navoiy xalqaro aeroporti
- Navoiy elektr tarmoqlari
- "Navoiazot" OAJ
- Viloyat davlat veterinariya boshqarmasi
- "Navoiy issiqlik elektr stantciyasi" OAJ
- Navoiy viloyati "Qishloqxo'jalikkimyo" XAJ
- GUP "Navoiy neftebazasi"
- Mehnat boshqarmasi
- Madaniyatva sport boshqarmasi
- Davlat raqobat boshqarmasi
- Arxitektura boshqarmasi
Mashhur maqolalar
Ish tartibi
Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba
Ishonch telefonlari:792201019,
792230990
Davlat organi saytlari
- O?zbekiston Respublikasi hukumati portali
- O?zbekiston Respublikasi Prezidenti axborot xizmati
- O?zbekiston Respublikasi Oliy Majlisi sayti
- O?zbekiston Respublikasi Oliy Majlis Senati sayti
- O?zbekiston Respublikasi Kasaba uyushmalari federatsiyasi portali
- Navoiy viloyati hokimligi
- O?zbekiston Respublikasi Oliy sudi sayti
- O?zbekiston Respublikasi qonun hujjatlari milliy bazasi
Интерактив хизматлар хакида эшитганмисиз ва улардан фойдаланганмисиз?
Ха, фойдаланганман
Йук, улар хакида эшитмаганман
Нима у?
Ушбу хизматларни хаётга кенгрок татбик этишса
Интернетдан фойдаланмайман
Veb-sayt bo`yicha mas`ul