ХИЗМАТ ТУРЛАРИ КЕНГАЙТИРИЛМОҚДА
Кейинги йилларда мамлакатимизда тадбиркорлик соҳаси жадал
ривожланиб, аҳоли фаровонлиги, турмуш маданияти тобора юксалиб бормоқда.
Айниқса, жойларда сервис хизматлари кўрсатишнинг янги турлари пайдо бўлаётгани
халқимиз учун янада янги қулайликлар яратаётир. Тадбиркор Бахтиёр Жумаев ҳам 2009 йилда Навоий шаҳрида
"Моҳинур” савдо маркази” маиший хизмат кўрсатиш мажмуасини барпо этган эди.
Бугунги кунда ушбу мажмуада аҳолига бир неча турдаги хизматлар кўрсатиб
келинаяпти. Хусусан, аёллар гўзаллик салони, эркаклар сартарошхонаси,
озиқ-овқат савдо дўкони, полиграфия, суғурталаш хизматлари ва телефон
аппаратларини таъмирлаш хоналарида кўрсатилаётган хизматлардан ҳудуд аҳолиси
жуда мамнун. – Дастлаб бу ерда олти киши билан иш бошлаган эдик, – дейди
мажмуа раҳбари Б.Жумаев. – Бугунги кунга келиб олти турдаги маиший ва сервис
хизматлари кўрсатиш йўлга қўйилгани туфайли йигирма киши иш билан таъминланди.
Мақсадимиз соҳа ривожига ўз ҳиссамизни қўшиш, аҳолининг турмуш фаровонлигини
ошириш ва оғирини енгил қилишдир. Мажмуанинг аёллар гўзаллик салонида бўлганимизда, у ерда
ишловчилар ва мижозлар учун кенг ва ёруғ хоналар телевизор, замонавий хизмат
мебеллари ва бошқа зарур воситалар билан жиҳозланганининг гувоҳи бўлдик. – Бу ерда беш йилдан буён ишлаяпман, – дейди аёллар
сартароши Чўлпоной Улуғова. – Салонимиздаги қулай шароитлар ишимиз сифати ва
самарадорлигини ошириш баробарида келаётган мижозларга ҳам маъқул тушмоқда.
Сартарош қизларимизнинг барчаси тажрибали, чаққон ва энг асосийси, ўз ишига
ижодий ёндашиш хислати бор уларда. Мижозларнинг ўз диди ва хоҳишига қараб,
замонавий кўринишда сочларини турмаклаганимизда, бир ҳуснига ўн ҳусн қўшилиб,
мамнун ҳолда чиқиб кетишади. Улар юзидаги табассумни кўриб, биз ҳам қилаётган
меҳнатимиздан қувонамиз. Таъкидлаш жоизки, бугунги кунда Ўзбекистон Республикаси
Президентининг "2012-2016 йилларда Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатиш
соҳасини ривожлантириш дастури тўғрисида”ги Қарори асосида соҳа ходимларига бир
қатор кредит ва солиқ имтиёзлари жорий этилган. Бу эса жойларда хизмат кўрсатиш
соҳаси таркибини янада такомиллаштириш, уларнинг сифатини яхшилаш, қолаверса,
аҳоли бандлигини таъминлашга кенг йўл очмоқда. Тадбиркор Бахтиёр Жумаев ҳам бу имкониятлардан унумли
фойдаланган ҳолда келгусида мажмуада хизмат турларини янада кўпайтириб,
дорихона ва тикувхоналар очишни режалаштирмоқда. Бу эса маҳаллий аҳоли учун
янги иш ўринларини яратиш имконини ҳам беради.
Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.
mavzuga doir o‘xshash maqolalar:
Davlat boshqaruv organlari rasmiy saytlari
- Adliya boshqarmasi
- Sog'liqni saqlash boshqarmasi
- Xalq ta'limi boshqarmasi
- O'rta maxsus kasb-hunar ta'lim boshqarmasi
- Viloyat qishloq va suv xo'jaligi boshqarmasi
- Statistika boshqarmasi
- "Yermulkkadastr" xizmati
- "Navoiy dori-darmon"
- Kasaba uyushmalari tashkilotlari birlashmasi
- Sinov va sertifikatlashtirish markazi davlat korxonasi
- "Qizilqumtcement" OAJ
- Navoiy davlat konchilik instituti
- Navoiy davlat pedagogika instituti
- Navoiy tog'-metallurgiya kombinati
- Arxiv boshqarmasi
- "Kamolot" YOIH
- "Navoiypaxtasanoat" XAB
- Navoiy xalqaro aeroporti
- Navoiy elektr tarmoqlari
- "Navoiazot" OAJ
- Viloyat davlat veterinariya boshqarmasi
- "Navoiy issiqlik elektr stantciyasi" OAJ
- Navoiy viloyati "Qishloqxo'jalikkimyo" XAJ
- GUP "Navoiy neftebazasi"
- Mehnat boshqarmasi
- Madaniyatva sport boshqarmasi
- Davlat raqobat boshqarmasi
- Arxitektura boshqarmasi
Mashhur maqolalar
Ish tartibi
Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba
Ishonch telefonlari:792201019,
792230990
Davlat organi saytlari
- O?zbekiston Respublikasi hukumati portali
- O?zbekiston Respublikasi Prezidenti axborot xizmati
- O?zbekiston Respublikasi Oliy Majlisi sayti
- O?zbekiston Respublikasi Oliy Majlis Senati sayti
- O?zbekiston Respublikasi Kasaba uyushmalari federatsiyasi portali
- Navoiy viloyati hokimligi
- O?zbekiston Respublikasi Oliy sudi sayti
- O?zbekiston Respublikasi qonun hujjatlari milliy bazasi
Интерактив хизматлар хакида эшитганмисиз ва улардан фойдаланганмисиз?
Ха, фойдаланганман
Йук, улар хакида эшитмаганман
Нима у?
Ушбу хизматларни хаётга кенгрок татбик этишса
Интернетдан фойдаланмайман
Veb-sayt bo`yicha mas`ul