JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

ENG YOSH, SANOATI VA IQTISODI RIVOJLANGAN NAVOIY!

JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

Навоий шахар хокимлиги расмий сайти » Hokimiyat » Миллий мерос, қадим анъана, нурли наволар

Миллий мерос, қадим анъана, нурли наволар

Нурота тумани "Чашма” тарихий-меъморий мажмуаси турли миллатларнинг маънавий сарчашмалари бўлган – фольклор куй-қўшиқларнинг жарангдор наволарига бурканди. Қалб қўридан айтилаётган ушбу гўзал оҳангларда турфа халқларнинг азалий анъаналари, ўзига хос маданияти акс этди.

Марказий Осиё давлатларида халқлараро миллий маданиятлар уйғунлиги ва турфа хиллигини сақлаш, ривожлантириш, қадимий фольклор ва бахшичилик санъати билан ўтмиш маданий ёдгорликларимиз тарихининг ўзаро узвийлигини ривожлантириш мақсадида Навоий вилояти ва шаҳрида икки кун давомида "Нурли наволар” халқаро фольклор фестивали тантанавор руҳда бўлиб ўтди. Фестивалда Афғонистон, Қорақалпоғистон, Туркманистон, Қозоғистон, Қирғизистон
ҳамда Тожикистон мамлакатларининг фольклор-этнографик гуруҳлари ҳамда республикамизнинг турли вилоятларидан келган фольклор-этнографик жамоалар иштирок этди. Турфа мамлакатлар фольклор-этнографик жамоаларининг
қадимий урф-одатлари акс этган миллий ва маросим қўшиқлари кўпчилик санъат мухлисларининг олқишига сазовор бўлди. Айниқса, афғон бадиий жамоасининг "Она юрт фарзандиман” номли ватанпарварлик руҳидаги қўшиғи ва Қозоғистон Республикаси фольклор қўшиқлари фестивалининг лауреати Азамат Қалибоев ижросидаги "Қозоқ йигитлари” қўшиғи қатнашчиларда катта таассурот қолдирди. Шунингдек, юртимизнинг барча вилоятларидан келган энг намунали фольклор-этнографик гуруҳлар ўз ҳудудларига хос бўлган ранг-баранг либосларда жозибадор қўшиқларни куйлашди.

Бундан ташқари, фестивалда Германия, Франция, Хитой, Корея, Россия каби мамлакатлардан 50 га яқин сайёҳлар ҳамда чет эл ваколатхоналарининг вакиллари ҳам иштирок этганлигини алоҳида таъкидлаш лозим. Улар қардош халқлар анъаналарини мароқ билан кузатиб боришди. – Мен бугун қадим халқлар маданий меросини мириқиб томоша қилдим, – дейди Франциядан келган сайёҳ Шантал Париссе. – Қардош халқларнинг ажойиб куй- қўшиқлари ҳамда турли безаклардаги бежирим либослари мени мафтун этди. Ҳатто Сурхон воҳасига мансуб бўлган қадимий
либослардан харид қилдим. Насиб этса, келгусида юртингизда бўладиган шу каби фестивалларда яна иштирок этаман. Иккинчи куни тантанали санъат байрами Навоий шаҳрида ўзгача руҳда давом эттирилди. Шаҳар ҳокими ташаббуси билан фестивални юксак савияда ўтказиш мақсадида кўплаб ташкилий ишлар амалга оширилди. Жумладан, шаҳримиз кўчалари ободонлаштирилиб, Амфитеатр биноси атрофи байрамона безатилди. Бу эса шаҳримиз аҳли ва меҳмонларга ўзгача кайфият бахш этди.

– Ушбу фестиваль Осиё мамлакатлари халқлари маънавиятининг ҳақиқий сарчашмаларини кенг тарғиб қилиш, ёшларни
аждодлар маънавий меросидан баҳраманд этиш, уларда миллий ғурур, Ватанга садоқат туйғуларини юксалтиришда муҳим роль ўйнайди, – дейди фестивалда ғолибликни қўлга киритган Хоразм вилояти "Наврўз” фольклор жамоаси бадиий раҳбари Гавҳар Тўраева. – Шунингдек, Осиё халқлари маданиятларини бойитиш, миллатлараро муносабатларни уйғунлаштириш, минтақада тинчликнинг янада барқарорлашувига эришиш ҳам ушбу тадбирнинг бош вазифаларидан биридир.

– Фестивалда қорақалпоқ халқининг кўҳна ва азалий бўлган "Чавандоз” миллий ўйинини намойиш этдик, – дейди Қорақалпоғистон Республикаси "Мерас” фольклор-этнографик халқ гуруҳи бадиий раҳбари Мақсет Султонов. – Нафақат Нурота тумани қадамжолари, балки Наво- ий шаҳри ҳам замонавийлиги, озода ва кўркамлиги билан бизни мафтун этди. Фестиваль доирасида ёш ижодкорларнинг тасвирий ва халқ амалий санъати кўргазмаси ҳам намойиш этилиб, меҳмонлар эътирофига сазовор бўлди. Кўтаринки руҳда ўтган фестиваль сўнгида тўрт босқич ва турли шартларни маромига етказиб бажаган жамоалар турли номинациялар бўйича тақдирланишди. Унга кўра, Хоразм вилоятининг "Наврўз”, Сирдарё вилоятининг "Сирдарё наволари” биринчиликни қўлга киритишди.

Самарқанднинг "Бешқарсак”, Тошкентнинг "Қурама” ва Бухоронинг "Қасри Орифон” жамоалари иккинчи ўринга муносиб деб топилди. Учинчи ўрин Қорақалпоғистон Республикасининг "Мерас”, Андижоннинг "Сайқал”, Сурхондарёнинг "Бойсун”, Навоийнинг "Кармана юлдузлари” жамоаларига насиб этди. Ғолиблар қимматбаҳо совғалар ва пул мукофоти билан тақдирланди. Фестиваль доирасида Ўзбекистон Республикаси халқ артистлари ва эл ардоғидаги эстрада хонандаларининг гала-концерти ҳам бўлиб ўтди. Бир сўз билан айтганда, ушбу санъат фестивали тарихи, тили, миллий қадрияти ҳамда урф-одатлари бир бўлган Марказий Осиё давлатларининг маданий ҳамкорлигини янада кучайтиришда муҳим аҳамият касб этди. Халқаро тадбир тинчликсевар халқларни ўзаро бирлаштириб, уларни санъатни қадрлашга, бебаҳо неъмат бўлган тинчликни асраб-авайлашга, ҳамдўстлик ришталарини янада мустаҳкам боғлашга чорлайди.

Ибодат ҚУВОНДИҚОВА.

Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.

Mashhur maqolalar
Fotosuratlar
barchasini ko?rish
Ish tartibi

Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba
Ishonch telefonlari:792201019, 792230990

murojaat tartibi
Давлат муассалари билан мулокот килиш максадида Интернет xизматларидан фойдаланганмисиз?

Ха, ва куп маротаба
Йук, ёки айтарли натижага эга булмаганман
Шахсан муассанинг узига мурожаат этганман
Бу хизматлардан бохабар эмасман

Veb-sayt bo`yicha mas`ul

Nasirov Shuxrat Fayzulloevich
Tel: 0436-223-6250
E-mail: navoi@nv.uz

murojaat tartibi
© 2011-2018. Sensorika ishlanmasi Saytdan ma'lumot ko?chirilganda giper havola majburiy!