ОБОД ЮРТДА ЯШАШ БАХТИ
Шаҳримизнинг кенг ва равон йўллари, кўркам кўчалари-ю сўлим
боғлари киши дилини қувнатади. Айниқса, мустақиллик йилларида бунёд этилган
замонавий иншоотлар, уларда яратилган шарт-шароитларни бир сўз билан
таърифламоқ мушкул. Бундай қулайликларга эга кўркам бинолар айни кунларда
нафақат шаҳримиз, балки вилоятимизнинг чекка қишлоқларида ҳам қурилиб,
фойдаланишга топширилмоқда. Жумладан, шаҳримиздаги 18-кичик туманида "Минор миллиниум”
масъулияти чекланган жамияти қурувчилари томонидан 5 қаватли, 115 хонадондан
иборат тураржой биноси, "Ишчилар” қўрғони ҳудудида "Навоий қайта қурилиш”
масъулияти чекланган жамияти қурувчилари томонидан 4 қаватли, 48 хонадонга
мўлжалланган тураржой биноси, 10-кичик туманда "Қизилтепа бетон қурилиш монтаж
сервис” ва "Global consrukshion servis” масъулияти чекланган жамияти
қурувчилари томонидан 5 қаватли, 60 хонадондан иборат ҳамда 4 қаватли, 40
хонадонли тураржой иншоотлари қурилиб, мамлакатимиз мустақиллигининг 25 йиллик
байрами арафасида фойдаланишга топширилаётганлиги қувонарли ҳолдир. Бундан ташқари, вилоятимизнинг кўплаб туманларида шу
жумладан шаҳримизда ҳам болажонлар учун кўплаб спорт майдончалари ва заллари
фойдаланишга топширилиб, бу уларнинг вақтини мазмунли ўтказишга кўмаклашиб,
келажакда соғлом ва баркамол шахслар бўлиб етишида қўл келмоқда. Айниқса, жорий
"Соғлом она ва бола йили”да кичкинтойлар ва уларнинг оналари соғлигини
мустаҳкамлаш мақсадида кўплаб шифохоналар таъмирланди ва янгидан қурилди. Бунга
мисол қилиб 2-сонли оилавий поликлиника ҳамда вилоят сил касалликлари
шифохонаси биноларини келтириш мумкин. Бу иншоотлар айни кунларда фойдаланишга
топшириш арафасида турибди. Китобсевар ҳамюртларимиз учун "Камолот” ЁИҲ томонидан
"Камолот” китоб дўкони ҳам улуғ байрамга юртдошларимизга совға сифатида очилиши
режалаштирилган бўлиб, унда икки киши доимий иш билан таъминланиши
режалаштирилган. Бундай шинам ва замонавий, мустаҳкам биноларнинг қад
ростлашида, албатта, қурувчи-усталарнинг ҳам ҳиссаси катта. Уларнинг машаққатли
меҳнати натижасида бугун кўплаб ёшлар, ёш оилалар ва жажжи болажонлар ҳар
томонлама шарт-шароитларга эга мана шундай биноларда яшамоқда. Дарҳақиқат, бугун ҳаётимиз фаровон, осмонимиз мусаффо.
Кундан-кунга чирой очиб бораётган элимизнинг ҳар кўчаси, ҳар маҳалласида тўйу
тантана, шодиёна. Болажонларнинг кўзида қувонч порлайди. Бундай озод ва обод
юртда яшашнинг ўзи бахт.
Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.
mavzuga doir o‘xshash maqolalar:
Davlat boshqaruv organlari rasmiy saytlari
- Adliya boshqarmasi
- Sog'liqni saqlash boshqarmasi
- Xalq ta'limi boshqarmasi
- O'rta maxsus kasb-hunar ta'lim boshqarmasi
- Viloyat qishloq va suv xo'jaligi boshqarmasi
- Statistika boshqarmasi
- "Yermulkkadastr" xizmati
- "Navoiy dori-darmon"
- Kasaba uyushmalari tashkilotlari birlashmasi
- Sinov va sertifikatlashtirish markazi davlat korxonasi
- "Qizilqumtcement" OAJ
- Navoiy davlat konchilik instituti
- Navoiy davlat pedagogika instituti
- Navoiy tog'-metallurgiya kombinati
- Arxiv boshqarmasi
- "Kamolot" YOIH
- "Navoiypaxtasanoat" XAB
- Navoiy xalqaro aeroporti
- Navoiy elektr tarmoqlari
- "Navoiazot" OAJ
- Viloyat davlat veterinariya boshqarmasi
- "Navoiy issiqlik elektr stantciyasi" OAJ
- Navoiy viloyati "Qishloqxo'jalikkimyo" XAJ
- GUP "Navoiy neftebazasi"
- Mehnat boshqarmasi
- Madaniyatva sport boshqarmasi
- Davlat raqobat boshqarmasi
- Arxitektura boshqarmasi
Mashhur maqolalar
Ish tartibi
Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba
Ishonch telefonlari:792201019,
792230990
Davlat organi saytlari
- O?zbekiston Respublikasi hukumati portali
- O?zbekiston Respublikasi Prezidenti axborot xizmati
- O?zbekiston Respublikasi Oliy Majlisi sayti
- O?zbekiston Respublikasi Oliy Majlis Senati sayti
- O?zbekiston Respublikasi Kasaba uyushmalari federatsiyasi portali
- Navoiy viloyati hokimligi
- O?zbekiston Respublikasi Oliy sudi sayti
- O?zbekiston Respublikasi qonun hujjatlari milliy bazasi
Интерактив хизматлар хакида эшитганмисиз ва улардан фойдаланганмисиз?
Ха, фойдаланганман
Йук, улар хакида эшитмаганман
Нима у?
Ушбу хизматларни хаётга кенгрок татбик этишса
Интернетдан фойдаланмайман
Veb-sayt bo`yicha mas`ul