Уруш номи боболар оғзидаги эртакларга айлансин
1942 йил Ватани олдидаги муқаддас бурчини адо этишга, юрти шаънини ҳимоя қилишга шайланган кўпчилик ўзбек ўғлонлари қатори Раҳим бобо Эргашев ҳам жанг майдонига отланганида 18 ёшли норғул ва куч-ғайратга тўла йигитлардан эди.
97 ёшли пиру бадавлат отахон билан у кишига яқинда берилган кўп қаватли Президент уйида учрашдик. "Мурувват” маҳалласида жойлашган шинам ва ёруғ, замонавий талаблар даражасида жиҳозланган уч хонали уйда Раҳим бобо турмуш ўртоғи Ўғилой ая билан бугунги кунларига шукрона келтириб, шоду хуррамликда яшамоқда.
– Машъум уруш вақтида ҳар қадамда ўлим билан юзма-юз келганимда бир кун келиб, менга шундай шароитларга эга уй берилиши хаёлимга ҳам келмаганди, – дейди кўзларига ёш олган Раҳим бобо суҳбатимиз аввалида. – Бунинг учун авваламбор Юртбошимизга миннатдорчилик билдираман. Жангларда тортган азобларим, кўрган заҳматларим эвазига мана бугун фарзандларим, невараларим бахту иқболини кўраяпман. Шундай тинч, осойишта юртда эъзозу эътибор остида яшаяпман.
Курск, Украина, Белоруссия, Япония ва Германияда кечган қонли урушларда қўлида қуролини маҳкам тутган Р. Эргашевни бугун бутун маҳалла, қолаверса шаҳримиз аҳли ардоқлаб келмоқда.
– Урушнинг оқибатидан култепага айланган шаҳару-қишлоқларни кўрдим, – дейди Раҳим бобо. – Бир дақиқа олдин ёнингда турган қуролдошинг шундоқ олдингда қонга беланиб, тупроққа қоришиб ётади. Нима бўлаётганига ҳам тушуна олмайсан. Тинимсиз отилаётган ўқлар эса ёш ҳам, миллат ҳам танлаб ўтирмайди.
Уруш хотираларига берилиб кетган бобо мана шундай даҳшатли жангларнинг бирида яқин дўсти Ўроқ Эргашевни оёғидан яраланганида қандай қилиб қутқариб қолганлигини бор тафсилотлари билан сўзлаб берди.
Узоқ сукутда қолган отахонга бироз ҳалал бермасликни маъқул кўрдик.
– Дадам дўсти Ўроқ бобони кўп эслайдилар, – дейди отахоннинг кенжа қизи Назира Эргашева. – Навоийлик эканлиги ва фамилияси бир хил бўлганлиги учун улар қалин ўртоқларга айланишган. Ўртоғи билан бошидан кечирганларини бизларга деярли ҳар куни сўзлаб берадилар. Улар билан қариндошдек бўлиб кетганмиз, борди-келди қиламиз.
Дадам ҳам урушда учта жойидан ўқ еганлар. Оила даврасида йиғилган кезларимизда набиралари бу ҳақда қайта-қайта сўрашади. Илоҳим бундай кунлар боболар оғзидаги эртаклигича қолсин.
Раҳим бобонинг урушда кўрсатган қаҳрамонликлари муносиб тақдирланди. 1994 йил "Жасорат”, 1995, 2005, 2010 йилларда эса юбилей медаллари топширилди.
Уруш фахрийсининг турмуш ўртоғи Ўғилой Эргашева ҳам халқи тинчлиги, юрт осойишталиги йўлида ўзбек хотин-қизлари қаторида матонат ила хизмат қилди. Улар оғир юмушларга жалб этилиб, эркаклар бажарадиган ишларга сафарбар қилинган эди. 1994 йилда онахонга Биринчи Президентимиз Ислом Каримов томонидан "Шуҳрат” медали, 1995 йилда эса юбилей медали тақдим этилди.
