JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

ENG YOSH, SANOATI VA IQTISODI RIVOJLANGAN NAVOIY!

JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

Навоий шахар хокимлиги расмий сайти » Navoiy shahri » ИСТИҚЛОЛ – АСРИЙ ОРЗУЛАРИМИЗ ИЖОБАТИ

ИСТИҚЛОЛ – АСРИЙ ОРЗУЛАРИМИЗ ИЖОБАТИ

28-08-2020 15:52 Navoiy shahri

Навоий шаҳар ҳокими М.Базаровнинг Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг йигирма тўққиз йиллиги муносабати билан шаҳримиз аҳолисига байрам

ТАБРИГИ

Қадрли дўстлар!

Азиз ҳамшаҳарлар!

Шу кунларда юртимиз бўйлаб улуғ айём – Ватанимиз мустақиллигининг 29 йиллик байрами шукуҳи кезмоқда. Она Ўзбекистонимиз ҳаётидаги унутилмас тарихий воқеа бўлиб қолган бу кун ҳар бир ватандошимизнинг қалбида чексиз ҳаяжон, фахру ифтихор туйғуларини юксалтирмоқда.

Фурсатдан фойдаланиб, барчангизни энг улуғ, энг азиз айём - Истиқлол байрами билан чин қалбимдан самимий муборакбод этаман.

Ўтмишга назар ташласак, аждодларимиз она Ватан мустақиллигини, мана шу дориламон кунларни асрлар оша орзу қилиб яшаганини яхши биламиз. Шукрки, мустақилликка эришиб, халқимизнинг асрий орзулари ижобат бўлди. Истиқлол шарофати билан осмони мусаффо, тинчлиги барқарор, жаннатмакон ва гўзал диёрда бахтиёр яшамоқдамиз.

Муҳтарам Юртбошимизнинг "Бугун бир ҳақиқатни катта ғурур ва ифтихор билан айтишга тўла асосимиз бор: мард ва матонатли халқимиз қанчалик қийин ва оғир синовларга дуч келмасин, ўзининг мустаҳкам иродасини намоён этиб, ўзи танлаб олган мустақиллик йўлига доимо содиқ бўлиб келмоқда”, деган пурмаъно сўзлари ҳамиша бизни янги-янги марралар сари илҳомлантирмоқда.

Бу йилги Истиқлол байрамининг "Сен – қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним!” шиори остида нишонланаётгани қалбимизга юксак ғурур ва ифтихор бағишлайди.

Ўтган йигирма тўққиз йил давомида мамлакатимиз, хусусан, Навоий шаҳрида ҳам кенг кўламдаги бунёдкорлик, яратувчанлик ишлари амалга оширилди.

Чиндан ҳам Навоий шаҳрининг бундан 20-25 йил олдинги қиёфаси билан ҳозирги замонавий кўриниши ўртасида жуда катта фарқ бор. Бетакрор шаҳримиз бугун республикадаги энг замонавий, кўркам ва озода шаҳарлар қаторида эътироф этилаётгани бежиз эмас, албатта.

Бугунги синовли кунларда шаҳримиз аҳолиси ҳам ҳамжиҳатликда, бир- бирига елкадош бўлиб, коронавирус пандемиясини шароитида кўплаб хайрли ишларни амалга ошириб келмоқда. Гўзал ва бетакрор шаҳримизда ҳам пандемия шароитида ҳамжиҳатлик билан ишлаб чиқариш, иқтисодий юксалиш сари дадил қадамлар ташланиб, халқимиз турмуш фаровонлигини таъминлаш борасида эзгу ва хайрли ишларга қўл урилди.

Бунинг натижасида, Навоий шаҳрида жорий йилнинг январ-июнь ойлари учун белгиланган 360 та кичик бизнес субъектлари фаолиятини йўлга қўйиш ўрнига, амалда 414 та кичик бизнес субъектлари ташкил этилиб, режа 115 фоизга бажарилди. Бу орқали қўшимча 465 та янги иш ўринлари яратилди.

Шу билан бирга 2020-2021 йилларда амалга оширилиши белгиланган хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантириш бўйича режалаштирилган умумий қиймати 10,5 миллиард сўмлик, шундан, лойиҳа ташаббускорлари маблағлари ҳисобидан 4,45 миллиард сўм, банк кредити маблағи ҳисобидан 6,05 миллиард сўм бўлган 11 та хизмат кўрсатиш лойиҳалари шакллантирилди.

Шундай шукуҳли кунларда жорий йилнинг биринчи ярим йиллигида умумий қиймати 64,1 миллиард сўмлик 29 та инвестициявий лойиҳа амалга оширилганлиги натижасида 225 та янги иш ўринлари яратилганини ҳам юксак мамнуният билан эътироф этамиз.

Жорий йилнинг ўтган ярим йиллигида Навоий шаҳрида 9,5 миллион доллар тўғридан-тўғри хорижий инвестиция ўзлаштириш режалаштирилган эди. Бу кўрсаткич амалда 9,474 миллион долларни ташкил этди.

Таъкидлаш жоизки, Навоий шаҳрида ёшлар тадбиркорлигини ривожлантиришга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда. Хусусан, "Ҳар бир ёшга – бир гектар” шиори остида 75 гектар ер майдони 75 та ишсиз ёшларга ажратиб берилиб, уларнинг бандлигини таъминлаш чоралари кўрилди. "Ҳар бир ёшга – бир гектар” лойиҳаси доирасида эса "Ёшлик” маҳалласи ҳудудидан 10 гектар ер майдони ажратилиб, 31 нафар ишсиз ёшларга бўлиб берилди. Бу эса ёшларнинг бандлигини таъминлаш билан бир қаторда, уларнинг оила бюджетини мустаҳкамлашда ҳам муҳим ўрин тутмоқда.

