JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

ENG YOSH, SANOATI VA IQTISODI RIVOJLANGAN NAVOIY!

JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

Навоий шахар хокимлиги расмий сайти » Navoiy shahri » Yangiliklar » МУҲИМ СИЁСИЙ ЖАРАЁН ОЛДИДАН

МУҲИМ СИЁСИЙ ЖАРАЁН ОЛДИДАН

29-10-2014 13:45 Yangiliklar, Saylov-2014
Навоий шаҳрида  ҳам бугунги кунда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳамда халқ депутатлари вилоят ва  шаҳар Кенгашларига бўлиб ўтадиган сайловларга  қизғин тайёргарлик ишлари давом этмоқда.
МУҲИМ СИЁСИЙ ЖАРАЁН ОЛДИДАН
Сайловга тайёргарлик ва уни ўтказиш билан боғлиқ асосий ишлар округ сайлов комиссиялари томонидан тузилган сайлов участкалари орқали амалга оширилади. “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайлов тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2014 йил 11 сентябрдаги қарорига асосан Навоий шаҳрида 36  сайлов участкаси тузилиб, улар сайловчилар учун қулай жойларда ташкил этилди.
Сайлов участкаларини зарур жиҳозлар, сайловга оид қонунчилик ҳужжатлари ҳамда қўлланмалар билан таъминлаш тадбирлари белгилаб олинди. Барча сайлов округ ва участкаларида телефон алоқаси ўрнатилди.

– Сайлов кампаниясининг барча босқичларида ошкоралик, очиқлик ва тенглик тамойилларини таъминлаш бўйича режа асосида барча белгиланган чора-тадбирларни босқичма-босқич амалга ошириб келаяпмиз, – дейди Навоий шаҳар сайлов комиссияси раиси Ш.Халилов.- Шаҳримизда сайловларни белгиланган қонун талаблари асосида ўтказилишини таъминлашни, зарур ташкилий ишларни амалга оширишни шаҳар ҳокимлиги ҳузурида ташкил этилган сайлов штаби мувофиқлаштириб бормоқда.
Айни кунгача шаҳар, вилоят Кенгашларига сайлов ўтказувчи сайлов округлари, комиссияларининг таркиблари тузилиб, фаолияти йўлга қўйилди.
Куни-кеча вилоят сайлов комиссияси томонидан вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов ўтказувчи сайлов комиссиялари раислари, округ комиссиялари раисларининг сайлов қонунчилигига оид билим ва малакасини ошириш мақсадида семинар ўтказилди, – дейди шаҳар Кенгашига сайлов ўтказувчи 4-“Гулистон” сайлов округи раиси Толибжон Сафаров. – Унда сайлов комиссиялари раислари, ўринбосарлари, котиблари ва бошқа аъзоларига сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишни миллий қонунчилигимиз асосида ташкил этиш, очиқлик, ошкоралик ва тенгликни таъминлаш бўйича батафсил тушунчалар берилди. Биз ушбу семинардан жуда кўп ўзимизни қизиқтирган саволларга жавоблар олдик.

Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.

Mashhur maqolalar
Fotosuratlar
barchasini ko‘rish
Ish tartibi

Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba

murojaat tartibi
Давлат муассалари билан мулокот килиш максадида Интернет xизматларидан фойдаланганмисиз?

Ха, ва куп маротаба
Йук, ёки айтарли натижага эга булмаганман
Шахсан муассанинг узига мурожаат этганман
Бу хизматлардан бохабар эмасман

Veb-sayt bo`yicha mas`ul

Nasirov Shuxrat Fayzulloevich
Tel: 0436-223-6250
E-mail: navoi@nv.uz

murojaat tartibi
© 2011-2018. Sensorika ishlanmasi Saytdan ma'lumot ko‘chirilganda giper havola majburiy!