JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

ENG YOSH, SANOATI VA IQTISODI RIVOJLANGAN NAVOIY!

JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

Навоий шахар хокимлиги расмий сайти » Hokimiyat » ҲАР ҚАНДАЙ ОФАТНИ ҲАМЖИҲАТЛИК ВА БИРДАМЛИК БИЛАН ЕНГАМИЗ

ҲАР ҚАНДАЙ ОФАТНИ ҲАМЖИҲАТЛИК ВА БИРДАМЛИК БИЛАН ЕНГАМИЗ

17-08-2020 20:39 Hokimiyat, Navoiy shahri, Yangiliklar

Навоий шаҳар тиббиёт бирлашмаси бошлиғи

У.Ҳошимовнинг Навоий шаҳар аҳолисига

МУРОЖААТНОМАСИ

Қадрли шаҳримиз аҳолиси!

Ҳозирги вақтда бутун дунёда қолаверса, Ўзбекистонда ҳам "COVID-19” коронавирус инфекцияси туфайли пандемия ҳолати эълон қилинган бўлиб, ушбу пандемия даврида Навоий шаҳар аҳолиси ҳам бу касалликдан озор чекмоқда.

Бу ҳаётнинг кўп оғир синовларини ваяхши-ёмон кунларини бошидан кечираётган шаҳримиз аҳолиси ҳаммасини тўғри тушуниб, масалага онгли ёндашиши зарур. Бугунги кунда шаҳар тиббиёт бирлашмаси тизимида мингга яқин тиббиёт ходимлари фаолият кўрсатмоқда. Шундан 207 нафар врачлар бўлиб, уларнинг 165 нафари, 500 дан ортиқ ҳамшираларимизнинг 344 нафари бевосита мана шу касалликка қарши кураш ишига жалб қилинган. Шуни унутмаслигимиз керакки, ҳар биримиз онгли равишда ушбу касалликка қарши курашишда иштирок этишимиз лозим.

Бунинг учун биринчи навбатда шифокорлар тавсияларига амал қилиб, шахсий гигиена васанитария қоидаларига ҳар биримиз ўз оиламиз, болаларимиз билан уйимизда, ишхонамизда ваборадиган жойларимизда қатъий амал қилишимиз зарур.

Жумладан;

Бутун жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан касаллик тарқалишини олдини олиш мақсадида аҳолига қўлни совунли сув билан ювгандан сўнг спирт билан ишлов беришни;

Йўталганда ва аксирганда оғиз ва бурунни рўмолча билан ёпишни;

Шамоллаш белгилари бўлган бемор билан яқин мулоқотда бўлмаслик.

Бемор уйда аниқланганда, бемор ётган хоналар, фойдаланган жиҳозлар, идиш-товоқлари хлор сақловчи воситалари ёрдамида ёки қайнатиш билан зарарсизлантирилади.

Организмнинг инфекцияга қарши курашувчанлигини ошириш мақсадида витамин ва оқсилларга бой бўлган маҳсулотларни, наъматак меваларидан тайёрланган дамламалар истеъмол қилиш.

Касаллик юқмаслиги учун, жамоат жойларида докадан тикилган ниқоб ёки бир марталик респираторларни тақиш.

Шуни таъкидлаш лозимки, нафақат коронавирус, балки барча юқумли касалликларнинг олдини олишнинг энг самарали усули, бу шахсий ва жамоат гигиенаси қоидаларига қатьий амал қилиш, аҳоли ўртасида санитария тарғибот ишларини ташкил этиш.

Иккинчидан, касалликни яширмасдан, ўз вақтида мурожаат қилиш унинг олдини олишда энг самарали чорадир.

- Йўтал, иситма, умуммий ҳолсизлик, иштаҳасизлик ва нафас олиш қийинлашганда тезлик билан шифокорга мурожаат этиш.

