НУРАФШОН КУНЛАР ШУКРОНАСИ
Тадбирда уруш ва меҳнат фахрийлари, ҳарбийлар, ҳуқуқ-тартибот
идоралари ходимлари, йирик саноат корхоналари жамоалари, вилоят корхона ва
ташкилотлари, таълим ва соғлиқни сақлаш муассасалари ҳамда кенг жамоатчилик
вакиллари иштирок этди.Вилоят ҳокимлиги раҳбарлигида турли корхона ва ташкилотлар
ходимларидан иборат жамоалар ҳарбий оркестр садолари остида Мотамсаро она
ҳайкали пойига гулчамбарлар қўяр экан, Ватан озодлиги, тинчлиги йўлида жон фидо
қилган аждодларимизнинг порлоқ хотирасига таъзим бажо келтиришди. Шундан сўнг уруш ва меҳнат
фахрийлари, кенг жамоатчилик вакиллари Навоий шаҳридаги "Хурсанд” тантаналар
саройида ташкил этилган байрам дастурхонига таклиф этилди. Вилоят ҳокими
Қобулжон Турсунов уруш қатнашчилари, фронт ортида меҳнат қилган фахрийлар,
Афғонистон урушида иштирок этган кишилар, давлатимиз мустақиллиги йўлида ҳалок
бўлган жасур инсонларнинг яқинларини, жамоатчилик вакиллари ва меҳмонларни
айём билан муборакбод этди. – Ўтганларни ёд этиш, мўътабар кексаларимизнинг дуосини олиш,
тинч ҳамда осойишта замоннинг қадрига етиш, шукроналик туйғусини ҳис қилиш
бизни янгидан-янги бунёдкорлик ишларига чорлайди, – деди вилоят ҳокими ўз
табрик сўзида. – Йиллар ўтса-да, фашизм зулматидан дунёни халос қилган инсонлар
қаторида жон олиб, жон берган ватандошларимизнинг кўрсатган жасорати
хотирамиздан ўчмайди. Вақт ўтган сайин келажак учун мардонавор курашган, буюк
ғалабага муносиб ҳисса қўшган нуронийларимиз тарихий ўтмишининг аҳамияти шу
қадар теран намоён бўлаверади. Бу ерда фахрийлар ва меҳмонларга байрам оши тортилди. Ўтганлар
руҳи ёд этилиб, Қуръон тиловат қилинди.Байрам шодиёнасида ўз ҳаётини халқ хизматига бағишлаган
Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Раҳим бобо Эргашев ҳам иштирок этди. Салкам юз
баҳорни қаршилаётган отахон ҳозирги кунда ўттиздан ортиқ невара-чеваралари
ардоғида яшаб келмоқда.– Биз, кексалар кўрсатилаётган эътибор ва ғамхўрликдан беҳад
мамнунмиз, – дейди Раҳим ота. – Буларнинг барчаси Президентимиз Шавкат
Мирзиёевнинг
жамиятимизда меҳр-оқибат муҳитини, миллатлараро тотувликни мустаҳкамлаш, фахрийларни эъзозлашга қаратаётган юксак эътибори самарасидир. Бугунги тинч ва осуда ҳаётимизнинг қадрига етиб яшашимиз лозим. Навоий шаҳрининг "Ҳаёт” маҳалласида истиқомат қилиб келаётган Ибрагим бобо Исмоилов, "Янгиариқ” маҳалласида яшаб келаётган Барака бобо Зарипов, "Бинокор” маҳалласидан Раиса Петухова, "Мурувват” маҳалласида яшовчи Раҳима Кильдиярова ва Анна Левиковаларнинг ҳам ёшлик даврлари суронли Иккинчи жаҳон уруши йилларига тўғри келган эди. Мазкур жангларда тенгсиз қаҳрамонлик намунасини кўрсатган бу отахону онахонлар Ўзбекистондек бетакрор, бағрикенг заминда тинч, фаровон ҳаёт кечираётганидан, ҳамиша эъзозланаётганлигидан бахтиёр. Умумхалқ байрамида иштирок этаётган шундай кексаларимиздан бири Александр Иванушкин ҳам Иккинчи жаҳон урушида фашизм устидан қозонилган ғалабага муносиб ҳисса қўшган қаҳрамонлардан.– Президентимизнинг 2017 йил 4 апрелдаги "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида”ги фармони ҳамда "Хотира ва Қадрлаш кунига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, бу йил менга ҳам пул мукофоти, совға-саломлар ва замонавий автомобиль сотиб олиш учун махсус сертификат берилганлигидан бошим осмонга етди, – дейди Александр Иванушкин. – Биз кўрган оғир жангларни, уруш талофатларини бугунги ёшларимиз кўрмасин. Юртимиздаги тинчлик-осойишталикка кўз тегмасин.Шаҳримиз бўйлаб Иккинчи жаҳон урушида фашизм устидан қозонилган ғалабанинг 72 йиллиги муносабати билан уруш қатнашчилари, ногиронлари, фронт ортида жасорат кўрсатган кексалар ва меҳнат фахрийларига алоҳида эҳтиром кўрсатиш мақсадида ўтказилаётган тадбирлар давом этмоқда.

Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.
mavzuga doir o‘xshash maqolalar:
Davlat boshqaruv organlari rasmiy saytlari
- Adliya boshqarmasi
- Sog'liqni saqlash boshqarmasi
- Xalq ta'limi boshqarmasi
- O'rta maxsus kasb-hunar ta'lim boshqarmasi
- Viloyat qishloq va suv xo'jaligi boshqarmasi
- Statistika boshqarmasi
- "Yermulkkadastr" xizmati
- "Navoiy dori-darmon"
- Kasaba uyushmalari tashkilotlari birlashmasi
- Sinov va sertifikatlashtirish markazi davlat korxonasi
- "Qizilqumtcement" OAJ
- Navoiy davlat konchilik instituti
- Navoiy davlat pedagogika instituti
- Navoiy tog'-metallurgiya kombinati
- Arxiv boshqarmasi
- "Kamolot" YOIH
- "Navoiypaxtasanoat" XAB
- Navoiy xalqaro aeroporti
- Navoiy elektr tarmoqlari
- "Navoiazot" OAJ
- Viloyat davlat veterinariya boshqarmasi
- "Navoiy issiqlik elektr stantciyasi" OAJ
- Navoiy viloyati "Qishloqxo'jalikkimyo" XAJ
- GUP "Navoiy neftebazasi"
- Mehnat boshqarmasi
- Madaniyatva sport boshqarmasi
- Davlat raqobat boshqarmasi
- Arxitektura boshqarmasi
Mashhur maqolalar
Ish tartibi
Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba
Ishonch telefonlari:792201019,
792230990
Davlat organi saytlari
- O?zbekiston Respublikasi hukumati portali
- O?zbekiston Respublikasi Prezidenti axborot xizmati
- O?zbekiston Respublikasi Oliy Majlisi sayti
- O?zbekiston Respublikasi Oliy Majlis Senati sayti
- O?zbekiston Respublikasi Kasaba uyushmalari federatsiyasi portali
- Navoiy viloyati hokimligi
- O?zbekiston Respublikasi Oliy sudi sayti
- O?zbekiston Respublikasi qonun hujjatlari milliy bazasi
Давлат муассалари билан мулокот килиш максадида Интернет xизматларидан фойдаланганмисиз?
Ха, ва куп маротаба
Йук, ёки айтарли натижага эга булмаганман
Шахсан муассанинг узига мурожаат этганман
Бу хизматлардан бохабар эмасман
Veb-sayt bo`yicha mas`ul