JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

ENG YOSH, SANOATI VA IQTISODI RIVOJLANGAN NAVOIY!

JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

Навоий шахар хокимлиги расмий сайти » Navoiy shahri » БОЛАЛАР СПОРТИ – БЎЛАЖАК ҒАЛАБАЛАР АСОСИ

БОЛАЛАР СПОРТИ – БЎЛАЖАК ҒАЛАБАЛАР АСОСИ

16-07-2015 16:39 Navoiy shahri, Yangiliklar
Баркамол авлодни тарбиялаш ҳар қандай давлат, жумладан, Ўзбекистонда ҳам фаровонлик ва тараққиётнинг муҳим омилларидан биридир. Бу жараёнда мамлакатимиз таълим тизимининг узвий қисми бўлган болалар спорти алоҳида ўрин тутади.
Президентимиз Ислом Каримовнинг 2002 йил 24 октябрда қабул қилинган "Ўзбекистон Болалар спортини ривожлантириш жамғармасини тузиш тўғрисида” ва 2004 йил 29 августда имзоланган "Ўзбекистон Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонлари ёшлар ўртасида спорт ҳамда соғлом турмуш тарзини янада оммалаштириш, барча ҳудудларда болалар спортини жадал ривожлантиришга хизмат қилаяпти. Мамлакатимизда бу борада тегишли меъёрий-ҳуқуқий база яратилгани боис спортни ривожлантиришга доир комплекс чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Спортчиларни тайёрлаш, мураббийлар меҳнатини рағбатлантириш бўйича самарали тизим йўлга қўйилган, мактабдан ташқари спортга ихтисослашган таълим муассасаларининг моддий-техник базаси замон талаблари даражасида мустаҳкамланган. Бу Навоий вилояти мисолида ҳам яққол кўзга ташланади. Яъни, яратилаётган имкониятлар боис, 2010 йилда бадиий гимнастика билан шуғулланган қизлар сони 625 нафарни ташкил этган бўлса, жорий йилда бу кўрсаткич 4435 мингдан ошиб кетди. Вилоят ҳудудида фаолият кўрсатаётган 145 та гимнастика заллари, лицей ва коллежлар, умумтаълим мактаблари ва мактабгача таълим муассасалари қошида ҳам ташкил этилган тўгараклар спортнинг нафис турига қизиқиш тобора ортиб бораётганлигидан далолатдир. Олис Томди, Учқудуқ, Конимех ва Қизилтепа туманларидаги юзлаб қизлар ҳам бадиий гимнастика билан ошно тутинишган. Бугун мамлакатимизда бадиий гимнастика анъаналари мустаҳкам асосга эга бўлиб, спорт­нинг ушбу тури бўйича ўзбек мактаби жаҳонга машҳур, – дейди вилоят гимнастика Федерация­си ижрочи директори Баҳора Ҳамдамова. – Айни пайтда Олимпия ўйинлари, Осиё ўйинлари ва бошқа турли халқаро мусобақаларда бадиий гимнастика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси кўплаб ривожланган давлатларни ортда қолдирмоқда. Ана шундай ғолиблик шоҳсупасидан вилоятнинг олис ҳудудларида шуғулланаётган қизалоқлар ҳам ўрин олаётганлиги қувонарли ҳол, албатта. Айни пайтда бу борада вилоятимизда амалга оширилаётган ишларнинг салмоғи ёшларимизнинг спортда эришаётган ютуқларида яққол кўзга ташланади. Жумладан, иқтидор ва салоҳият бобида, ғайрат-шижоатда ҳеч кимдан кам бўлмаган навоийлик бадиий гимнастикачилар Ульяна Трофимова, Жамила Раҳматова ҳамда эркин кураш бўйича халқаро турнир ғолиблари Амирбек Дилмуродов, Жавлонбек Жўрақулов, Асадбек Ниёзов, Рамазон Исматовларнинг номи бутун дунёга танилган. Шунингдек, триатлон бўйича мамлакат терма жамоаси аъзоси Алина Ҳакимова Таиландда ўтказилган нуфузли мусобақада юқори поғоналардан бирини забт этди. Уларнинг муносиб издошлари ҳам халқаро миқёсдаги нуфузли мусобақаларда иштирок этиб, юксак ғалабаларга эришмоқда. Сафи йил сайин кенгайиб бораётган бадиий гимнастикачиларимизнинг эришаётган ютуқлар салмоғи юксалаётганлиги таҳсинга сазовор. 2003-2014  йилларда Болалар спортини ривожлантириш жам­ғар­маси ҳисобидан  вилоятимизда жами 82 та спорт иншоотлари қуриб фойдаланишга топширилди. Уларнинг 71 таси  қишлоқ  ҳудудларида ва бу спорт масканлари 120 хилдаги  3 миллиард 227 миллион сўмлик спорт анжомлари ва жиҳозлари билан таъминланди. Жумладан, Навоий шаҳар Халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлимига қарашли сув спортига ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар спорт мактаби ҳам шундай иншоотлар сирасига киради. Ҳозирда мактабнинг ёпиқ сузиш ҳавзасида 400 нафардан ортиқ навоийлик ўғил-қизлар маҳоратларини оширишаяпти. – Мактабимиз барча қулай­лик­ларга эга бўлган сузиш ҳавзаси, ёш спортчилар учун зарур барча спорт жиҳозлари ва анжомлари билан таъминланган, – дейди БЎСМ директори Асқар Умаров. – Шунинг учун ҳам масканимиз ҳар куни эрталабдан то кечгача сузиш спортига меҳр қўйган турли ёшдаги ўғил-қизлар билан гавжум. Яқинда Навбаҳор туманининг "Учтут” қишлоғида шароитлари ша­­ҳарникидан кам бўлмаган янги спорт мажмуаси фойдаланишга топширилди. Бу ерда 15-болалар ва ўсмирлар спорт мактабининг 524 нафар ўқувчилари учун спорт­нинг кураш, бадиий гимнастика, стол тенниси, дзюдо каби турлари билан шуғулланиш имконияти яратилди. – Тарбияланувчиларимиз орасида 5 нафар миллий кураш бўйича мамлакат чемпионлари бор, – дейди спорт мактаби директори Азамат Жуманазаров. – Янги мажмуа­нинг ишга тушиши, айниқса, вилоят марказига қатнаб йўлда кўп вақти ва пулини сарфлаётган ёшлар учун айни муддао бўлди. Шуни таъкидлаш лозимки, бугун вилоятда спорт соҳасини ривожлантириш, жаҳон ареналарида юқори натижаларни қўлга киритиш учун барча шарт-шароитлар мавжуд. Ёшларимиз мамлакат биринчиликларида фаол иштирок этишмоқда. Энг аввало, жисмонан соғлом, ақлан етук эл-юрт корига ярайдиган ўғил-қизлар бўлиб вояга етмоқда.

Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.

Mashhur maqolalar
Fotosuratlar
barchasini ko?rish
Ish tartibi

Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba
Ishonch telefonlari:792201019, 792230990

murojaat tartibi
Интерактив хизматлар хакида эшитганмисиз ва улардан фойдаланганмисиз?

Ха, фойдаланганман
Йук, улар хакида эшитмаганман
Нима у?
Ушбу хизматларни хаётга кенгрок татбик этишса
Интернетдан фойдаланмайман

Veb-sayt bo`yicha mas`ul

Nasirov Shuxrat Fayzulloevich
Tel: 0436-223-6250
E-mail: navoi@nv.uz

murojaat tartibi
© 2011-2018. Sensorika ishlanmasi Saytdan ma'lumot ko?chirilganda giper havola majburiy!