Урушдан кейин ҳам бу нуронийлар турли ташкилотларда матонатли хизмат қилишди, жамоат ишларида фаоллик кўрсатишди. Улар жорий йилнинг апрель ойида Юртбошимиз Ш. Мирзиёевнинг "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида”ги Фармони ҳамда "Хотира ва Қадрлаш кунига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори эълон қилинганидан бошлари осмонда эканлигини айтишди.
Раҳим бобо ва Ўғилой ая давлат раҳбаридан миннатдор бўлиб, дуога қўл очишди. Улар Ўзбекистонимизда ҳамиша тинчлик ҳукмрон бўлишини астойдил тилашди.
Ибодат ҚУВОНДИҚОВА.
Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.
mavzuga doir o‘xshash maqolalar:
- Adliya boshqarmasi
- Sog'liqni saqlash boshqarmasi
- Xalq ta'limi boshqarmasi
- O'rta maxsus kasb-hunar ta'lim boshqarmasi
- Viloyat qishloq va suv xo'jaligi boshqarmasi
- Statistika boshqarmasi
- "Yermulkkadastr" xizmati
- "Navoiy dori-darmon"
- Kasaba uyushmalari tashkilotlari birlashmasi
- Sinov va sertifikatlashtirish markazi davlat korxonasi
- "Qizilqumtcement" OAJ
- Navoiy davlat konchilik instituti
- Navoiy davlat pedagogika instituti
- Navoiy tog'-metallurgiya kombinati
- Arxiv boshqarmasi
- "Kamolot" YOIH
- "Navoiypaxtasanoat" XAB
- Navoiy xalqaro aeroporti
- Navoiy elektr tarmoqlari
- "Navoiazot" OAJ
- Viloyat davlat veterinariya boshqarmasi
- "Navoiy issiqlik elektr stantciyasi" OAJ
- Navoiy viloyati "Qishloqxo'jalikkimyo" XAJ
- GUP "Navoiy neftebazasi"
- Mehnat boshqarmasi
- Madaniyatva sport boshqarmasi
- Davlat raqobat boshqarmasi
- Arxitektura boshqarmasi
- АСАТОВ ШОВДИР СИДИҚОВИЧ 28-"Кимёгар" сайлов округидан Навоий шаҳар Кенгаши депутати
- БАБАЖАНОВ КАРИМЖОН АТАКУЛОВИЧ. 24-"Мустақиллик" сайлов округидан Навоий шаҳар Кенгаши депутати
- ЖУРАЕВ АЗИМ САИТОВИЧ 30-"Хончарбоғ” сайлов округидан Навоий шаҳар Кенгаши депутати
- ПИРНАЗАРОВ АХРОР БОЛИЕВИЧ 3-"Янгиариқ” сайлов округидан Навоий шаҳар Кенгаши депутати
- АБДУРАХМОНОВ ТОХИР ШАВКАТОВИЧ 27-"Чинор” сайлов округидан Навоий шаҳар Кенгаши депутати
- РАҲМАТОВ ИЛҲОМЖОН ҲИКМАТОВИЧ 4-"Гулистон” сайлов округидан Навоий шаҳар Кенгаши депутати
- БАЗАРОВ МУҲИДДИН МУРТАЗАЕВИЧ 5-"Бинокор” сайлов округидан Навоий шаҳар Кенгаши депутати
- ҲАМРАЕВА МАҲФУЗА ИСЛОМОВНА 10-"Зарафшон” сайлов округидан Навоий шаҳар Кенгаши депутати
- НУННАЗАРОВ АМРИДДИН ҚУВОНДИҚОВИЧ 25-"Ишонч” сайлов округидан Навоий шаҳар Кенгаши депутати
- ДУЙСЕНОВ НАЛИБЕК ЮСУПОВИЧ 17-"Умид” сайлов округидан Навоий шаҳар Кенгаши депутати
- АМОНОВ ХУСЕН ФАЙЗИЕВИЧ 23-"Турон” сайлов округидан Навоий шаҳар Кенгаши депутати