- Йўтал, иситма, умумий ҳолсизлик, иштаҳасизлик ва нафас олиш қийинлаш клиник белгилари намоён бўлганда фақат тиббиёт ходимларини тавсияларига риоя этилган ҳолда дори воситаларини қабул қилиш.

- Мустақил равишда даво усулларини тиббиёт ходимлари назоратисиз қабул қилиш ҳолатлари инсон организмида қайтариб бўлмас ҳолларга олиб келиши эҳтимоли юқорилигини билишимиз шарт.

- Йўтал, иситма, умумий ҳолсизлик, иштаҳасизлик ва нафас олиш қийинлаш белгилари юзага келганда Навоий шаҳар тиббиёт бирлашмасининг кўп тармоқли марказий поликлиникасида ташкил этилган, куну-тун фаолият олиб бораётган "Саll” марказининг 22-5-82-51 телефон рақамига мурожаат этиб бевосита касаллик тўғрисида тиббий маслаҳатлар олиш, касалликни олдини олиш юзасидан тавсиялар олиш ва стационар шароитида даволаниш ишларини ташкил этиш юзасидан мурожаат этиш.

- Йўтал, иситма, умуммий ҳолсизлик, иштаҳасизлик ва нафас олиш қийинлаш белгилари юзага келганда Навоий шаҳар тиббиёт бирлашмаси тизимидаги оилавий поликлиникалар таркибида ташкил этилган, куну-тун фаолият олиб бораётган "Мобил гуруҳларига”22-6-41-50, 22-1-01-79, 22-4-85-81 ва 22-6-08-16 телефон рақамларига мурожаат этиб, бевосита тиббий маслаҳатлар олиш ва стационар шароитида даволаниш ишларини ташкил этиш юзасидан мурожаат этиш.

- Барча давлат тузилмалари ванодавлат ташкилотлар, айниқса, маҳалла жамоатчилиги – нуронийлар, хотин-қизлар, ижтимоий фаол ёшлар орқали аҳоли орасида кенг тушунтириш ишларини кучайтириш лозим.

Ҳурматли депутатлар, шаҳримиз фаоллари!

Ушбу юқумли касалликни олдини олиш ва унга чалинган фуқароларни аниқлаш ҳамда даволаш Гиппократ қасамини ичган ҳар бир оқ халатли шифокорнинг муқаддас бурчи бўлмоғи лозим. Мен Навоий шаҳар тиббиёт бўлими бошлиғи сифатида шаҳар тиббиёт тизимида фаолият юритаётган хоҳ шифокор бўлсин, хоҳ ўрта тиббиёт ходими ўз соғлиги қолаверса, ҳаётини хавфга қўйиб бўлса-да, шаҳримиз аҳолисини ушбу касалликдан беталофат олиб чиқиш борасида унга қарши курашишни кафолат бераман. Кўпни кўрган халқимиз янада жипслашиб, аҳил ва ҳамжиҳат бўлиб, бумураккаб синовларни ҳам енгиб ўтади, деб ишонаман.

ҲАР ҚАНДАЙ ОФАТНИ ҲАМЖИҲАТЛИК ВА БИРДАМЛИК БИЛАН ЕНГАМИЗ

Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.

Mashhur maqolalar
Fotosuratlar
barchasini ko?rish
Ish tartibi

Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba
Ishonch telefonlari:792201019, 792230990

murojaat tartibi
Интерактив хизматлар хакида эшитганмисиз ва улардан фойдаланганмисиз?

Ха, фойдаланганман
Йук, улар хакида эшитмаганман
Нима у?
Ушбу хизматларни хаётга кенгрок татбик этишса
Интернетдан фойдаланмайман

Veb-sayt bo`yicha mas`ul

Nasirov Shuxrat Fayzulloevich
Tel: 0436-223-6250
E-mail: navoi@nv.uz

murojaat tartibi
© 2011-2018. Sensorika ishlanmasi Saytdan ma'lumot ko?chirilganda giper havola majburiy!