ИШБИЛАРМОНЛАР ИМКОНИЯТЛАРИ ЯНАДА КЕНГАЙМОҚДА
Тадбирда вилоят ҳамда шаҳар ҳокимликларининг масъул
ходимлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар вакиллари, ташкилот, корхона ва
муассасалар раҳбарлари иштирок этди. Унда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил
28 апрелдаги "Иқтисодиётда хусусий мулкнинг улуши ва аҳамиятини ошириш
чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори ҳамда жорий йил 15 майдаги Фармони юзасидан
шаҳримизда амалга оширилаётган ишлар танқидий ва таҳлилий муҳокама этилди. Жорий йилнинг 8 июль куни Вазирлар Маҳкамасида
Ўзбекистон Республика бош вазири Ш. Мирзиёев раислигида республика ҳудудларида
кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш ҳамда давлат мулки
объектларини тадбиркорларга бериш масалаларига бағишланган селектор
йиғилишидаги тавсиялар, жумладан, тадбиркорликни ривожлантириш юзасидан Дастур
ишлаб чиқиш, жойларда фаолият юритмаётган кичик бизнес субъектлари фаолиятини
тиклаш ёки тугатиш бўйича амалга оширилаётган ишлар самарадорлиги, тадбиркорлик
субъектларининг мавжуд муаммоларини ҳал этиш борасида батафсил сўз юритилди. Вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов йиғилиш қатнашчиларига
мамлакатимизда аҳолининг турмуш даражасини яхшилаш, фаровонлигини таъминлаш
борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар
ва уларнинг самаралари ҳақида сўзлар экан, бунда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик
субъектларининг ўрни муҳим аҳамият касб этаётганлигини таъкидлади. Учрашувда тадбиркорларга тижорат банклари томонидан
имтиёзли кредитлар ажратиш, улар фаолиятига ноқонуний аралашмаслик,
муаммоларини бартараф этиш, шаҳар кўчаларига тадбиркорлар учун баннерлар осиш
ҳамда намунали тадбиркорлар фарзандлари таълим олаётган ўқув муассасаларига
фахрий ёрлиқлар жўнатиш лозимлиги қайд этилди. Йиғилишда иштирок этган айрим тадбиркорларнинг муаммолари бартараф этилиб, намунали тадбиркорларга
мутасадди ташкилотлар томонидан фахрий ёрлиқлар тақдим этилди.
Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.
mavzuga doir o‘xshash maqolalar:
Davlat boshqaruv organlari rasmiy saytlari
- Adliya boshqarmasi
- Sog'liqni saqlash boshqarmasi
- Xalq ta'limi boshqarmasi
- O'rta maxsus kasb-hunar ta'lim boshqarmasi
- Viloyat qishloq va suv xo'jaligi boshqarmasi
- Statistika boshqarmasi
- "Yermulkkadastr" xizmati
- "Navoiy dori-darmon"
- Kasaba uyushmalari tashkilotlari birlashmasi
- Sinov va sertifikatlashtirish markazi davlat korxonasi
- "Qizilqumtcement" OAJ
- Navoiy davlat konchilik instituti
- Navoiy davlat pedagogika instituti
- Navoiy tog'-metallurgiya kombinati
- Arxiv boshqarmasi
- "Kamolot" YOIH
- "Navoiypaxtasanoat" XAB
- Navoiy xalqaro aeroporti
- Navoiy elektr tarmoqlari
- "Navoiazot" OAJ
- Viloyat davlat veterinariya boshqarmasi
- "Navoiy issiqlik elektr stantciyasi" OAJ
- Navoiy viloyati "Qishloqxo'jalikkimyo" XAJ
- GUP "Navoiy neftebazasi"
- Mehnat boshqarmasi
- Madaniyatva sport boshqarmasi
- Davlat raqobat boshqarmasi
- Arxitektura boshqarmasi
Mashhur maqolalar
Ish tartibi
Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba
Ishonch telefonlari:792201019,
792230990
Davlat organi saytlari
- O?zbekiston Respublikasi hukumati portali
- O?zbekiston Respublikasi Prezidenti axborot xizmati
- O?zbekiston Respublikasi Oliy Majlisi sayti
- O?zbekiston Respublikasi Oliy Majlis Senati sayti
- O?zbekiston Respublikasi Kasaba uyushmalari federatsiyasi portali
- Navoiy viloyati hokimligi
- O?zbekiston Respublikasi Oliy sudi sayti
- O?zbekiston Respublikasi qonun hujjatlari milliy bazasi
Давлат муассалари билан мулокот килиш максадида Интернет xизматларидан фойдаланганмисиз?
Ха, ва куп маротаба
Йук, ёки айтарли натижага эга булмаганман
Шахсан муассанинг узига мурожаат этганман
Бу хизматлардан бохабар эмасман
Veb-sayt bo`yicha mas`ul