- АЛЬМУХАМЕДОВ РУСЛАН РЕНАТОВИЧ 21-"Олтин-водий” сайлов округидан Навоий шаҳар Кенгаши депутати
- АМИНОВ НУРИДДИН НАВРЎЗОВИЧ 18-"Баҳор” сайлов округидан Навоий шаҳар Кенгаши депутати
- ҲАЙИТОВ РУСТАМ БУРХОНОВИЧ 10-"Зарафшон” сайлов округидан Навоий шаҳар Кенгаши депутати. 1987 йилда туғилган. Ўзбекистон АСДП
- ЕРНАЗАРОВ ОВОД НИЗАМОВИЧ 18 "БАХОР" сайлов округидан Навоий шаҳар Кенгаши депутати
- ЖЎРАЕВ ЖАМШИД КОМИЛОВИЧ 11-"Янгиобод” сайлов округидан Навоий шаҳар Кенгаши депутати
- АЗИМОВ АМИР АБРАЛОВИЧ 1965 йилда туғилган, миллати ўзбек, маълумоти олий, 1993 йил Тошкент давлат университетини тамомлаган. Мутахассислиги
- КАДИРОВ ЧАРИБОЙ РУЗИБОЁВИЧ 7-"Бунёдкор" сайлов округидан Навоий шаҳар Кенгаши депутати
- ЖАББОРОВА МАРҲАБО САТТОРОВНА 1969 йилда туғилган, миллати ўзбек, маълумоти олий, 1992 йилда Самарқанд давлат тиббиёт институтини
- УЛУҒБЕРДИЕВ НУРБЕК РУЗИЕВИЧ 14-"Меъмор” сайлов округидан Навоий шаҳар Кенгаши депутати
- РАХМОНОВ БАХТИЁР РАЖАБОВИЧ 19-"Хумо” сайлов округидан Навоий шаҳар Кенгаши депутати
- РАДЖАБОВ ИЛХОМЖОН БОЛТАЕВИЧ 26-"Ватан” сайлов округидан Навоий шаҳар Кенгаши депутати 1968 йил 12 апрелда Самарқанд
- ТУРСУННАЗАРОВА КЛАРА ҒАЙБУЛЛАЕВНА 12-"Лочин” сайлов округидан Навоий шаҳар Кенгаши депутати 1962 йил 28 сентябрда Навоий
- ЖАМОЛОВ ШАВҚИТДИН ШАМСИЕВИЧ 16-"Орзу” сайлов округидан Навоий шаҳар Кенгаши депутати 1964 йил 29 январда Навоий вилояти Навоий туманида
- МИРЗАЕВ АЛИШЕР УМРЗОҚОВИЧ 6-"ЖАНУБИЙ" сайлов округидан Навоий шаҳар Кенагиши депутати 1967 йил Навоий вилояти Нурота туманида туғилган, миллати
- ЖЎРАЕВ УЛУҒБЕК ЛУҚМОНОВИЧ 9-"ҒАЛАБА" сайлов округидан Навоий шаҳар Кенгаши депутати
- НАЗАРОВ ҒОЛИБЖОН ХАЙРУЛЛАЕВИЧ 8- "ЎЗБЕКИСТОН" сайлов округидан Навоий шаҳар Кенгаши депутати 1980 йил Навоий вилояти Навбаҳор туманида туғилган,
- ҚУРБОНОВ ФАРХОД АБСАЛОМОВИЧ 29- "ТИНЧЛИК" сайлов округидан Навоий шаҳар Кенгаши депутати
- КАРИМОВА РАЪНО МАЛИКОВНА 22-"ГУЛЗОР” сайлов округидан Навоий шаҳар Кенгаши депутати
-
ЯВКАЧОВ ТОЛИБЖОН АБДИМАЖИТОВИЧ 15-"Мурувват” сайлов округидан
Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba
Ishonch telefonlari:792201019,
792230990
- O?zbekiston Respublikasi hukumati portali
- O?zbekiston Respublikasi Prezidenti axborot xizmati
- O?zbekiston Respublikasi Oliy Majlisi sayti
- O?zbekiston Respublikasi Oliy Majlis Senati sayti
- O?zbekiston Respublikasi Kasaba uyushmalari federatsiyasi portali
- Navoiy viloyati hokimligi
- O?zbekiston Respublikasi Oliy sudi sayti
- O?zbekiston Respublikasi qonun hujjatlari milliy bazasi