<a href="#"><b>JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!</b></a><p></p> <a href="#"><b>ENG YOSH, SANOATI VA IQTISODI RIVOJLANGAN NAVOIY!</b></a><p></p>
Навоий шахар хокимлиги расмий сайти » Interaktiv xizmatlar » Автомобил ёнилғисини савдоларини ташкил килиш тартиби

Автомобил ёнилғисини савдоларини ташкил килиш тартиби

11-09-2014 11:22 Interaktiv xizmatlar  

Нефт маҳсулотларини автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчалари ва мой алмаштириш пунктлари орқали сотиш бўйича фаолиятни лицензиялаш Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг комиссиялари томонидан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 28 июндаги № 289 - сонли «Нефт маҳсулотларини автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчалари ва мой алмаштириш пунктлари орқали сотиш бўйича фаолиятни лицензиялаш тўғрисида» (uzb_289.doc [170,29 Kb]) қарори асосида амалга оширилади.

 

Лицензия олиш учун зарур бўлган ҳужжатлар:

 

Лицензия олиш учун лицензия талабгори "Ўздавнефтгазинспексия" ҳудудий бўлимига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

 

а) юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, унинг жойлашган жойи (почта манзили), банк муассасасининг номи ва банкдаги ҳисоб рақами, фаолиятнинг (ёхуд унинг бир қисмининг) лицензияланадиган тури кўрсатилган ҳолда лицензия бериш тўғрисидаги ариза;

 

б) юридик шахснинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг нотариал тасдиқланган нусхаси;

 

в) лицензия бериш тўғрисидаги аризанинг лицензияловчи орган томонидан кўриб чиқилганлиги учун йиғим тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат;

 

г) фаолиятнинг лицензияланадиган турини амалга ошириш учун фойдаланиладиган стандартлар, нормалар ва қоидаларга мувофиқ келувчи бинолар, иншоотлар, муҳандислик коммуниксиялари ва технологик асбоб-ускуналарга эгалик ҳуқуқининг ёки бошқа ашёвий ҳуқуқнинг мавжудлигини тасдиқловчи ҳужжат;

 

д) "Ўздавнефтгазинспексия" ҳудудий бўлимининг автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчалари ва мой алмаштириш пунктларининг нефт маҳсулотларини қабул қилиш, сақлаш, ҳисобга олиш ва сотиш учун асбоб-ускуналар билан та'минланганлиги ҳолати, хизмат кўрсатувчи ходимларнинг махсус ма'лумотга эгалиги тўғрисидаги хулосаси;

 

е) Ўзбекистон Республикаси "Саноатконтехназорат" давлат инспекцияси бўлинмасининг автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчаси ва мой алмаштириш пунктининг нефт маҳсулотларини қабул қилиш, сақлаш ва сотишда меҳнатни муҳофаза қилиш ва техника хавфсизлигига оид қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқлиги тўғрисидаги хулосаси;

 

ж) ёнғин назорати ҳудудий органларининг автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчаси ва мой алмаштириш пунктининг ёнғиндан сақлаш талабларига мувофиқлик тўғрисидаги хулосаси;

 

з) "Ўзстандарт" агентлигининг ҳудудий стандартлаштириш ва метрология бошқармалари томонидан бериладиган метрологик та'минот тўғрисидаги хулоса;

 

и) Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси бўлинмасининг автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчаси ва мой алмаштириш пунктининг табиатни муҳофаза қилиш ва экология талабларига мувофиқлиги тўғрисидаги хулосаси.

 

Лицензия талабгоридан мазкур Низомда назарда тутилмаган ҳужжатларнинг тақдим этилишини талаб қилишга йўл қўйилмайди.

 

Ҳужжатлар лицензия талабгори томонидан "Ўздавнефтгазинспексия" ҳудудий бўлимига бевосита ёхуд олинганлиги тўғрисидаги билдиришнома билан почта алоқаси воситаси орқали етказиб берилади.

 

Лицензия олиш учун тақдим этилган ҳужжатлар "Ўздавнефтгазинспексия" ҳудудий бўлимининг мас'ул шахси томонидан рўйхат бўйича қабул қилинади, рўйхатнинг нусхаси ҳужжатлар қабул қилиб олинган сана тўғрисида белги қўйилган ҳолда лицензия талабгорига юборилади (топширилади).

 

Лицензия бериш тўғрисидаги аризанинг кўриб чиқилганлиги учун қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг икки баравари миқдорида йиғим ундирилади.

 

Лицензия бериш юзасидан ҳужжатларнинг кўриб чиқилганлиги учун йиғим суммаси Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг ҳисоб рақамига ўтказилади.

 

Лицензия талабгори берилган аризадан воз кечган тақдирда тўланган йиғим қайтарилмайди.

 

Ариза шакли: ariza_avtomabil.doc [28,5 Kb]

 

Хизматдан фойдаланиш



Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.



Mashhur maqolalar
Fotosuratlar
barchasini ko‘rish
Ish tartibi

Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba

murojaat tartibi
Давлат муассалари билан мулокот килиш максадида Интернет xизматларидан фойдаланганмисиз?

Ха, ва куп маротаба
Йук, ёки айтарли натижага эга булмаганман
Шахсан муассанинг узига мурожаат этганман
Бу хизматлардан бохабар эмасман

Veb-sayt bo`yicha mas`ul

Xolboyev Shahobiddin Abduadizovich
Tel: 0436-223-6250
E-mail: navoi@nv.uz

murojaat tartibi
© 2011-2014. TSITO-Navoiy ishlanmasi Saytdan ma'lumot ko‘chirilganda giper havola majburiy!