САНЪАТГА ОШНО НУРОНИЙЛАР
"Кексаларни эъзозлаш йили” муносабати билан бугун
барча ташкилотлар, муассаса ва маҳаллаларда фахрийлар иштирокида кўплаб
тадбирлар ўтказилиб, кекса авлод вакилларига алоҳида ҳурмат-эҳтиром кўрсатилмоқда. 16-давлат ихтисослаштирилган умумтаълим мактаби
фаоллар залида ҳам "Фахрийлар куйлаганда” кўрик-танловининг шаҳар босқичи бўлиб
ўтди. Шаҳар "Нуроний” жамғармаси ҳамда "Маҳалла” хайрия жамоат
фонди шаҳар бўлими ҳамкорлигида ўтказилган тадбирда шаҳримизда истиқомат
қилувчи санъатсевар нуроний онахон ва отахонлар иштирок этишди. – Бугунги тадбирда кексаларимизнинг чиқишлари орқали
унут бўлаётган миллий қўшиқчилик санъати анъаналарини ривожлантириб ёш авлодга етказишни мақсад
қилганмиз, – дейди Ўзбекистон фахрийларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш жамғармаси
Навоий шаҳар Кенгаши раиси Раҳматулла Улуғбердиев. Ёшларда фахр ва ифтихор
руҳини шакллантириб, миллий лапарлар, катта ашула, лирик қўшиқлар, миллий рақс,
шеърият каби йўналишларни тарғиб
этмоқдамиз. Биз келгусида бундай тадбирларни янада кучайтириб иқтидорли,
ижодкор фахрийларни рағбатлантириш билан бирга уларни қўллаб-қувватлашни ҳамда
унут бўлаётган маданий мерос намуналарини ижро этишга кўмаклашиш ниятидамиз. Кўрик-танловда нуронийларимиз ўз қўшиқ ва
рақсларини маромига етказиб ижро этишди.
Уларнинг бадиий ижрочилик маҳорати, қўшиқлар савиясига алоҳида эътибор
қаратилди. – Биз кексаларга кўрсатилаётган ҳурмат ва эътибордан
жуда мамнунмиз, – дейди "Ўзбекистон” маҳалласида истиқомат қилувчи меҳнат
фахрийси Юсуф Мусаев. Бугунги тадбир барча нуронийларимиз кўнглини тоғдек
кўтарди. Тадбирда "Қадрланиб, ҳурмат топган кексалар, Тинчлигимиз гаштин суринг
кексалар”, деган қўшиқлар бежизга айтилмади. Бугун ҳақиқатан ҳам нуронийларимиз кексалик гаштини сурадиган
замонлар келди. Қарияларни эъзозлаган юртни Оллоҳ ҳам севади. Куй-қўшиқлари
мусаффо осмонга таралаётган тинч-осуда кунларимизга фақатгина шукрона айтамиз.
Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.
mavzuga doir o‘xshash maqolalar:
Davlat boshqaruv organlari rasmiy saytlari
- Adliya boshqarmasi
- Sog'liqni saqlash boshqarmasi
- Xalq ta'limi boshqarmasi
- O'rta maxsus kasb-hunar ta'lim boshqarmasi
- Viloyat qishloq va suv xo'jaligi boshqarmasi
- Statistika boshqarmasi
- "Yermulkkadastr" xizmati
- "Navoiy dori-darmon"
- Kasaba uyushmalari tashkilotlari birlashmasi
- Sinov va sertifikatlashtirish markazi davlat korxonasi
- "Qizilqumtcement" OAJ
- Navoiy davlat konchilik instituti
- Navoiy davlat pedagogika instituti
- Navoiy tog'-metallurgiya kombinati
- Arxiv boshqarmasi
- "Kamolot" YOIH
- "Navoiypaxtasanoat" XAB
- Navoiy xalqaro aeroporti
- Navoiy elektr tarmoqlari
- "Navoiazot" OAJ
- Viloyat davlat veterinariya boshqarmasi
- "Navoiy issiqlik elektr stantciyasi" OAJ
- Navoiy viloyati "Qishloqxo'jalikkimyo" XAJ
- GUP "Navoiy neftebazasi"
- Mehnat boshqarmasi
- Madaniyatva sport boshqarmasi
- Davlat raqobat boshqarmasi
- Arxitektura boshqarmasi
Mashhur maqolalar
Ish tartibi
Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba
Ishonch telefonlari:792201019,
792230990
Davlat organi saytlari
- O?zbekiston Respublikasi hukumati portali
- O?zbekiston Respublikasi Prezidenti axborot xizmati
- O?zbekiston Respublikasi Oliy Majlisi sayti
- O?zbekiston Respublikasi Oliy Majlis Senati sayti
- O?zbekiston Respublikasi Kasaba uyushmalari federatsiyasi portali
- Navoiy viloyati hokimligi
- O?zbekiston Respublikasi Oliy sudi sayti
- O?zbekiston Respublikasi qonun hujjatlari milliy bazasi
Давлат муассалари билан мулокот килиш максадида Интернет xизматларидан фойдаланганмисиз?
Ха, ва куп маротаба
Йук, ёки айтарли натижага эга булмаганман
Шахсан муассанинг узига мурожаат этганман
Бу хизматлардан бохабар эмасман
Veb-sayt bo`yicha mas`ul