JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

ENG YOSH, SANOATI VA IQTISODI RIVOJLANGAN NAVOIY!

JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

Навоий шахар хокимлиги расмий сайти » Hokimiyat » Tadbirlar, uchrashuvlar » НАВОИЙ ШАҲРИДАГИ ИЖТИМОИЙ УЙ ВА ЁТОҚХОНАЛАРДА ЯШАШ ШАРОИТЛАРИ ЯХШИЛАНАДИ

НАВОИЙ ШАҲРИДАГИ ИЖТИМОИЙ УЙ ВА ЁТОҚХОНАЛАРДА ЯШАШ ШАРОИТЛАРИ ЯХШИЛАНАДИ

21-01-2022 20:27 Tadbirlar, uchrashuvlar, Yangiliklar

Навоий вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Нормат Турсунов Навоий шаҳридаги "Тинчлик” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган Ногиронлиги бўлган шахслар учун мўлжалланган ижтимоий уй ҳамда 11 ва 12-ётоқхоналарда бўлиб, мавжуд шароитлар, истиқомат қилувчиларнинг аҳволи ва муаммолари билан яқиндан танишди.

Хусусан, Навоий шаҳар ҳокимлиги балансида бўлган Ижтимоий уйдаги шароитларни ўрганган вилоят раҳбари аҳолининг яшаш хоналари таъмири, қиш мавсумида учрайдиган муаммоларни таҳлил қилиб, ҳар бир масала бўйича тезкор ечим топиш бўйича шаҳар ҳокимлиги ва тегишли ташкилотлар вакилларига кўрсатмалар берди.

Шунингдек, Н. Турсунов Навоий шаҳар уй-жой ва ётоқхоналардан фойдаланиш бошқармасига қарашли "Тинчлик” кўчасида жойлашган 11 ва 12-ётоқхоналарда бўлиб, бу ерда яшовчи аҳоли билан суҳбатлашди ва муаммоларини тинглади. Фуқаролар вилоят раҳбарига бандлик, соғлиқни тиклаш, коммунал хизмат ва ҳар бир фойдаланувчи учун алоҳида газ ҳисоблагич ускуналарини ўрнатиб бериш каби масалаларда мурожаат қилдилар. Шу ернинг ўзида вилоят бандлик бош бошқармаси, соғлиқни сақлаш ва уй-жой ва ётоқхоналардан фойдаланиш бошқармалари раҳбарларига ҳар бир муаммони қисқа муддатда бартараф этиб, шахсан вилоят раҳбарига ҳисобот бериш вазифаси топширилди. Таъкидлаш жоизки, жиддий таъмир ва хизмат кўрсатиш шароитларига муҳтож ушбу ётоқхоналарда ювиниш тизими билан боғлиқ муаммолар ҳам мавжудлиги аниқланди. Вилоят раҳбари ушбу муаммони бартараф этиш, яъни ҳар бир қават учун алоҳида фойдаланиш имкони бўлган ювиниш хоналарини қуриш бўйича лойиҳаларни ишлаб чиқиш борасида мутасаддиларга кўрсатма берди.

Н. Турсунов аҳоли вакиллари билан суҳбат чоғида бугун кўтарилган ҳар бир масала шахсан ўзининг назоратида бўлишини ҳамда вилоят марказидаги ижтимоий уй ва барча ётоқхоналарда яшаш шароитлари тез кунларга албатта яхшиланишини таъкидлади.

НАВОИЙ ШАҲРИДАГИ ИЖТИМОИЙ УЙ ВА ЁТОҚХОНАЛАРДА ЯШАШ ШАРОИТЛАРИ ЯХШИЛАНАДИНАВОИЙ ШАҲРИДАГИ ИЖТИМОИЙ УЙ ВА ЁТОҚХОНАЛАРДА ЯШАШ ШАРОИТЛАРИ ЯХШИЛАНАДИНАВОИЙ ШАҲРИДАГИ ИЖТИМОИЙ УЙ ВА ЁТОҚХОНАЛАРДА ЯШАШ ШАРОИТЛАРИ ЯХШИЛАНАДИНАВОИЙ ШАҲРИДАГИ ИЖТИМОИЙ УЙ ВА ЁТОҚХОНАЛАРДА ЯШАШ ШАРОИТЛАРИ ЯХШИЛАНАДИНАВОИЙ ШАҲРИДАГИ ИЖТИМОИЙ УЙ ВА ЁТОҚХОНАЛАРДА ЯШАШ ШАРОИТЛАРИ ЯХШИЛАНАДИ

Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.

Mashhur maqolalar
Fotosuratlar
barchasini ko‘rish
Ish tartibi

Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba

murojaat tartibi
Давлат муассалари билан мулокот килиш максадида Интернет xизматларидан фойдаланганмисиз?

Ха, ва куп маротаба
Йук, ёки айтарли натижага эга булмаганман
Шахсан муассанинг узига мурожаат этганман
Бу хизматлардан бохабар эмасман

Veb-sayt bo`yicha mas`ul

Nasirov Shuxrat Fayzulloevich
Tel: 0436-223-6250
E-mail: navoi@nv.uz

murojaat tartibi
© 2011-2018. Sensorika ishlanmasi Saytdan ma'lumot ko‘chirilganda giper havola majburiy!