Шаҳримизни замон талаблари даражасида ободонлаштириш ишлари ҳам ҳозирги кунда айни қизғин паллада десак, муболаға бўлмайди. Хусусан, ҳудудда 2020 йил Инвестиция дастури асосида 5 та ижтимоий соҳа объектлари, 3 та давлат органлари муассасаларини қуриш ва таъмирлаш, 1 та автомобиль йўлини реконструкция қилиш ишлари жадаллик билан олиб борилмоқда. Шу билан бирга кўп қаватли уй-жойлар таъмирланиб, 4 та болалар майдончаси янгидан қурилди, 12 та болалар майдончалари мукаммал таъмирланди.

Маҳаллалар ободлиги шаҳримиз кўркига янада кўрк қўшиши шубҳасиз. Шаҳарнинг Амир Темур, Ғалаба шоҳ, Таробий кўчаларидаги йўлларда қайта қуриш ва кенгайтириш ишлари уюшқоқлик билан олиб борилаётгани эса келгусида марказий кўчалардаги тирбандликларнинг олдини олишга, йўловчи ва ҳайдовчиларга қулайлик яратишга хизмат қилади, албатта.

Бундан ташқари, "Обод маҳалла” дастури асосида жорий йилда 1 та умумтаълим мактабида ва 1 та мактабгача таълим ташкилотида мукаммал таъмирлаш ишлари, 2 та умумтаълим мактабида эса реконструкция ишлари амалга оширилаяпти.

Шаҳримиз ҳудудида 2020 йил давомида умумий қиймати 48 500,0 миллион сўмлик ҳарбий хизматчилар учун 2 та беш қаватли жами 60 хонадонли ҳамда 5 та арзон етти қаватли, 210 хонадонли турар-жой бинолари фойдаланишга топширилиши режалаштирилган.

Шунингдек, тадбиркорлик субъектлари томонидан қурилаётган 15 та жами 956 хонадонли кўп қаватли турар-жой бинолари қад ростламоқда.

Шаҳримиз ҳудудида ҳозирги кунда тадбиркорлик субъектлари томонидан қурилиш ишлари олиб борилаётган 67 та, жами 5000 га яқин хонадонли кўп қаватли турар-жой бинолари 2020-2022 йилларда қуриб, фойдаланишга топширишни режалаштирганмиз. Буларнинг барчаси шаҳримиз аҳолисининг уй-жойга бўлган ҳаётий эҳтиёжларини қондиришда муҳим ўрин тутиши шубҳасиз.

Қадрли дўстлар!

Азиз ҳамшаҳарлар!

Бу йил мамлакатимизда энг улуғ ва аэнг азиз байрамимиз – Мустақиллигимизнинг 29 йиллик шодиёнаси пандемия шароитида оила даврасида нишонланмоқда. Ҳамжиҳатлик, ўзаро меҳр-оқибат муҳити бўлган хонадонларимизда бу байрам шукуҳини яқинларимиз билан биргаликда қарши олмоқдамиз. Нуронийларимиз осойишта кунларимиз ва фаровон ҳаётимиз, мусаффо осмонимиз, тинчлигимиз абадий бўлишини тилаб дуога қўл очмоқдалар.

Ватан ҳар биримизнинг кўзга тўтиё айлаб, ардоқлаб яшайдиган табаррук заминимиздир. Шундай озод, фаровон юртда ҳар бир инсон юксак ватанпарварлик, элпарварлик туйғуларига садоқат билан яшайди. Ҳозирги синовли кунларда қанчалик қийин бўлмасин, барчамиз бир ёқадан бош чиқариб ҳаракат қилишимиз, мамлакатимизнинг иқтисодий қудратини ошириш, аҳолининг турмуш шароитларини яхшилаш мақсадида олдимизда турган ҳар бир вазифани масъулият билан уддалашимиз лозим.

Ўтган 29 йил ичида Ўзбекистон ўзининг мустақил тараққиёт йўлини белгилаб олди ва бугун у юксалиш пиллапояларидан дадил одимлаб бораётир. Шундай азиз юртга гўзал байрамлар ярашади. Эзгуликларга, ғурур ва шонга, бахту саодатга, шодлик ва ифтихорга йўғрилган муқаддас байрамимиз – Истиқлолимизнинг 29 йиллиги барчамизга муборак бўлсин!

Барчангизга оилавий бахт, мустаҳкам сиҳат-саломатлик, омад ва зафарлар ёр бўлишини тилайман.

Мустақиллигимиз абадий бўлсин!

ИСТИҚЛОЛ – АСРИЙ ОРЗУЛАРИМИЗ ИЖОБАТИ

Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.

Mashhur maqolalar
Fotosuratlar
barchasini ko?rish
Ish tartibi

Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba
Ishonch telefonlari:792201019, 792230990

murojaat tartibi
Давлат муассалари билан мулокот килиш максадида Интернет xизматларидан фойдаланганмисиз?

Ха, ва куп маротаба
Йук, ёки айтарли натижага эга булмаганман
Шахсан муассанинг узига мурожаат этганман
Бу хизматлардан бохабар эмасман

Veb-sayt bo`yicha mas`ul

Nasirov Shuxrat Fayzulloevich
Tel: 0436-223-6250
E-mail: navoi@nv.uz

murojaat tartibi
© 2011-2018. Sensorika ishlanmasi Saytdan ma'lumot ko?chirilganda giper havola majburiy!